Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2501/14217 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый Su r izn s
Source ID 78be2626-8ecc-4a7f-a09f-4596edc19f58 Claim ID PDF Hash ed0cce2951aff1db... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 9 355 символов
4-1201-2502/14217-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабовнинг раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - Ш.Н (01.07.2025 йилдаги 67/1-сон ишончнома асосида) ва жавобгар вакили – раҳбар Б.И иштирокида, даъвогар “ nd Su r izn s” МЧЖ (СТИР Su r izn s)нинг жавобгар “Su r izn s” МЧЖ (СТИР Su r izn s) ҳисобидан 75 399 999,63 сўм асосий қарз, 37 699 999,82 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Su r izn s” МЧЖ (даъвогар ва/ёки сотувчи) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Su r izn s” МЧЖ (жавобгар ва/ёки сотиб олувчи) ҳисобидан 75 399 999,63 сўм асосий қарз, 37 699 999,82 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, даъво талабига эътирозлари йўқлиги, бугунги кунда жамиятнинг молиявий аҳволи оғирлиги сабабли пеня миқдорини камайтириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд мажлиси муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 13-моддасининг биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал қилади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасига биноан Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилади. 2 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда мажбуриятлар даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 09 октябрда тузилган 126-сонли олди-сотди шартномаси (шартнома) дан келиб чиққан. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, сотувчи шартномада назарда тутилган маҳсулотларни етказиб бериш, сотиб олувчи қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга маҳсулотлар етказиб берилган. Бироқ, етказиб берилган маҳсулотлар учун жавобгар томонидан 75 399 999,63 сўм тўловлар амалга оширилмаган. Даъвогарнинг қарздорликни ихтиёрий тўлаш юзасидан 2025 йил 18 июлдаги 67-сонли талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 449-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб қилишга ҳақли. ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Даъвогар томонидан шартнома шартларига асосан етказиб берилган маҳсулотлар электрон расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар билан тасдиқланиб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган. Лекин, жавобгар қабул қилиб олган маҳсулотлари учун 75 399 999,63 сўмлик тўловларни амалга оширмаган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ, жавобгар судга тўловлар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмади. Шу сабабли суд, даъвогарнинг жавобгардан 75 399 999,63 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, даъвогар томонидан асосий қарз тўловлари кечиктирилгани учун 37 699 999,82 сўм пеня ҳисобланиб, жавобгардан ундириш сўралган. ФК 261-моддасининг учинчи қисмига кўра қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. 3 Шартноманинг 5.2-бандида сотиб олувчи тўловни кечиктирганда, ҳар бир кечиктирилган кун учун сотувчига 0,4% миқдорида, лекин кечиктирилган тўловнинг 50% дан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар томонидан асосий қарз тўловлари кечиктирилган кунлар учун пеня ҳисобланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли ҳисоблайди. Бироқ, суд жавобгарнинг шартнома бўйича мажбуриятларини бажарганлик даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни 11 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Олтинчи қисмига биноан агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари тўлиқ ҳажмда жавобгар зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш миқдори(БҲМ)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни мувофиқ иқтисодий судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши, кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти 4 доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а” — “г” ва “е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган. Даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти ҳисобланади. Шу боисдан даъвогар кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш чоғида, олдиндан белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлаб чиққан. Юқоридагиларга асосан суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳисобига олдиндан тўлаб чиқилган давлат божи 1 131 000 сўм ва 41 200 сўм почта харажати ундиришни, даъвогардан томонидан ортиқча тўланган 1 000 (минг) сўм давлат божини даъвогарга маълумотнома асосида қайтаришни лозим топиб, лозим топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 116, 118, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Su r izn s” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Su r izn s” МЧЖ фойдасига 75 399 999,63 сўм асосий қарз, 11 000 000 сўм пеня, 1 131 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар “Su r izn s” МЧЖ томонидан ортиқча тўланган 1000 сўм давлат божи маълумотнома асосида қайтарилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақлари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Раджабов