Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2502/14450 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Su r izn sбошқармаси Ответчик / Подсудимый Su r izn s
Source ID aeb93294-59b0-4d58-a607-1e8d9671a64e Claim ID PDF Hash 7c5495897ea9cecd... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
онуни 7-моддаси онуни 7 law
онуннинг 12-моддаси онуннинг 12 law
банди ва 14-моддаси банди ва 14 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 908 символов
4-1201-2502/14450-сонли иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар Su r izn sбошқармасининг жавобгар “Su r izn s” МЧЖ (СТИР Su r izn s) дан 13 514 370,90 сўм қарздорликни регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили М.А (10.11.2025 йилдаги ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Жавобгар “Su r izn s” МЧЖ (жавобгар) да ишлаган фуқарога Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ меҳнатда майиб бўлиш, вафот этиш ва касб касаллиги оқибатида боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия олиш ҳуқуқини берадиган пенсия (бир кишига) тайинланган. Пенсия жамғармаси томонидан 13 514 370,90 сўм имтиёзли асосларда пенсия пуллари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (даъвогар) томонидан Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни (Қонун) 12-моддасига асосан (пенсия) тўлаб берилган, ушбу маблағларни ихтиёрий равишда қайтариш тўғрисида жавобгарга бир неча бор талабнома юборилган, бироқ, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, тўловлар амалга оширилмаган. Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 13 514 370,90 сўм қарздорликни регресс тартибда ундиришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар вакиллари суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасининг биринчи қисмига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддасига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд ишни жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни 2 лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қувватлаб, пенсия пули тўлаб тўлиқ берилганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, иш ҳужжатларини ишда иштирок этувчи даъвогар вакилининг тушунтиришлари билан бирга муҳокама қилиб, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли даьво талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан фуқаро Su r izn sга “Su r izn s” МЧЖда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик учун пенсияси тайинланган ва тўлаб берилган. Қонуннинг 66-моддасига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 661-сонли қарори билан тасдиқланган Низом (кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) нинг 4-бандида юридик шахслар ходим Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг 12-моддаси “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплайдиган тўловни 100 фоиз миқдорида, лекин ушбу Низомда назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаган миқдорда Пенсия жамғармасига ўтказадилар. 18-бандига асосан Пенсия жамғармасига Қонуннинг 12-моддаси “б” банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар Қонуннинг 66-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари асосида қопланади. Солиқ органлари солиқ тўловчининг шахсий карточкасида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Қонуннинг 12-моддаси “б” банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар, ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланган ва ҳисобланган суммаларни акс эттириш орқали бюджет тизимига тушумлар, шу жумладан, пеня ва жарималар ҳисобини юритади. 3 42-бандига асосан ушбу Низомда кўрсатилган Пенсия жамғармасининг пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан ўз вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади. Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади. Пенялар солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг банк ҳисобварақаларидаги маблағларидан, шунингдек, солиқ тўловчининг бошқа мол-мулки ҳисобидан мажбурий равишда ундирилиши мумкин. 59-бандига асосан Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ ҳисобкитобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Солиқ хизмати органлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларга нисбатан ижтимоий солиқни ҳисоблаш тартиби ва тўлов муддатларини бузганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллайдилар. Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар бўйича қарздорлиги мавжуд ёки Қонуннинг 12-моддаси “б” банди ва 14-моддасига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия жамғармаси харажатларини ташкилотлар томонидан тўлиқ ва ўз вақтида қопланиши юзасидан назорат солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Юқоридаги қарорнинг 22-бандида пенсия жамғармасининг тўланган пенсия маблағларини қайтариш, маблағлар юридик шахслар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича юридик шахслардан ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Лекин пенсия жамғармасига пенсия маблағлари тўлови кечиктирилганда қарздорлардан пеня ундириш ҳуқуқи назарда тутилмаган, пенсия харажатларини қайтариш кечиктирилган кунларга эса пеня ҳисоблаш ва ундириш ҳуқуқи солиқ органлари ваколатига берилган. Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 13 514 370,90 сўм пенсия тўловидан қарзини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг 2025 йил 12 ноябрдаги 01-24/30-07-37/-227-сон маълумотномасига кўра, даъвогар томонидан судга даъво ариза тақдим этилганидан сўнг, жавобгар томонидан 2025 йил 12 ноябрь куни 13 755 000 сўм пенсия пул тўлаб берилган. Шу боис суд, 2025 йилнинг 12 ноябрь ҳолатига жавобгарнинг даъвогар олдида қарзи мавжуд эмаслиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бешинчи қисмига биноан 4 даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 02 июндаги ПФ -91-сонли Фармони билан 2025 йил 01 августдан БҲМ 412 000 сўм этиб белгиланган. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилганлиги сабабли рад этишни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда 412 000 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топиб, ИПКнинг 68, 118, 176-180,186, 192моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “Su r izn s” МЧЖ ҳисобидан даъвогар Su r izn sбошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “Su r izn s” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Раджабов