Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2502/14444 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 9318f353-c881-4bec-973f-dc678b3c93fd Claim ID PDF Hash bf6d0c49585e3d9d... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения 5 639 символов
4-1201-2502/14444-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - юрисконсульт М.Х (04.06.2025 йилдаги G’ -06/0580-сонли ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар “олбўтаев” АЖ (СТИР олбўтаев) нинг жавобгар “олбўтаев” МЧЖ (СТИР олбўтаев) ҳисобидан 19 309 920,53 сўм асосий қарз ва 496 797,32 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “олбўтаев” АЖ (даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “олбўтаев” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 19 309 920,53 сўм асосий қарз ва 496 797,32 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Жавобгар белгиланган тартибда огоҳлантирилган бўлса-да, суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (ИПК) 127, 128, 170-моддаси талабларига мувофиқ тарафлар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги сабабли суд, ишни улар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблади. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Иш ҳужжатларига кўра, низо даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2019 йил 4 январдаги 511110-сон юридик шахслар учун электр энергияси таъминоти шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, тўловлардан 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 19 309 920,53 сўм асосий қарз ва 496 797,32 сўм пеня қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу фактлар иш ҳужжатлари, тарафлар вакилларининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Бироқ, суд муҳокамасида даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2025 йил 12 ноябрдаги 203-сон маълумотнома ва абонент ҳисоб рақамидан кўчирма (лицевой счёт)дан аниқланишича, 2025 йил 29 октябрдан 5 ноябрда қадар 12 900 000 сўм тўлов амалга оширган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 19 309 920,53 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгар томонидан 12 900 000 сўмлик тўловлар ихтиёрий амалга оширганлигини инобатга олиб, қисман қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 496 797,32 сўм миқдорида пеня ундириб беришни сўраган. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, яъни 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва ИПК 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “ zizb k Su r izn s” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Su r izn s” АЖ фойдасига 6 409 920,53 сўм асосий қарз ва 496 797,32 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Su r izn s” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Раджабов