← Назад
Решение #2848060 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 363 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Усманов
4-1805-2509/678-сонли иш
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Қурбонов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Базаров
Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг
котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарорига нисбатан Миришкор
туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар
“ LP
IS NUR LIYEVIC ” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш
тартибидаги шикояти бўйича ишни Кенгаш вакили Р.Хазратқулов (ишончнома
асосида), жавобгар “LI E E ILE VERSE S” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонаси вакиллари А.Саттаров, А.Абдурахмонов
(ишончнома асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар “ LP
IS NUR LIYEVIC ” фермер хўжалиги манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “LI E E ILE
VERSE S”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан
2022 йилда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун асоссиз ушлаб
қолинган 4 568 531 сўм пул маблағини ва унга ҳисобланган 2 284 265 сўм пеня,
2022-2023 йилларда берилмаган авансга нисбатан 95 820 360 сўм пеня, режадан
ортиқча топширилган 4 572 кг пахта хом-ашёсидан 440 кг пахта ёғи, 850 кг шелуха
ҳамда 1 200 кг шрот маҳсулотларини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарорига асосан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Миришкор туман фермерлар кенгаши
нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар манфаатида берган кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур суд ҳужжатларига нисбатан Кенгаш томонидан даъвогар манфаатида
берилган тафтиш тартибидаги шикоятда ҳал қилув қарорини ўзгартириб ва қарорни
бекор қилиб, даъво талабининг берилмаган авансга нисбатан пеня қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида суд иш учун муҳим ҳолатларни аниқламаганлиги,
моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, шартнома мажбуриятларининг
лозим даражада бажарилмаганлигига тўғри баҳо берилмаганлиги, пеня асоссиз
2
равишда рад этилганлиги, жавобгар айбдор эканлиги, шартномада келишилган
аванс маблағи ўз вақтида берилмаганлиги, шартномада талабнома ёки
буюртманома юбориш назарда тутилмаганлиги, шартнома шартлари нотўғри
талқин қилинганлиги, даъвогарнинг авансга эҳтиёжи бўлганлиги, шартноманинг
4.2-банди қўпол равишда бузилганлиги ва шартнома шаартлари нотўғри талқин
қилинганлиги каби важлар кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили шикоятида келтирилган
важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси даъвогарга
етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 324моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,
шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари
асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш
шикоятини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд ҳужжатларини қонунга
мувофиқлаштиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий
юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини
ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир
томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекснинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
3
шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 6 январда тузилган “Пахта
хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси”нинг
1.1-бандига кўра даъвогар (хўжалик) 2020 йил бизнес-режасига асосан 28.8 гектар
ер майдонида 77,7 кг миқдорида пахта хом-ашёсини жавобгарга етказиб бериш,
жавобгар эса ушбу маҳсулотларни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва
муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда 314-сонли “Пахта
хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича фьючерс шартномаси” тузилган
бўлиб, унга кўра даъвогар (хўжалик) 2022 йил бизнес-режасига асосан 23 гектар ер
майдонидан 80 500 кг миқдорида пахта хом-ашёсини жавобгарга етказиб бериш,
жавобгар эса ушбу маҳсулотларни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва
муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 4.1-бандига асосан пахта хом-ашёсини қуритиштозалашга қилинадиган харажатлар жавобгар ҳисобидан амалга оширилиши
назарда тутилган.
Бироқ, жавобгар томонидан 2022 йил пахта қуритиш ва тозалаш хизмати учун
даъвогардан 4 568 531 сўм миқдорида пул маблағи асоссиз ушлаб қолинган.
Биринчи инстанция суди ушбу даъво талабини тўлиқ ва унга ҳисобланган
2 284 265 пеняни қисман қаноатлантиришн тўғрисида асосли хулосага келган
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида “харидор”
“хўжаликка” муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам
миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъво талабида кўрсатилган
2022 йилда тузилган шартномага асосан ортиқча топширилган 4 572 кг пахта
хом-ашёсини қайта ишлашдан олинган 440 кг пахта ёғи, 850 кг шелуха ва 1 200 кг
шрот маҳсулотларини натура ҳолда ундириш тўғрисида ҳам асосли хулосага келган.
4
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди ва кассация инстанцияси суди
даъво талабининг 2022-2023 йилларда 175 879 042 сўм берилмаган авансга
маблағига нисбатан 95 820 360 сўм пеня ундириш қисмини иш ҳужжатлари билан
ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, ундиришга асослар йўқлиги хусусида барвақт
хулосага келган.
Чунки, шартномаларнинг 3.4-бандида уруғлик ва экиш материаллари
ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки
шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва
миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга
оширилиши белгиланган.
Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат шартнома
асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг 2.4-бандида
кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини
олганлиги биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган.
ФКнинг 363-моддасига кўра суд шартнома шартларини шарҳлашда
ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг
шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун
шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар
шартноманинг
мазмунини
аниқлаш
имконини
бермаса,
тарафларнинг
ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган
ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан
шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар,
тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи
одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга
олинади.
Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра харидор хўжаликка маҳсулот
қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини оймаой тўлаб
беради.
Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил
етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар
50 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан
таъминлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс)
тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб
олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш
муддатлари кечиктирилган.
Шартноманинг 5.4-бандида, “харидор” “хўжалик”ка муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган.
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
5
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Шу сабабли судлов ҳайъати даъво талабининг ушбу қисмини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар
текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли
деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи тўланиши лозим.
Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва
тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш
учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
ИПКнинг 3246-моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш тартибида кўриш
чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материллари бўйича текширади.
6
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисми 1-бандига асосан ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятни қисман
қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларини қонунга
мувофиқлаштиришни, даъво талабининг пеня ундириш қисмини қисман
қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 465-моддаларини ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 32463247-3248, 3249-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилади:
Миришкор туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг
даъвогар “ LP
IS NUR LIYEVIC ” фермер хўжалиги манфаатида берган
тафтиш тартибидаги шикояти қисман қаноатлантирисин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарори қонунга
мувофиқлаштирилсин.
Суд қарорларининг хулоса қисмидаги жавобгар “LI E
E ILE
VERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
ҳисобидан даъвогар “ LP
IS NUR LIYEVIC ” фермер хўжалиги фойдасига
белгиланган ундирувга “2022-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан
ҳисобланган 24 623 065 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин.
Жавобгар “LI E E ILE VERSE S” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонасидан республика бюджетига 7 035 160 сўм давлат
божи;
Даъвогар “ LP
IS
NUR LIYEVIC ” фермер хўжалиги фойдасига
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест)
бериши мумкин.
Раислик этувчи
М.Астанов
Ҳайъат аъзолари
М.Базаров
Ҳ.Турсунов