← Назад
Решение #2848058 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 15 | — | law | |
| ИПК | 163 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
6 246 символов
4-1201-2501/14225-сонли иқтисодий иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
Гулистон шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили – бош юрисконсульт М.Р
(19.08.2025 йилдаги 01/6-12/2-сон ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Bizn sni Riv jl ntirish ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Bizn sni Riv jl ntirish B nki” АТБ манфаатида
жавобгар “Bizn sni Riv jl ntirish” МЧЖ ҳисобидан 100 000 000 сўм муддати
келмаган асосий қарз ва 5 332 409 сўм фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Bizn sni Riv jl ntirish ҳудудий
бошқармаси (палата) даъвогар “Bizn sni Riv jl ntirish” АТБ (даъвогар)
манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “Bizn sni Riv jl ntirish” МЧЖ (жавобгар)
ҳисобидан 100 000 000 сўм муддати келмаган асосий қарз ва 5 332 409 сўм
фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
(ИПК)нинг 128,170-моддаларига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли суд ишни палата ва жавобгар вакиллари иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили тарафлар ўртасида
келиб чиққан низони суддан ташқари тартибда, ўзаро медиатив келишув
тузиш йўли билан ҳал этишга келишиб олишганларини маълум қилиб, даъво
аризани кўрмасдан қолдиришни сўради ва судга медиатив келишувни тақдим
қилди.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
2
ИПКнинг 131-моддасига биноан тарафлар низони келишув битимини
ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд
ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция
судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш
учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин.
ИПК 107-моддаси биринчи қисмининг 53-бандига асосан тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида ихтиёрий
асосларда 2025 йил 12 ноябрь куни 25/IS-29-сонли медиатив келишув
тузилган бўлиб, медиатив келишувга кўра, жавобгар жами 105 332 409 сўм
кредит қарздорликларни 2025 йил 30 ноябрга қадар тўлаб беришни
кафолатлайди. Жавобгар олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати
тўловини ўз зиммасига олади. Тарафлар Гулистон туманлараро иқтисодий
судининг 4-1201-2501/14225-сонли иқтисодий ишини медиация тартибида
ҳал этилганлигини тасдиқлашган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонунининг
15-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, медиация
тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади.
Медиация суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш
жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) киргунига қадар, шунингдек суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида қўлланилиши мумкин.
Тарафлар ихтиёрий равишда медиатив келишув тузишиб, ўрталарида
келиб чиққан низони суддан ташқари тартибда ўзаро ҳал этишга
келишишган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил
24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал
қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 13-сон
қарорининг 32-бандига кўра, ИПК 163-моддаси биринчи қисмининг
8-бандига мувофиқ судья тарафларни келиштириш чораларини кўради.
Судлар низонинг характеридан келиб чиққан ҳолда ишни келишув битими
ёки медиатив келишув тузиш йўли билан тамомлашга кўмаклашишлари
лозим. Низони келишув битими ёки медиатив келишув тузиш билан ҳал этиш
имконияти ишни суд муҳокамасига тайёрлаш пайтида ҳам (ИПК 163-моддаси
биринчи қисмининг 8-банди, 1631-моддаси биринчи қисмининг 3-банди), суд
муҳокамаси жараёнида ҳам (ИПКнинг 16-боби) аниқланиши лозимлиги,
21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг мазмуни бўйича
ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини тамомлаш
шаклларидан бири ҳисобланади.
Суд, даъвогар томонидан тақдим этилган 2025 йил 12 ноябрдаги
25/IS-29-сонли медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро
медиатив келишув йўли билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд
ишини юритишда низони суддан ташқари тартибда ҳал этишга
3
кўмаклашганлигини инобатга олиб, палатанинг даъвогар манфаатида
киритган даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисмининг 14-бандига кўра агар тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат
божи қайтарилиши лозим, бироқ ушбу Қонуннинг 9-моддаси биринчи
қисмининг 2-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат
палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари — палата аъзоларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан даъвогарнинг даъво
аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул
қилинганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз қолдиришни
лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 107, 108, 109, 118, 130, 131, 170, 195моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ
ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Bizn sni Riv jl ntirish ҳудудий
бошқармасининг даъвогар “Bizn sni Riv jl ntirish” АТБ манфаатида киритган
даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Давлат божи ундирувсиз қолдирилсин.
Ажрим қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ажрим устидан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов