Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2408/3279 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID acfecb9e-d186-4ae1-b402-5770c04be884 Claim ID PDF Hash 9f135285db0e12dc... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 16
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 4-моддаси аролик кодекси 4 code_article
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
аролик кодексининг 1023-моддаси аролик кодекси 1023 code_article
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 465-моддаси аролик кодекси 465 code_article
аролик кодексининг 363-моддаси аролик кодекси 363 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
тисодий процессуал кодекси 3248-моддаси тисодий процессуал кодекси 3248 code_article
тисодий процессуал кодекси 3247-моддаси тисодий процессуал кодекси 3247 code_article
м пеня суммасини ФК 326-моддаси м пеня суммасини ФК 326 law
исмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддаси исмида суд харажатлари ушбу Кодекс 118 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2408/3279-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья З.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья Л.Абдуллаев ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати судья М.Астановнинг раислигида, судьялар М.Бозоров, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер Кенгашидан вакил – Р.Хазратқулов (2025 йил 4 январдаги рақамсиз ишончнома асосида), жавобгардан вакиллар – А.Абдирахмонов, А.Сатторов (2025 йил 3 январдаги 02/25, 03/25-сонли ишончномалар асосида) иштирокида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар – “F RIDDIN F R ODOVI H” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар - “LI I E ILE OVERSE S” МЧЖ хорижий корхона ҳисобидан 14.925.393 сўм рағбатлантирувчи коэффициент ҳақдорлиги, 2021-2022 йилларда қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 897.578,8 сўм маблағ ва ушбу суммага ҳисобланган 448.789,44 сўм пеня, 2021-2023 йиллардаги шартномаларга кўра берилмаган аванс маблағлари учун 109.561.116 сўм пеня ҳамда 2022 йилда режадан ортиқча топширилган 4.400кг пахта хом ашёсидан 430кг пахта ёғи учун 6.020.915,9 сўм, 820кг шелуха учун 2.461.877,8 сўм, 1.150кг шрот учун 5.143.950 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Касби тумманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарори устидан Миришкор туман фермерлар Кенгаши томонидан даъвогар манфаатида берилган тафтиш шикояти асосида ишни вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар – “F RIDDIN F R ODOVI H” фермер хўжалиги манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “LI I E ILE OVERSE S” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан 14.925.393 сўм рағбатлантирувчи коэффициент ҳақдорлиги, 2021-2022 йилларда қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 897.578,8 сўм маблағ ва ушбу суммага ҳисобланган 448.789,44 сўм пеня, 2021-2023 йиллардаги шартномаларга кўра берилмаган аванс маблағлари учун 109.561.116 сўм пеня ҳамда 2022 йилда режадан ортиқча топширилган 4.400кг пахта хом ашёсидан 430кг пахта ёғи учун 6.020.915,9 сўм, 820кг шелуха учун 2.461.877,8 сўм, 1.150кг шрот учун 5.143.950 сўм ундириб беришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2021 йил топширилган пахта ҳосили учун 14.925.393 сўм рағбатлантирувчи коэффициент, 2021-2022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган 897.578,88 сўм, 100.000 сўм пеня, 2022 йил учун ортиқча топширилган пахта хом ашёсидан 430кг пахта ёғи, 820кг шелуха, 182кг шрот ҳамда олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати, республика бюджетига 511.009 сўм давлат божи ундирилиши белгиланиб, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарори билан Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилиниб, даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар 14.925.393 сўм рағбатлантирувчи коэффициент, 2021-2022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 897.578,88 сўм маблағ, 100.000 сўм пеня, 6.020.915,9 сўм пахта ёғи қиймати, 2.461.877,8 сўм шелуха қиймати, 795.886 сўм шрот қиймати, 75.000 сўм почта харажати, шунингдек республика бюджетига 511.009 сўм давлат божи ундирилиши белгиланиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан тафтиш шикояти берилиб, унда Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъво талабининг 2021-2023 йилларда тузилган шартномаларнинг 5.4-бандига асосан 109.561.116 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарорини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб шикоятда, тарафлар ўртасида 2021-2023 йилларда тузилган шартномаларнинг 4.2-бандлари қўпол равишда бузилганлиги учун ушбу шартномаларнинг 5.4-бандларига кўра етказиб берилмаган аванс суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши қайд этилганлиги, 2021 йилда 20.528.306,1 сўм, 2022 йилда 64.833.605,82 сўм, 2023 йилда 142.890.575 сўм миқдорда аванс берилмаганлиги, берилмаган бўнак (аванс) суммаси ҳисобидан пеня ҳисобланиши шартномаларнинг 5.4-бандини иккинчи қисмида қайд этилганлиги, шу сабабли 109.561.116 сўм миқдорда пеня ундириш сўралганлиги, даъвогар томонидан 2021 йил 13 январда 7-сонли, 24 февралда 34-сонли, 2022 йил 30 июнда 78-сонли (2та), 5 июлда 84, 85, 86 (2та) ва 87 сонли, 30 августда 88-сонли, 19 сентябрда 104-сонли (2та), 26 декабрда 101а-сонли, 2024 йил 5 январда 2а-сонли талабномалар жавобгарниг манзилига почта жўнатмаси орқали юборилганлиги, бироқ суд томонидан бу далиллар эътиборга олинмаганлиги тўғрисида важлар келтирилган. Суд мажлисида Миришкор туман фермерлар Кенгаши вакили иштирок этиб, кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, қуйи инстанция судлари томонидан ишдаги мавжуд далиллар тўлиқ ўрганиб чиқилиб, даъво талабининг пеня ундирув қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келинганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, тафтиш шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация инстанцияси судининг қарорини қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда 360-сонли, 2022 йил 27 январда 330-сонли, 2023 йил 25 январда 330-сонли пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартномалар тузилган. Шартномаларга мувофиқ, даъвогар 2021 йил пахта ҳосилидан 5 гектар ер майдондан 14 тонна, 2022 йил пахта ҳосилидан 6 гектар ер майдондан 22 тонна, 2023 йил пахта ҳосилидан 10 гектар ер майдонидан 30 тонна пахта хом ашёсини топшириш, жавобгар эса шартномаларда белгиланган тартибда уруғ билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотларни қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 5 апрелдаги 360-сонли шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 14.154 кг “Бухоро-8” навли пахта хом ашёси топширилган. Топширилган пахта хом ашёси учун шакилланган нархлар бўйича тўловлар амалга оширилган бўлса-да, бироқ ҳисобланган рағбатлантирувчи коэффициент юзасидан 14.925.393 сўм миқдорда тўлов амалга оширилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарорининг учинчи бандида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йили ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил 4 мартдаги 121-сонли қарори билан 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлар 8-иловага мувофиқ тасдиқланган бўлиб, унга кўра Бухоро-6, Бухоро-8, С-6524, Наманган-77, Бухоро-102 селекцион навларга кутилаётган минимал харид нархларга 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимларига юборилган ва ушбу хатда 1 (бир) тонна пахта хом ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6512 минг сўмни ташкил этиши белгиланиб, 2021 йил ҳосилидан пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида тузилган шартномаларни белгиланган минимал нархларга мувофиқ-лаштириш ҳамда фермер хўжаликлари томонидан топширилган юқори ёки паст навли пахта хом ашёси учун ҳисоб-китобларда базавий нарх сифатида қўлланилиши тавсия қилинган ва пахта хом ашёсининг харид нархлари белги-ланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 4-моддасини биринчи қисмида фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилгандан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилиши белгиланган. “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасини биринчи қисмида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хаттиҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл қўйилмайди. Қайд этилганларга кўра кассация инстанция суди даъво талабининг рағбатлантирувчи коэффициент ундирув қисмини қаноатлантириш юзасидан асосли қарор қабул қилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг шартларида қуритиш ва тозалаш харажатларини даъвогар ҳисобидан ушлаб қолиш юзасидан ўзаро келишувга эришилмаган бўлса-да, бироқ тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган 2021 йил 29 ноябрдаги 0b000011067-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2021 йил пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш хизмати учун 306.114,28 сўм, 2022 йил 30 ноябрдаги 0b00036859-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2022 йил пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш хизмати учун 591.464,55 сўм маблағлар даъвогар ҳисобидан асоссиз ушлаб қолинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1023-моддасини биринчи қисмига кўра қонунчилик ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабирланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабирланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида “Харидор” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши қайд этилган. Кассация инстанцияси суди суди даъво талабининг қуритиш ва тозалаш хизматлари учун асоссиз ушлаб қолинган маблағларни ва ушбу маблағларга нисбатан пеня ундириш қисмларини қисман қаноатлантириш бўйича асосли қарор қабул қилган. Тарафлар ўртасида тузилган 2022 йил 27 январдаги 330-шартноманинг 1.1-бандида “Хўжалик” 2022 йил ҳосилидан бизнес режага асосан олти гектар ер майдондан шартноманинг 1.2-бандига асосан 18 тонна ва 1.3-бандига кўра томонларнинг ихтиёрий келишувига асосан 4 тонна қўшимча, жами 22 тонна пахта хом ашёсини топшириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган 2022 йил 30 сентябрдаги 005-сонли ҳисобварақ-фактура асосида даъвогар томонидан жавобгарга 22.352кг, яъни қиймати 224.078.766,47 сўмлик порлоқ-4 навли пахта хом ашёси топширилган. Шунингдек, 2022 йил 30 декабрдаги 008-сонли ҳисобварақ-фактура асосида 4.400кг пахта хом ашёси ортиқча топширилганлиги жавобгар томонидан тан олинган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 2.1-бандини “з”-кичик бандида шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган миқдорда ва ундан ортиқча топширил-ган пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашдан олинган пахта ёғи, шрот ва шелуха маҳсулотларини “Харидор”дан талаб қилиш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган. Шу сабабли даъвогар ортиқча топширилган 4.400 кг пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлашдан олинган 1.150 кг шротнинг 5.143.950 сўм (1.150 кг 4.373,53 сўм (2024 йил 25 ноябрь ҳолатида биржа савдосидаги нархи) = 5.143.950 сўм) қийматини, 820 кг шелуханинг 2.461.877,8 сўм (820 кг 3.002,29 сўм (2024 йил 25 ноябрь ҳолатида биржа савдосидаги нархи)=2.461.877,8 сўм) қийматини, 430 кг пахта ёғининг 6.020.915,9 сўм (430 кг 14.002.13 сўм (2024 йил 25 ноябрь ҳолатида биржа савдосидаги нархи)=6.020.915,9 сўм) қийматини ундириб беришни сўраган. Қайд этилганларга кўра кассация инстанция суди тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг шартларига асосаланиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 1.150кг шрот, 820кг шелуха, 430кг пахта ёғи маҳсулотларининг қийматини ундириш тўғрисида асосли хулосага келган. Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида 2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 109.561.116 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасида контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши белгиланган. Кассация инстанцияси суди жавобгар томонидан даъвогарга 228.252.486,92 сўм аванс маблағлари берилмаганлиги важи юзасидан даъвогар томонидан ҳақиқатда ушбу маблағларга эҳтиёж бўлганлиги, жавобгар томонидан аванс маблағларини берилмаганлиги ёки тўлашдан асоссиз бош тортганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаганлиги асоси билан даъво талабини ушбу қисмини рад этиш тўғрисида нотўғри хулосага келган. Чунки шартномаларнинг 3.4-бандида уруғлик ва экиш материаллари ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилиши белгиланган. Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат шартнома асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини олганлиги кассация инстанция судининг эътиборидан четда қолган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 363-моддасига кўра суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олиниши белгиланган. Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра харидор хўжаликка маҳсулот қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини ойма-ой тўлаб беради. Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар 50 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан таъминлайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс) тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш муддатлари кечиктирилган. Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, 2021-2023 йиллар давомидаги шартномаларнинг шартларидан келиб чиқиб, олинган мажбурият бўйича 228.252.486,92 сўмлик аванс маблағларини кечиктирганлиги учун 109.561.116 сўм пеня ундириш талаби билан мурожаат қилган. Шартномаларнинг 5.4-бандида “Харидор” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3248-моддасининг иккинчи қисмига кўра суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3247-моддасининг биринчи қисмини биринчи бандига кўра ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи, кассация инстанцияси судлари иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб асосли қарорлар қабул қилган. Шунга кўра, тафтиш инстанцияси 2022 йил учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 109.561.116 сўм пеня суммасини ФК 326-моддаси тартибида 31.955.348 сўмга қаноатлантириб, қўшимча равишда мазкур пеня суммасини ундириш орқали суд қарорларини тузатиш киритиш йўли билан қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3247-моддасининг иккинчи қисмига кўра суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати шикоятни қисман қаноатлантиришни, кассация инстанцияси судининг қарори қонунга мувофиқлаш- тирилганлиги сабабли тафтиш инстанциясида асосли деб топилган 109.561.116 сўмлик пеня суммасига нисбатан ишни биринчи, кассация, тафтиш инстанцияларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 4.382.444,64 (2.191.222,32+1.095.611,16+1.095.611,16=4.382.444,64) сўм давлат божи ҳамда кассация ва тафтиш инстанциялари учун олдиндан тўланган 78.700 (37.500+41.200=78.700) сўм почта харажатларини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 3247, 3248 , 3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилади: Миришкор туман фермерлар Кенгашининг даъвогар – “F RIDDIN F R ODOVI H” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарори қонунга мувофиқлаштирилсин. Суд қарорининг хулоса қисмидаги жавобгар - “Lit i til Ov rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар - “F RIDDIN F R ODOVI H” фермер хўжалиги фойдасига белгиланган ундирувга “2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 31.955.348 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин. Жавобгар - “Lit i til Ov rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан: даъвогар - “F RIDDIN F R ODOVI H” фермер хўжалиги фойдасига 78.700 сўм почта харажати; республика бюджетига 4.382.444,64 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур қарор асосида мувофиқлаштирилган 31.955.348 сўм пеня суммаси ва суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақалар берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари: М.Бозоров Л.Абдуллаев