← Назад
Решение #2848052 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 298 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2501/4723-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – О.Садиков
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – Р.Мамажонова
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Наманган шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Р.Мамажонова раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Иномов ва
Ш.Тўхтабоевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси М.Рахимованинг
суд мажлиси котиблигида кредитор – “S IB
D B R K SI”
масъулияти чекланган жамиятининг қарздор – “ g
kstil” масъулияти
чекланган жамиятига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ва тўловга қобилиятсиз деб эътироф этиш ҳақидаги аризаси
юзасидан қўзғатилган иш бўйича Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори устидан “S IB
D B R K SI”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини
қарздор вакили Ғ.Каримов (ишончнома асосида)нинг иштирокида, судлов
ҳайъати биносида, бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“S IB
D B R K SI” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда кредитор ёки аризачи деб юритилади) судга ариза киритиб “ g
kstil” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда қарздор ёки
жавобгар деб юритилади)га нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатиш ва тўловга қобилиятсиз деб эътироф этишни сўраган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 14 июлдаги ҳал
қилув қарори билан ариза қаноатлантиришни рад этилган, аризачи томонидан
тўланган 1 125 000 сўм давлат божи ва 37 500 сўм почта харажатлари унинг
зиммасида қолдирилган.
Суд ҳужжатидан норози бўлган кредитор судлов ҳайъатига кассация
шикояти билан мурожаат қилиб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво
аризасини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Судлов ҳайъатининг 2025 йил 5 ноябрдаги ажрими билан ишни биринчи
инстанция қоидалари бўйича кўришга ўтиб, “S IB
D B R K SI”
масъулияти чекланган жамиятини ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этган.
1
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор
этилган кредитор, муваққат бошқарувчиси, Давлат активларини бошқариш
агентлиги Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси, Мажбурий ижро бюроси
Уйчи туман бўлими ҳамда Уйчи туман давлат солиқ инспекциясининг
вакиллари суд мажлисида қатнашмадилар.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, ишни уларнинг иштирокисиз
кўриши лозим топди.
Кредитор судлов ҳайъатига кассация шикоятидан воз кечиши тўғрисида
ёзма ариза тақдим этиб, кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатишни
сўраган.
Қарздор вакили қарздорлик тўлиқ бартараф этилганлигини кўрсатиб,
кредиторнинг аризасини қаноатлантиришни сўради.
Судлов ҳайъати қарздор вакилининг тушунтиришини тинглаб, кассация
шикоятини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, кредиторнинг
кассация шикоятидан воз кечиши тўғрисидаги аризасини инобатга олиб,
кассация шикояти юзасидан кассация инстанциясида иш юритишни
тугатишни лозим топди.
ИПК 298-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кассация шикояти
берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар
ундан воз кечишга ҳақли.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, агар кассация
шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс
томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса
кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) бўйича иш
юритишни тугатади.
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кассация шикояти (протести) бўйича
иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича
кассация шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл
қўйилмаслиги белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Иқтисодий ишлар
бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида” 2020 йил
2
19 декабрдаги 36-сонли қарори 21-бандининг иккинчи хатбошисида,
апелляция, кассация шикоятидан воз кечилганлиги сабабли, шикоят
кўрмасдан қолдирилганда ёки иш юритиш тугатилганда, тўланган давлат божи
қайтарилмаслиги, агар шикоят беришда давлат божи тўланмаган бўлса, давлат
божи шикоят берган шахсдан ундирилиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Юқорида қайд этилганларга асосан кассация инстанцияси судлов
ҳайъати, кредитор кассация шикоятидан воз кечганлиги боис кассация
шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, аризачи ҳисобидан ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм харажатни
ундиришни, у томонидан тўланган 562 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта харажатини инобатга олиб унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 195, 296-298-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
“S IB
D B R K SI” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин.
“S IB
D B R K SI” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Ўзбекистон республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 103 000 сўм
ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ харажат
ундирилсин. Ижро варақаси берилсин.
“S IB
D B R K SI” масъулияти чекланган жамияти томонидан
тўланган 562 500 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати инобатга
олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин.
Ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Ажрим устидан ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан бир йил ичида ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
Р.Мамажонова
ҳайъат аъзолари
А.Иномов
Ш.Тўхтабоев
3