Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1204-2501/3875 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья OLLAMOV ALISHER YARASHOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 762834dd-d49d-4fa3-b821-cfece8dccce7 Claim ID PDF Hash 077d70828940be4a... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 17-моддаси онуни 17 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 301-моддаси ИПКнинг 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 9 830 символов
4-1204-2501/3875-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья – А.Олламов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Н.Сангиров СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Э.Соибназаров ва Н.Сангировлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг суд мажлиси котиблигида, Сирдарё вилояти прокурори ёрдамчиси Ж.Соипов, даъвогар Оқолтин туман ҳокимлиги вакили М.Салиев (ишончнома асосида), Давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси вакили З.Дадаев (ишончнома асосида) иштирокида, Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Оқолтин туман ҳокимлиги томонидан берилган кассация шикоятини, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Оқолтин туман ҳокимлигининг (кейинги ўринларда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар ва “Z f r J mshidb k h rv si”” масъулияти чекланган жамиятига (кейинги ўринларда “жавобгар” деб юритилади) ўртасида 2021 йил 23 майда тузилган “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 453-сонли шартномани бекор қилишни сўраган. Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг (кейинги ўринларда “биринчи инстанция суди” деб юритилади) 2025 йил 26 июндаги ажрими билан ишга низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Оқолтин туман қишлоқ хўжалиги бўлими жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанцияси судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш юзасидан янги қарор қабул қилишни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган низони предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс Оқолтин туман Қишлоқ хўжалиги бўлимидан вакиллар иштироки таъминланмади. Шу боис судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 1 274-моддаси тўртинчи қисмига кўра, учинчи шахслар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятини қувватлаб, шикоятда кўрсатиб ўтилган важларни такрорлаб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони қаноатлантиришдан рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, даъвогарнинг кассация шикоятидаги важлари ҳеч қандай асосга эга эмаслигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг шикоятни рад этиб, ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмини ўзгартирган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни ишдаги мавжуд ва суд мажлисида тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, кассация шикоятини қаноатлантиришдан рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогарнинг 2021 йил 23 мартдаги 103-сонли қарорига асосан жавобгарга 49 йил муддатга чорвачилик йўналишида ердан фойдаланиш учун “Сардоба” СИУ ҳудудидан жами 43,05 гектар ер ажратилган. Мазкур қарор асосида тарафлар ўртасида 2021 йил 25 мартда “Ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида”ги 453-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома тузилган. Ижара шартномаси 2021 йил 25 мартдаги Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимидан давлат рўйхатидан ўтказилган. Шартноманинг 1-бандига кўра, ижарага берувчи-даъвогар Сардоба массивида жойлашган 45,3 гектар ер участкасини 49 йил муддатга ижарага топширишни, ижарага олувчи эса, ерни қабул қилиб олиши белгиланган. Шартноманинг 2-бандида ер участкаси чорвачилик ишлаб чиқаришини юритиш учун берилган. Оқолтин туманида фаолият юритувчи ваколатли давлат органлари мутахассислари томонидан 2025 йил 12 май куни жавобгар томонидан ажратилган ер участкасидан бошқа мақсадларда, яъни ажратилган ер майдонларига 35.65 гектар ер майдонига ноқонуний равишда шоли экинлари экиб, ўзбошимчалик билан фойдаланганлиги аниқланган ва бу ҳақда далолатнома (маълумотнома) расмийлаштирилган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2025 йил 18 июнь куни 2021 йил 25 мартда тузилган 453-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги ёзма равишдаги таклиф хати етказилиб, ер ижара шартномасини ихтиёрий равишда бекор қилиш сўралган. 2 Бироқ, жавобгар ушбу таклиф хатининг бир нусхасини олиб, танишиб чиққан ҳолда ушбу таклифдан норозилигини ҳамда шартномани бекор қилиш тўғрисидаги даъвогарнинг ёзма таклифи рад этилишини билдириб, бу ҳақда ўз имзосини қўйган. Шу сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 25 майда тузилган 453-сонли қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги шартномани муддатидан олдин бекор қилишни сўраган. Биринчи инстанция суди даъво талабини рад этиб, асосли тўҳтамга келган бўлса-да, бироқ, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида жавобгар мулкчилик шакли масъулияти чекланган жамият бўлса-да, Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги 662-ИИ Қонунининг 17-моддаси талаблари бажарилмаётганлиги кўрсатилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августдаги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги 662-ИИ Қонуни масъулияти чекланган жамиятларига нисбатан тадбиқ этилмаслигига эътибор қаратмаганлиги, даъвогарнинг ташаббуси билан фойдаланишдан чиққан ер майдонларини ўзлаштириб фойдаланишга киритиш учун шоли экини экканлигини, бу бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбариятига 43 гектар ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун шоли, беда ва полиз экинлари экилишига ёзма равишда кафолат хати берилганлигини, шунга асосан бу бўйича ерларни ўзлаштириш тадбирларини кўриш учун жуда кўп миқдорда молиявий харажат қилинганлигини, аслида ажратилган ер майдонларини фойдаланишга киритиш учун жавобгарда бошқа чора бўлмаганлиги, 2025 йил ҳосили қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экин майдонлари экишни режалаштиришда жавобгарнинг таклифи олинмаганлиги каби асосларни келтириб, хатоликка йўл қўйган. Ҳолбуки, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабида тарафлар ўртасидаги 2021 йил 23 майда тузилган 453-сонли шартнома бекор қилиш талабини қўйганлигига эътибор бермаган, чунки, тарафлар ўртасида 2021 йил 23 майда тузилган ижара шартномаси мавжуд эмас. Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш асосларини юқорида қайд этилган асослар билан эмас, балки даъво талаби нотўғри берилганлиги асослар билан хулоса қилиш лозим эди. Шу сабабли судлов ҳайъати, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмини ўзгартириб, тарафлар ўртасида мавжуд бўлмаган ўртасида 2021 йил 23 майдаги ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисидаги 453-сонли шартномани бекор қилиш талаби қўйилганлиги асосларига кўра, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. 3 Даъвогар томонидан даъво талаби нотўғри қўйилганлиги ҳолати юзасидан биринчи инстанция судида талабни ўзгартириш ёки бошқа усулда талабга аниқлиқ киритиш чоралари кўрилмаган, бу ҳақда бирон бир ҳужжатлар судга тақдим этилмаган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг шикоятида келтирилган важлар ҳал қилув қарорини бекор қилишга асос бўлмайди деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Шу сабабли судлов ҳайъати, даъвогар томонидан шикоятда келтирилган важлар ўз исботини топмаганлигини, биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланганлигини, моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас, деб ҳисоблайди. ИПКнинг 301-моддасига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, ишни кассация инстанциясида кўриб чиқиш учун олдиндан тўланган 1 875 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 297, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Оқолтин туман ҳокимлигининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Оқолтин туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 25 июлдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Сирдарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибидаги шикоят берилиши мумкин. Раислик этувчи И.Матмуратов ҳайъат аъзолари Э.Соибназаров Н.Сангиров 4