← Назад
Решение #2848116 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 324 | — | law | |
| рисида ушбу Кодекс | 127 | — | code_article | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 363 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 3248 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 3248 | — | code_article | |
| м пеня суммасини ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| исмида суд харажатлари ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2401/3366-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича тафтиш инстанцияси
судлов ҳайъати раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар
М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори ва вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси 2025 йил 12 августдаги қарорига
нисбатан Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “K
OLOV
NOR OL” фермер хўжалиги манфаатида
келтирилган тафтиш шикоятини Миришкор туман фермерлар кенгаши
вакиллари – Р.Хазратқулов (2025 йил 4 январдаги ишончномага асосан), “Lit i
til Ov rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонаси вакиллари А.Абдурахмонов, А.Сатторовнинг (2025 йил 3 январдаги
ишончномага асосан) иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд
мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар “K
OLOV NOR OL” фермер хўжалиги манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “LI E E ILE
OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонасидан 2021-2022 йилларда пахта ҳосили бўйича асоссиз ушлаб
қолинган 3.746.298 сўм пул маблағи ва унга нисбатан ҳисобланган 1.873.149
сўм пеня ҳамда 2021 ва 2023 йилларда берилмаган авансга нисбатан
141.464.400 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарорига
асосан даъво аризаси қисман қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги қарори билан Касби
туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантириш рад этилган.
2
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг “K
OLOV NOR OL” фермер хўжалиги манфаатида тафтиш
шикояти билан мурожаат қилиб, унда Касби туманлараро иқтисодий судининг
2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори ва вилоят суди кассация
инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги қарорининг рад этилган
141.464.400 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор
қабул қилишни сўраган.
Бунга асос сифатида суд иш учун муҳим ҳолатларни аниқламаганлиги,
моддий
ҳуқуқ
нормалари
нотўғри
қўлланилганлиги,
шартнома
мажбуриятларининг лозим даражада бажарилмаганлигига тўғри баҳо
берилмаганлиги, жавобгар айбдор эканлиги, шартномада келишилган аванс
маблағи ўз вақтида берилмаганлиги, шартнома шартлари нотўғри талқин
қилинганлиги каби важлар кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили шикоятида келтирилган
важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари шикоятда
келтирилган важларни асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди асосли
қарор қабул қилганлигини, шартнома шартларида аванс бериш тартиби
белгиланганлигини, берилмаган авансни тасдиқловчи мақбул далиллар мавжуд
эмаслигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, у суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – ИПК деб юритилади)нинг 324-моддаси биринчи қисмида тафтиш
тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок
этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг
127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Бундай ҳолда судлов ҳайъати унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни
лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни тафтиш шикоятидаги важлар билан
бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш шикоятини
қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарори ва кассация инстанциясининг
қарорини қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди.
ИПКнинг 3246–моддасига кўра, суд ишни тафтиш тартибида кўриш
чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда тузилган “Пахта
хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” фьючерс шартномасининг
1.1-бандига кўра “хўжалик” 2021 йил бизнес режасига асосан “Бухоро-8” навли
3
пахта хом-ашёсини “харидор”га етказиб бериш, “харидор” эса ушбу
маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2023 йил 25 январда тузилган “Пахта
хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” фьючерс шартномасининг
1.1-бандига кўра “хўжалик” 2023 йил бизнес режасига асосан “Бухоро-102”
навли пахта хом-ашёсини “харидор”га етказиб бериш, “харидор” эса ушбу
маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Бироқ, мазкур шартномалар шартларига зид равишда тарафлар ўртасида
тасдиқланган ҳисоб-фактураларга асосан жами 3 746 298 сўм миқдорида пул
маблағи қуритиш тозалаш хизмати учун жавобгар томонидан ушлаб қолинган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъво талабининг ушбу
қисмини тўлиқ қаноатлантириш, пеня миқдорини камайтириш ҳақида асосли
хулосага келган.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 5.4-бандида “харидор”
“хўжаликка” муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўлаши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 2-бандида судлар неустойкани
ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шартлиги, 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
4
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, шу билан бирга неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
Биринчи инстанция суди, гарчи пеня ундириш талаби асосли бўлса-да,
Пленум қарори тушунтиришларидан ва ўз ваколатидан келиб чиқиб, қисман
қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди даъво талабининг 2021 ва 2023
йилларда берилмаган авансга нисбатан 141.464.400 сўм пеня ундириш қисмини
иш ҳужжатлари билан ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қаноатлантиришга
асослар йўқлиги ҳақида барвақт хулосага келган.
Кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорни мазкур қисмини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
ФКнинг 234-моддасига мувофиқ, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддаси кўра мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш
ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
ФК 465-моддасининг биринчи қисмига асосан контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни
харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш
(топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда
муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан 2021 ва 2023 йиллар учун берилмаган авансга
нисбатан жавобгардан пеня ундириш сўралганлиги, ҳақиқатда ушбу
маблағларга эҳтиёжи бўлганлиги, аванс маблағларини берилмаганлиги ёки
тўлашдан асоссиз бош тортилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим
этилмаганлиги, қолаверса даъвогар 2023 йилда пахта хом-ашёсини етказиб
бериш бўйича бошқа тадбиркорлик субъекти билан шартномавий муносабатга
киришиб,
пахта
хом-ашёси
етказиб
берганлиги
ва
жавобгарга
2023 йилнинг 1 сентябрь санасига қадар аванс беришни сўраб мурожаат
этмаганлиги асоси билан биринчи инстанция суди даъво талабини ушбу
қисмини рад этишда нотўғри хулосага келган.
5
Кассация
инстанцияси
суди
ҳам
мазкур
ҳолатни
тузатиш чорасини кўрмаган.
Чунки, шартномаларнинг 3.4-бандида, уруғлик ва экиш материаллари
ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки
шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва
миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга
оширилиши белгиланган.
Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат шартнома
асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг 2.4-бандида
кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини
олганлиги биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган.
ФКнинг 363-моддасига кўра, суд шартнома шартларини шарҳлашда
ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг
шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун
шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар
шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг
ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган
ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан
шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар,
тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи
одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга
олинади.
Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра, харидор хўжаликка маҳсулот
қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини оймаой
тўлаб беради.
Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил
етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар
50 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан
таъминлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс)
тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб
олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш
муддатлари кечиктирилган.
Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиб, 2021-2023 йиллар давомида шартнома шартларидан келиб
чиқиб олинган мажбурият бўйича 294.717.735 сўмлик аванс маблағларини
кечиктирганлиги учун 141.464.400 сўм пеня ундириш талаби билан мурожаат
қилган.
Шартноманинг 5.4-бандида, “харидор” “хўжалик”ка муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган.
6
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли
эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
ИПКнинг
3248-моддасининг
иккинчи
қисмига
кўра,
суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат
юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
Мазкур Кодекс 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд
ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни
ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда биринчи, апелляция ва тафтиш инстанцияси судлари
иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб асосли қарорлар қабул қилган.
Шунга кўра, тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати 2021-2023 йиллар учун
берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 141.464.400 сўм пеня суммасини
ФК 326-моддаси тартибида 41.260.000 сўмга қаноатлантириб, қўшимча
равишда мазкур пеня суммасини ундириш орқали суд қарорларини тузатиш
киритиш йўли билан қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
7
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича
баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри
келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
ИПК 3247-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд харажатларини
тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал
қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш
учун асос бўлмайди.
Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу
Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши
кўрсатилади.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг биринчи, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу
моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати шикоятни қисман
қаноатлантиришни,
қуйи
инстанция
судлари
қарорлари
қонунга
мувофиқлаштирилганлиги сабабли даъво талабининг пеня қисмини қисман
қаноатлантириб,
ушбу
талаб
бўйича
ишни
биринчи,
кассация, тафтиш инстанцияларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига (биринчи
инстанция учун 2.829.288 сўм, кассация ва тафтиш инстанцияси учун 2.829.288
сўм) 5.658.576 сўм давлат божини ҳамда апелляция ва тафтиш инстанциялари
учун олдиндан тўланган (37.500+41.200=) 78.700 сўм почта харажатини
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 3247, 3248 ва 3249-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги қарори қонунга
мувофиқлаштирилсин.
Суд қарорларининг хулоса қисмидаги жавобгар “Lit i
til Ov rs s”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан
даъвогар “K
OLOV NOR OL” фермер хўжалиги фойдасига белгиланган
8
ундирувга “2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган
41.260.000 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин.
Жавобгар “Lit i
til Ov rs s” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан:
- Миришкор туман фермерлар кенгаши фойдасига 78.700 сўм
почта харажати;
- республика бюджетига 5.658.576 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарор юзасидан янги ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, ундан
норози томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест келтириш) бериш
мумкин.
Раислик этувчи
М.Астанов
Судьялар
М.Бозоров
Д.Рахимов