← Назад
Решение #2848146 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 4 | — | code_article | |
| онуни | 41 | — | law | |
| аролик кодекси | 1023 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 465 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 363 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 3248 | — | code_article | |
| м пеня суммасини ФК | 326 | — | law | |
| исмида суд харажатлари ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2402/2387-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Қурбонов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар
Л.Абдуллаев ва Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Тошмуродованинг котиблигида, Миришкор туман фермерлар кенгаши вакил
Р.Хазратқулов (ишончнома асосида), “Lit i
xtil
v rs s” МЧЖ шаклидаги
хорижий корхонаси вакиллари А.Абдирахмонов, А.Сатторовнинг (ишончнома
асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил
17 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси 2025 йил 24 июндаги қарорига
нисбатан Миришкор туман фермерлар кенгаши томонидан “ g li v G` r t”
фермер хўжалиги манфаатида берилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни
вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “ g li v G` r t” фермер
хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, “Lit i
xtil
v rs s” масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 2021 йилда топширилган пахта ҳосили учун 38.318.801 сўм
рағбатлантирувчи коэффициент, 2021 ва 2022 йилларда топширилган пахта
ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун ушлаб қолинган 1.682.603,28 сўм ва 841.304,61
сўм пеня ҳамда 2021, 2022 ва 2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан
ҳисобланган 167.346.120 сўм пеня ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 2021 йилда топширилган пахта ҳосили учун 35.581.744 сўм
рағбатлантирувчи коэффициент, 2021 ва 2022 йилларда топширилган пахта
ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 1.682.603,28 сўм,
300.000 сўм пеня ва 34.000 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига
816.855 сўм давлат божи ундирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 24 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кенгаш томонидан тафтиш тартибида шикоят келтирилиб, унда биринчи
инстанция судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори ва кассация
инстанциясининг 2025 йил 24 июндаги қарорининг рад этилган 167.346.120 сўм
2
пеня ундириш талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Бунга асос сифатида тарафлар ўртасида 2021-2023 йилларда тузилган
шартномаларнинг 4.2-бандлари қўпол равишда бузилганлиги учун ушбу
шартномаларнинг 5.4-бандларига кўра етказиб берилмаган аванс суммасининг
0.4 фоизи миқдорида пеня тўлаши қайд этилганлиги, шунга кўра 2023 йилда
239.171.712,08 сўм миқдорда аванс берилмаганлиги, берилмаган бўнак (аванс)
суммаси ҳисобидан пеня ҳисобланиши шартномаларнинг 5.4-банди иккинчи
қисмида қайд этилганлиги сабабли 167.346.120 сўм миқдорда пеня ундириш
сўралганлиги, бу ҳақида даъвогар жавобгарга талабномалар юборганлиги,
жавобгар эса ушбу талабномаларни оқибатсиз қолдирганлигини қуйи
инстанция судлар эътиборга олмаганлиги каби важлар келтирилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида даъвогар тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида унинг вакили иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)
127, 324-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили тафтиш шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тафтиш шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, уни қаноатлантирмасдан қуйи инстанция судларининг
суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, тафтиш шикоятидаги важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
ўрганиб, муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини қонунга
мувофиқлаштиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда пахта
хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси
тузилиб, унга кўра даъвогар 2021 йилнинг бизнес-режасига асосан “Бухоро-8”
навли пахта хом-ашёсини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотни
келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва бир тонна пахта учун 6.020.000
сўмдан ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга топширилган жами 39.219 кг “Бухоро-8”
навли пахта хом ашёси учун 2021 йилда эълон қилинган минимал нархлардан
келиб чиқиб, селекцион навларга қўлланиши лозим бўлган 1,15 рағбатлантирувчи
коэффициент суммаси ўз вақтида тўлаб берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги
“Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-4633-сонли қарори учинчи бандида, Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат”
уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар
йили 1 декабрга қадар келгуси йили ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар
эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар
чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаш белгиланган.
3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги
“Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун
қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сонли
қарори билан 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан
рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари
8-иловага мувофиқ тасдиқланиб, унга кўра Бухоро-6, Бухоро-8, С-6524, Наманган77, Бухоро-102 селекцион навларга кутилаётган минимал харид нархларга
1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил
1 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши ва вилоят ҳокимларига юборилган ва ушбу хатда 1 (бир) тонна пахта хом
ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6.512 сўмни
ташкил этиши белгиланиб, 2021 йил ҳосилидан пахта хом ашёси етказиб бериш
бўйича пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида тузилган
шартномаларни белгиланган минимал нархларга мувофиқ-лаштириш ҳамда
фермер хўжаликлари томонидан топширилган юқори ёки паст навли пахта хом
ашёси учун ҳисоб-китобларда базавий нарх сифатида қўлланилиши тавсия
қилинган ва пахта хом ашёсининг харид нархлари белги-ланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 4-моддасининг биринчи
қисмида, фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва
улар амалга киритилгандан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан
қўлланилиши белгиланган.
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага
қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган
ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг
иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган.
Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси
қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий
муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина
татбиқ этилади. Агар қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар
жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хаттиҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг
жавобгарлигини жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар
қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий
зарар етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл
қўйилмайди.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабининг рағбатлантирувчи
коэффициент ундирув қисмини қаноатлантириш бўйича асосли қарор қабул
қилган ва кассация инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини
ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Шунингдек, даъво талабида жавобгардан 2021 ва 2022 йилларда пахта
ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 1.682.603,28 сўм ва
унга ҳисобланган 841.304,61 сўм пеняни ундириш ҳам сўралган.
Тарафлар ўртасида 2021 ва 2022 йилларда тузилган шартномалар бўйича
даъвогар қуритиш-тозалаш харажатларини қоплаш мажбуриятини зиммасига
олмаган.
4
Ишдаги далилларга кўра жавобгар томонидан 2021 ва 2022 йиллар учун
жами 1.682.603,28 сўм қуритиш-тозалаш харажатлари асоссиз ушлаб
қолинганлиги тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1023-моддасининг биринчи
қисмига кўра, қонунчилик ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс
(жабирланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс
(қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни
(асоссиз орттирилган бойликни) жабирланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу
Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 5.4-бандида, “Харидор”
“Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлаши қайд этилган.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъво талабининг қуритиш ва тозалаш
хизматлари учун асоссиз ушлаб қолинган маблағларни ва ушбу маблағларга
нисбатан пеня ундириш қисмларини қисман қаноатлантириш бўйича асосли қарор
қабул қилган ҳамда кассация инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорининг ушбу
қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Шунингдек, даъво талабида 2021, 2022, 2023 йиллар учун берилмаган
авансга нисбатан ҳисобланган 167.346.120 сўм пеня ундириш ҳам сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида,
мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш
ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса –
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 236-моддасида, мажбуриятлар - мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасида,
контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда
топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни
қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян
баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши белгиланган.
Даъвогар томонидан 2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан
жавобгардан пеня ундириш сўралганлиги, ҳақиқатда ушбу маблағларга эҳтиёжи
бўлганлиги, аванс маблағларини берилмаганлиги ёки тўлашдан асоссиз бош
тортилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаган-лиги, қолаверса
даъвогар 2023 йилда пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича бошқа
5
тадбиркорлик субъекти билан шартномавий муносабатга киришиб, пахта хом
ашёси етказиб берганлиги ва жавобгарга 2023 йилнинг 1 сентябрь санасига қадар
аванс беришни сўраб мурожаат этмаганлиги асоси билан биринчи инстанция суди
даъво талабининг ушбу қисмини рад этишда барвақт хулосага келган.
Кассация инстанцияси суди ҳам мазкур ҳолатни тузатиш чорасини
кўрмаган. Чунки шартномаларнинг 3.4-бандида уруғлик ва экиш материаллари
ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки
шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва
миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилиши
белгиланган. Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат шартнома
асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг 2.4-бандида
кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини олганлиги
биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 363-моддасига кўра, суд
шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини
эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни
бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан
аниқланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида, агар ушбу модданинг биринчи қисмида
баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса,
тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга
олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан
шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг
ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари,
тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олиниши
белгиланган.
Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра, харидор хўжаликка маҳсулот
қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини ойма-ой
тўлаб беради. Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил
етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар 50 фоизгача ва
1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан таъминлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс)
тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб
олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш
муддатлари кечиктирилган.
Шу сабабли, даъво ариза талабида 2021-2023 йиллар давомида
шартномаларнинг шартларидан келиб чиқиб олинган мажбурият бўйича
348.638.042,06 сўмлик аванс маблағлари кечиктирилганлиги учун 167.346.120 сўм
пеня ундириш ҳам сўралган.
Шартномаларнинг 5.4-бандида “Харидор” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ,
агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш
оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
6
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган
неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
ҳақида тушунтириш берилган.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг
ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу Кодекс 3248-моддасининг иккинчи қисмида, суднинг мазмунан тўғри
бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина
бекор қилиниши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда биринчи, кассация инстанцияси судлари иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаб асосли қарорлар қабул қилган.
Шунга кўра, тафтиш инстанцияси суди 2021-2023 йиллар учун берилмаган
авансга нисбатан ҳисобланган 167.346.120 сўм пеня суммасини ФК 326-моддаси
тартибида 48.810.000 сўмга қаноатлантириб, қўшимча равишда мазкур пеня
суммасини ундириш орқали суд қарорларини тузатиш киритиш йўли билан
қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди.
ИПК 3247-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд харажатларини
тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги
суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.
Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг
118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.
Ушбу Кодекс 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига
мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти
бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган
қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Юқоридаги ҳолатларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш шикоятини қисман
қаноатлантириб, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини қонунга
мувофиқлаштирилганлиги сабабли тафтиш инстанциясида асосли деб топилган
167.346.120 сўмлик пеня суммасига нисбатан ишни биринчи, кассация, тафтиш
инстанцияларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
7
юклашни, яъни жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 6.693.844,8
(3.346.922,4,+1.673.461,2+1.673.461,2) сўм давлат божини ҳамда кассация ва
тафтиш инстанциялари учун олдиндан тўланган 78.700 (37.500+41.200) сўм почта
харажатларини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 3247, 3248, 3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Миришкор туман фермерлар кенгашининг тафтиш шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 17 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 24 июндаги қарори қонунга
мувофиқлаштирилсин.
Суд қарорларининг хулоса қисмидаги жавобгар “Lit i
xtil
v rs s”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан
даъвогар “ g li v G` r t” фермер хўжалиги фойдасига белгиланган ундирувга
“2021 ва 2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 48.810.000
сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин.
“Lit i xtil v rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонаси ҳисобидан:
- “ g li v G` r t” фермер хўжалигига 78.700 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 6.693.844,8 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур қарор асосида мувофиқлаштирилган 48.810.000 сўм пеня суммаси ва
суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақалар берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
Л.Абдуллаев
Н.Хўжақулов