← Назад
Решение #2848174 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
6 949 символов
4-1202-2501/5695-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Сирдарё тумани
2025 йил 12 ноябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджоновнинг котиблигида, Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг,
“Микрокредитбанк” АТБ манфаатида, жавобгар яакка тартибдаги тадбиркор
“Qambarova Nodira Ismailovna”дан 5 791 367 сўм ҳисобланган кредит фоизини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни даъвогар
вакили Ш.Омонов (2025 йил 13 ноябрдаги 04-29/3714-сонли ишончнома
асосида) иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармаси(бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади),
“Микрокредитбанк” АТБ (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб
юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, яакка
тартибдаги тадбиркор “Qambarova Nodira Ismailovna” (бундан кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 5 791 367 сўм ҳисобланган кредит
фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, даъво аризадаги важларни такрорлаб, жавобгар бугунги кунга қадар
даъво талабидаги фоизларни ҳам умуман тўламаганлигини билдириб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакили иштирокини
таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси 127, 128, 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар
асосида жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд ишда қатнашувчи даъвогар вакили тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра
даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан ҳамда даъвогар вакилининг кўрсатмаларидан
аниқланишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 11 июньда 113-сонли “Узоқ
муддатли кредитлаш шартномаси” тузилган.
ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг
учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Даъвогар шартнома шартларини бажариб, шартноманинг 2-бандига кўра,
жавобгарга 100 000 000 сўм миқдорида “савдо дўконини жиҳозлаш учун”
йиллик 20.5 фоиз устама ҳақ тўлаш билан асосий қарз тўлови бўйича 24 ойлик
имтиёзлик давр билан 72 ой муддатга кредит ажратилган.
Даъвогар томонидан ажратилган кредит маблағлари жавобгар ҳисобига
ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим
даражада бажармасдан, кредит шартномасида белгиланган фоиз қарзини ўз
вақтида тўламаган.
Даъвогар жавобгарга кредит фоизини тўлаш тўғрисида бир неча маротаба
огоҳлантириш хати юбориб, кредит фоизини тўлашни, акс холда иқтисодий
судга даъво ариза киритилиб, кредит фоизлари, етказилган зарарлар билан
ундириб олинишини билдирган.
Даъвогар томонидан кредит қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаганлиги
учун (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) суддан
5 791 367 сўм кредит фоизи қарздорликни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддасида,
мажбурият- фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги
“Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандида, қарз олувчилар
(қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари
олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига
кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик
учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар
(комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик
учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг
пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив
(кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул
мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин
деб тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган банк айланмаси ҳисоботида
ҳам даъво талабидаги жавобгарнинг 17.10.2025 йил холатига бўлган
4 970 310 сўм қарздорлик мавжуд.
Суд, даъвогар тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
кредит фоизларини судга берилган қўшимча ҳужжатлар билан кўриб чиқиб,
кредит фоизни ундириш талаби асослилиги учун, даъвогарнинг 5 791 367 сўм
муддати ўтган кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига асосан, даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан Республика бюджети даромадига
ундирилади, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъво аризасини тўлиқ
қаноатлантиришни, даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жавобгар
яакка
тартибдаги
тадбиркор
“Qambarova
Nodira
Ismailovna”дан
5 791 367 сўм фоиз ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини
ундиришни, ундирилиши лозим бўлган давлат божини жавобгардан ундиришни
лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118, 176-180, 186-моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жавобгар яакка тартибдаги
тадбиркор “Qambarova Nodira Ismailovna” ҳисобидан 5 791 367 сўм фоиз
қарздорлик ва олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар яакка тартибдаги тадбиркор “Qambarova Nodira Ismailovna”
ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро
иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят судига ҳал қилув қарори қонуний кучга
киргач бир ойлик муддатда апелляция тартибида, олти ойлик муддатда
кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли.
Судья
У.Курбанов