← Назад
Решение #2848182 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФК | 437 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 449 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14085-сонли иқтисодий иш
судья Н.Р.Турсункулов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар “*****” МЧЖнинг
жавобгар “*****” МЧЖдан 61 772 034,5 сўм асосий қарз, 17 296 169,66 сўм пеня
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар
вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“*****” МЧЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) Жиззах
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ
(кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 61 772 034,5 сўм асосий қарз, 17
296 169,66 сўм пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими унинг юридик манзили
бўйича почта хизмати орқали етказилган. Лекин ажрим “қабул қилиб олувчи
кўрсатилган манзилда яшамайди” деб қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра
даъво талабини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади) 234-моддаси иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур низо тарафлар ўртасида имзоланган маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан вужудга келган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи – сотувчи
шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб
оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун
ёки шахсий, оилавий мақсалдарда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 449-моддасининг биринчи қисмига асосан, сотиб
олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисобкитоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлайди. Агар тарафлар келишувида
ҳисоб-китоблар тартиби ва шакли белгиланмаган бўлса, ҳисоб-китоблар тўлов
топшириқномалари билан амалга оширилади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 20 мартда 20/03-2J -сонли ҳар хил турдаги
полиэтилен қувурлар ва бутловчи қисмлар етказиб бериш бўйича шартнома
(кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартноманинг 1.1. бандига асосан, сотувчи сотиб олувчига қиймати
2 000 000 000 сўм бўлган маҳсулотни топшириш, сотиб олувчи эса сотувчига ушбу
шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда олинган махсулотлар ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, давогар жавобгарга тарафлар томонидан
ўзаро тасдиқланган ҳисоб-фактураларга кўра умумий қиймати 1 327 696 034,5 сўм
бўлган махсулотларни етказиб берган.
Шартноманинг 1.1. бандига асосан буюртмачи қабул қилиб олган
маҳсулотнинг ҳақини етказиб берувчига етказиб бериладиган маҳсулот ҳақини 100
фоиз олдиндан тўлаши лозим.
Даъвогар шартнома бўйича зиммасига олган мажбуриятни бажарган ва
келишилган маҳсулотни етказиб берган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича
мажбуриятини бажармасдан, бугунги кунга қадар қисман тўловни амалга ошириши
натижасида (1 265 924 000 сўм тўлаган) даъвогар олдида 61 772 034,5 сўм қарз бўлиб
қолган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга
ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган.
Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари бажарилмаганлиги факти
ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиғини топди.
Шунга кўра, суд даъвогарнинг жавобгардан 61 772 034,5 сўм асосий қарз
ундириш тўғрисидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва асосий қарзни тўлиқ
ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар тўлов кечиктирилганлиги боис жавобгардан
17 296 169,66 сўм пеня ундиришни сўраган.
Шартноманинг 6.2. бандида буюртмачи маҳсулотни олгандан кейин 5 кун
муддатда маҳсулот қиматини тўлиқ тўлаши лозимлиги, шу муддат ичида тўланмаса,
тўлов кечиктирилган ҳар бир кун учун етказиб берувчига кечиктирилган тўлов
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, лекин кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан
ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги сабабли, суд даъво талабининг 17 296 169,66 сўм пеня ундириш
қисмини асосли деб ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик
суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар
томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги сабабли,
пенянинг миқдори ошиб кетганлигини инобатга олиб, суд пеня миқдорини
камайтириб, 6 500 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад
этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган
ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб
чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Шунга кўра, суд суд харажатларини тўлиқ жавобгарга юклаб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта харажати ҳамда Республика бюджетига
1 581 364,1 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 244, 326, 333, 437, 449моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖдан даъвогар “*****” МЧЖ фойдасига 61 772 034,5
сўм асосий қарз, 6 500 000 сўм пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖдан Республика бюджетига 1 581 364,1 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой
ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов