← Назад
Решение #2848065 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 22 | — | law | |
| СКнинг | 55 | — | law | |
| СКнинг | 85 | — | law | |
| СКнинг | 119 | — | law | |
| СКнинг | 123 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ушбу кодекс | 75 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
6 987 символов
4-1202-2501/5689-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Сирдарё тумани
2025 йил 12 ноябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий суди, судья У.Курбанов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов суд мажлиси котиблигида, Сирдарё вилоят
солиқ бошқармасининг жавобгар -“STROY BIZNES LUKS” масъулияти
чекланган жамиятидан 62 159 500 сўмлик солиқ қарзини мол-мулки ҳисобидан
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни,
тарафлардан: даъвогар вакили А.Эшбоев (29.10.2025 йилдаги ишончнома
асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди ўз биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Сирдарё вилоят солиқ бошқармаси (кейинги ўринларда даъвогар деб
юритилади) “STROY BIZNES LUKS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги
ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 62 159 500 сўмлик солиқ қарзини молмулки ҳисобидан ундиришни сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор
қилинган жавобгар судда вакили иштирокини таъминламади. Ушбу ҳолатда суд
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейинги
матнларда “ИПК” деб юритилди)нинг 127-129, 170-моддаларига асосан, ишни
жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга даъво аризаси
киритилганидан сўнг ҳам жавобгар томонидан солиқ қарзи бўйича тўловлар
амалга оширилмаганлиги баён қилиб, аризани тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (матнда СК деб юритилади)нинг
22-моддаси биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчилар белгиланган солиқлар ва
йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши шарт.
СКнинг 55-моддаси биринчи қисмига кўра, ушбу Кодекс мақсадида
ҳисоблаб чиқарилган (ҳисобланган) ва белгиланган муддатларда тўланмаган
солиқларнинг, шу жумладан, улар бўйича бўнак ва жорий тўловларнинг
суммалари, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган муддатда тўланмаган
молиявий санкциялар ва пенялар солиқ қарзи деб эътироф этилади.
Шунингдек, СКнинг 85-моддаси биринчи қисмига асосан, солиқ
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчилар зиммасига юклатилган
солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш
мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир.
СКнинг 119-моддасига кўра, солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабнома
юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига доир қисми бўйича якка
тартибдаги тадбиркор томонидан олинган кундан эътиборан ўттиз календарь кун
ичида солиқ қарзи тўланмаган тақдирда ва агар ушбу Кодекснинг
120-122-моддаларида назарда тутилган чоралар қўлланиши натижасида солиқ
қарзи узилмай қолаверса, солиқ органлари ундирувни ушбу Кодекснинг
123-124-моддаларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига
қаратади.
СКнинг 123-моддаси олтинчи қисмига асосан, солиқ қарзи бўйича
мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ қарздорлигини ундириш
суд тартибида амалга оширилади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “STROY BIZNES LUKS” масъулияти
чекланган жамиятининг 21.08.2025 йил ҳолатига, яъни судга ариза киритилган
пайтда солиқ қарзи 62 159 500 сўмни ташкил этган.
Даъвогар қарздорнинг 62 159 500 сўм солиқ қарзини узиш юзасидан
21.08.2025 йилдаги 46843972-сонли талабномани жавобгарга юборган. Мазкур
талабномага жавобгар томонидан 942235-сонли жавоб хати берилиб, ўзи
томонидан топширилган ҳиоботлар нотўғрилигини сабаб қилиб эътироз
билдирган.
Жавобгар ўз эътирозларига асос қилиб келтираёган важаларини даъво
аризаси судга киритилгандан кейин даъвогарга, судга берилгандан кейин ўз
вакили иштиракини суддда иштирокини таъминлаб, суд жараёнида исботлаб
берилмаган.
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра,ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни
ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача
тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд
белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари
иштирокини
таъминламади, шунингдек, эътирозларини асословчи далилларни судга тақдим
қилмади.
Шунингдек, жавобгар томонидан солиқ қарздорлиги бугунги кунга қадар
қопланмаган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 75-моддасига асосан иш учун аҳамиятга
эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар,
шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил,
электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини
аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва
материаллар ёзма далиллардир.
Суд, жавобгарнинг 62 159 500 сўм солиқ қарзи ундирувини солиқ қарзи
бўйича мажбуриятга эга бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда жавобгар мол-мулки
ҳисобидан ундиришни лозим деб ҳисоблаб, 62 159 500 сўм солиқ қарзини
жавобгар мол-мукки ҳосибидан ундириш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисобайди..
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ишлар ҳисобланган 468 354,97 сўм давлат божини жавобгардан
давлат бюджетига ундиришни ҳамда электрон почтадан фойдаланилганлиги
сабабли, почта харажатини ундирмасликни лозим топади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни,
лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 22, 55, 119, 123моддалари ва ИПКнинг 68, 127-129, 170, 176-179-моддаларига асосан,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Сирдарё вилоят солиқ бошқармасининг жавобгар -“STROY BIZNES
LUKS” масъулияти чекланган жамиятидан 62 159 500 сўмлик солиқ қарзини молмулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
-“STROY BIZNES LUKS” масъулияти чекланган жамиятининг
62 159 500 сўм солиқ қарзи ундируви унинг мол-мулкига қаратилсин.
“TONG XIN” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 1 243 190 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
У.Курбанов