← Назад
Решение #2848053 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 638 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14057-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2024 йил 12 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “*****” МЧЖнинг
жавобгар “*****” МЧЖдан 150 947 971 сўм асосий қарз, 75 473 985 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий
судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“*****” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 150 947 971 сўм асосий қарз, 75
473 985 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида 2025 йил
14 апрелда имзоланган пудрат шартномасига ва унга ўзгартириш уиритиш
тўғрисидаги 2025 йил 17 апрелдаги қўшимча келишувга асосан даъвогар жавобгарга
умумий қиймати 270 947 971 сўм бўлган 1 км йўлни асфальтлаш ишларини бажариб
жавобгарга топширганлигини, жавобгар бажарилган ишлар натижасини қабул қилиб
олган бўлсада, 120 000 000 сўм тўлаб, қолган 120 947 971 сўм қарздорликни бугунги
кунга қадар тўлашдан бош тортиб келаётганлигини маълум қилиб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради ва ишларнинг натижасини топширишқабул қилиш далолатномасини судга тақдим қилди.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз эътирозларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг
вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини жавобгарнинг иш ҳужжатлари бўйича
судга маълум бўлган охирги почта манзилига етказилган. Бироқ ажрим “қабул қилиб
олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” деб қайтарилган. Бундан ташқари,
жавобгар раҳбарининг 93-641-09-61 рақамли уяли телефонига қўнғироқ қилиниб,
бугунги суд мажлиси тўғрисида хабар берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади)нинг 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг
кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда
хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга
эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Даъвогар вакилининг тушунтиришлари ва важларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган пудрат шартномасидан вужудга
келган.
ФК 631-моддасининг биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир
тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар
келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун
пудратчи таваккал қилади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, даъвогар (пудратчи) ва жавобгар (буюртмачи) ўртасида 2025 йил
14 апрелда 14/04-2025-сонли пудрат шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб
юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1-бандига асосан, пудратчи умумий қиймати 200 000 000 сўм
бўлган “*****” МЧЖ қошидаги инкубация цехида 1 км масофадаги ер текислаш,
шағал ётқизиш ва асфальтлаш ишларини бажариш, буюртмачи эса пудратчига ушбу
шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда бажарилган ишлар қийматини тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартномага 2025 йил 17 апрелда қўшимча келишув тузилиб, шартнома
қиймати 270 947 971 сўмга оширилган.
Шартномада 30 фоиз аванс тўлови амалга оширилиши кўрсатилган бўлсада,
ишларни қачон бошлаш ва қачон тугатиш кўрсатилмаган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар вакиллари томонидан ўзаро
тасдиқланган 2025 йил 17 майдаги 1-сонли ҳисобварақ-фактурага кўра давогар
жавобгарга қиймати 270 947 971 сўм бўлган ишларнинг натижасини топширган,
жавобгар эса қабул қилиб олган. Ишлар тўлиқ бажарилиб, натижаси жавобгарга
топширилганлиги тарафлар томонидан 2025 йил 12 майда ўзаро ёзма тасдиқланган
бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисобварақ-фактура билан ҳам ўз тасдиғини
топади. Жавобгар бажарилган ишлар учун даъвогарга 120 000 000 сўм тўлаб берган.
Даъвогар шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятни бажарган. Бироқ,
жавобгар шартнома бўйича мажбуриятини лозим даражада бажармасдан, бугунги
кунга қадар қолган 150 947 971 сўмни тўламасдан келмоқда.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни
кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 638-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар пудрат шартномасида
бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда
тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда
ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин
бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада
бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 150 947 971 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва асосий қарзни тўлиқ
ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан 75 473 985
сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 4.2. бандида буюртмачи бажарилган ишлар ҳақини ўз вақтида
тўлмаса, пудратчига тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг
0,4 фоизи миқдорида, тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 75 473 985 сўм пеня ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар
томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги сабабли,
пенянинг миқдори ошиб кетганлигини ва даъвогар ҳам лойиҳа-смета бўйича
ишларни ўз вақтида бажармаганлигини инобатга олиб, суд пеня миқдорини
камайтириб, уни 21 132 715,94 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини
рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга мувофиқ, суд суд харажатларини тўлиқ жавобгарга юклаб,
даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 2 264 219 сўм суд харажати ва 41 200
сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 326, 333, 631, 638моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖдан даъвогар «*****» МЧЖ фойдасига 150 947 971
сўм асосий қарз, 21 132 715,94 сўм пеня, 2 264 219 сўм суд харажати ва 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов