← Назад
Решение #2848193 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| онуннинг | 30 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онуннинг | 47 | — | law | |
| бундай битим ФК | 116 | — | law | |
| кассация шикоятида даъвогар ФК | 1023 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1602-2502/6054-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Ж.Мусабоев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья А.Мухиддинов
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
Наманган шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья Р.Мамажонова раислигида, судьялар Ш.Тўхтабоев ва А.Мухиддиновдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси
котиблигида, даъвогар – “ААА” масъулияти чекланган жамияти манфаатида
Наманган туман адлия бўлимининг жавобгар – “БББ” давлат муассасаси
ҳисобидан 673 643 120 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида киритган даъво
аризаси юзасидан қўзғатилган иш бўйича Учқўрғон туманлараро иқтисодий
судининг 2025 йил 10 сентябрдаги ҳал қилув қарори устидан “ААА”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида Наманган туман адлия бўлими
томонидан берилган кассация шикоятини, Наманган туман адлия бўлими
раҳбари Э.Тошматов, даъвогар вакили С.Собиров (ишончнома асосида),
жавобгар вакили Ғ.Ҳабибуллаев (ишончнома асосида), Наманган вилоят
прокуратураси бўлим прокурори А.Мамаджанов, низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Наманган
вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси вакили У.Жўраев (ишончнома
асосида)ларнинг иштирокида, судлов ҳайъатининг биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
даъво аризасида баён қилинишича, “ААА” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “БББ” давлат
муассасаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2023 йил
17
ноябрда
38-сонли,
2024
йил
10
январдаги
1/24-сонли, 2024 йил 30 июлда 30/07-сонли, 2024 йил 15 июлда 15-2024-сонли,
2024 йил 30 июлда 29/07-сонли маҳсулот етказиб бериш шартномалари
тузилган. Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан асфальт ва
қурилиш маҳсулотлари етказиб берилган, бироқ, жавобгар мажбуриятларини
лозим даражада бажармаган, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган.
Натижада 673 643 120 сўм қарздорлик юзага келган. Даъвогарнинг
қарздорликни тўлашни сўраб юборган талабнома ва огоҳлантириш хатлари,
жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шундан сўнг даъвогар
манфаатида Наманган туман адлия бўлими (бундан буён матнда Адлия
1
бўлими деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 673 643 120 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суднинг 2025 йил 15 августдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида Наманган вилоят Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси, Наманган
вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси жалб қилинган.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 сентябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиб,
даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 13 472 862,4 сўм давлат божи
ундириш белгиланган.
Ҳал қилув қарори апелляция тартибида кўрилмаган.
Даъвогар манфаатида Адлия бўлими судга кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилишни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 673 643 120 сўм
қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Кассация шикоятига асос қилиб тарафлар ўртасида тузилган маҳсулот
етказиб бериш тўғрисидаги шартномалар ғазначилик бўлинмаларидан
рўйхатдан ўтказилмаган бўлиб, шунга кўра мазкур шартномалар тузилмаган
деб ҳисобланиши, бироқ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 18.12.2009 йилдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш,
ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 203-сонли қарори 8бандининг 7-кичик бандида “Судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг
шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа
далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг
етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар
қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун
асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг
оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши
тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди.”-деб
тушунтириш берилгани, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 28.11.2014 йилдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 269-сонли қарори 11-бандининг 4кичик бандида “Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, бюджет
ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан товарларни
(ишларни, хизматларни) етказиб берганлик учун ҳақ ундириш тўғрисидаги
даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси
122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган тартибда рўйхатдан
ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий эмаслигига олиб
келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб ҳисобланади.”-деб
тушунтириш берилгани, мазкур қарорнинг 27-бандида эса, “Судлар ҳисобга
олишлари лозимки, битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган
шартномага нисбатан қўлланилмайди. Битим суд томонидан тузилмаган деб
2
топилган ҳолларда ҳамда бундай битим юзасидан маълум хатти-ҳаракатлар
(мол-мулк топширилган ёки тўлов тўланган) амалга оширилган бўлса,
тузилмаган битим бўйича мажбуриятни бажарган шахс ФКнинг 1023моддасига мувофиқ асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул
маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.”-деб тушунтириш
берилгани, юқоридагилардан келиб чиқиб даъвогар томонидан етказиб
берилган асфальт ва қурилиш маҳсулотларини қайтариш имкони йўқлиги,
жавобгардан йўлларни таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари учун
сарфланганлигини инобатга олиб юқоридаги суммани ундириш лозимлиги
каби важлар келтирилган.
Тегишли тартибда хабардор этилган ишга даъвонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
жалб этилган Наманган вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси суд
мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати жойида маслаҳатлашиб, Наманган вилоят Ғазначилик
хизмати бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Суд мажлисида жавобгар вакили судга ариза тақдим қилиб, тарафлар
ўртасида келишув битими тузилиб, молиявий низолар бартараф этилганлиги
учун суд муҳокамасини тўхтатишни сўради.
Даъвогар вакили аризага эътирози йўқлигини маълум қилди.
Наманган вилоят Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси вакили ҳамда
прокурор аризага эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад қилишни
сўрадилар.
Судлов ҳайъати жавобгар давлат муассасаси эканлиги, тарафлар
ўртасидаги келишув битими давлат манфаатларига таъсир қилиши сабабли
унинг аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ўз ўрнида ажрим
қилди.
Суд мажлисида Адлия бўлими раҳбари кассация шикоятидаги важларни
такрорлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни
ҳамда жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 673 643 120 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида даъвогар вакили 15 000 000 сўмлик ҳисобварақ-фактура
тасдиқланмаганлигини, бироқ, ҳисобварақ-фактура тасдиқланмаган бўлса-да,
у жавобгар томонидан рад ҳам этилмаганлигини билдириб, қарздорликни
ундириб беришини сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили ҳақиқатдан ҳам тарафлар ўртасида
шартнома тузилганлигини, лекин шартнома ғазначилик бўлимидан рўйхатдан
ўтказилмаганлигини, шартномага асосан маҳсулотни қабул қилиб
3
олганларини, ҳақиқатдан ҳам қарздорлик мавжудлигини, уни тўлаб
беришларини билдирди.
Суд мажлисида Наманган вилоят Иқтисодиёт ва Молия бошқармаси
вакили кассация шикояти асоссизлигини билдириб, уни қаноатлантиришни
рад этишни сўради ва судлов ҳайъатига ёзма фикрнома тақдим этди.
Суд мажлисида прокурор кассация шакоятини қаноатлантиришни рад
қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини ва прокурор фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини судлов
ҳайъатига тақдим этилган қўшимча ҳужжатлар билан ўрганиб, қуйидаги
хулосага келди:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмига кўра, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун
унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни
кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорининг қонунийлиги ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни
текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Кассация инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг
иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Мазкур низо тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш
шартномаларидан вужудга келган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
17 ноябрда 38-сонли, 2024 йил 10 январдаги 1/24-сонли, 2024 йил 30 июлда
30/07-сонли, 2024 йил 15 июлда 15-2024-сонли, 2024 йил 30 июлда 29/07сонли маҳсулот етказиб бериш шартномалари тузилган.
Шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан асфальт ва қурилиш
маҳсулотлари етказиб берилган, бироқ, жавобгар мажбуриятларини лозим
даражада бажармаган, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган.
Даъвогарнинг ўртада юзага келган 673 643 120 сўм фарқни тўлаш
ҳақидаги талабнома ва огоҳлантириш хатлари жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Шу сабабли, даъвогар даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 673 643 120 сўм қарздорлик ҳамда ишни кўриш билан
боғлиқ тўланган суд харажатлари ундиришни сўраган.
Маҳсулотлар етказиб берилганлиги тарафлар ўртасида тасдиқланган
ҳисобварақ-фактуралар, солиштирма далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси 122-моддасининг биринчи
қисмига асосан юридик мажбуриятлар иқтисодий тасниф кодлари бўйича
бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчилар томонидан қабул қилинади ҳамда ғазначилик
4
бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади, иккинчи қисмига асосан
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан
ижро этилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар ғазначилик бўлинмалари
томонидан ҳисобга олинади, учинчи қисмига асосан бюджет ташкилотлари ва
бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан ажратиладиган маблағлар
бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган
шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар
улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга
киради.
Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида тузилган шартномалар ғазначилик
бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Бу Уйчи туман Ғазначилик хизмати бўлимининг 2025 йил 1 августдаги
01-31-229/14-03-32/45-сонли, Наманган вилоят Ғазначилик хизмати
бошқармасининг
2025
йил
9
сентябрдаги
01/09-35/785-сонли
маълумотномалари билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Пленумининг 2014 йил
28 ноябрдаги “Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги фуқаролик қонунчилиги нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги 269-сонли қарорининг 11-бандида судлар шуни
назарда тутишлари лозимки, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари
олувчиларга нисбатан товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берганлик
учун ҳақ ундириш тўғрисидаги даъволар кўрилаётганда шартнома Ўзбекистон
Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида белгиланган
тартибда рўйхатдан ўтказилмаганлиги, шартноманинг ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслигига олиб келмайди. Бундай ҳолатда шартнома тузилмаган деб
ҳисобланади, 27-бандида судлар ҳисобга олишлари лозимки, битимнинг
ҳақиқий эмаслиги оқибатлари тузилмаган шартномага нисбатан
қўлланилмайди, деб тушунтириш берилган.
Жавобгар бюджет ташкилоти ҳисобланади, шу сабабли у томонидан
тузилган шартномалар ғазначилик бўлимларидан рўйхатдан ўтказилиши
лозим, мазкур ҳолатда эса тарафлар ўртасида тузилган шартномалар
ғазначилик бўлимидан рўйхатдан ўтказилмаган, бу ўз навбатида
шартномаларни тузилмаган деб ҳисоблашга асос ҳисобланади, тузилмаган
шартномалар эса шартномани ҳақиқий эмаслигини оқибатларини келтириб
чиқармайди.
Гарчанд, биринчи инстаниця суди мажлисида адлия бўлими вакили
даъво талабини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1023моддасига асосан асоссиз орттирилган бойлик сифатида таснифланишини
билдириб, қарздорликни ундиришни сўраган бўлса-да, даъво талабида
ФКнинг 234, 236, 238-моддаларига асосланиб, жавобгардан қарздорликни
ундириш талабини билдирган. Суд ўз ташаббуси билан даъво асоси ва
предметини ўзгартиришга ҳақли эмас.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг 673 643 120 сўм
қарздорликни ундириш ҳақидаги талабини асоссиз деб ҳисоблаб даъво
талабини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топган.
5
Судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятида ва суд муҳокамасида
келтирган важлари билан келишмайди ва қуйидагиларга кўра асоссиз деб
ҳисоблайди:
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг
(бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 2-моддасига асосан қонуннинг
амал қилиниши давлат буюртмачиларининг хўжалик фаолиятини юритиш
чоғида
амалга
ошириладиган
давлат
харидларига,
Ўзбекистон
Республикасининг бюджет тизими бюджетларининг, шунингдек бюджет
ташкилотларида ташкил этилган бошқа жамғармаларнинг маблағлари
ҳисобидан молиялаштириладиган давлат харидларига нисбатан татбиқ
этилиши белгиланган.
Мазкур Қонуннинг 30-моддасига асосан харид қилиш тартибтаомилларини амалга ошириш турлари қуйидагилардан иборат: электрон
дўкон; бошланғич нархни пасайтириш учун ўтказиладиган аукцион; энг яхши
таклифларни танлаш; тендер; тўғридан-тўғри шартномалар бўйича амалга
ошириладиган давлат харидлари; Ўзбекистон Республикаси Президентининг
фармонлари
ва
қарорлари,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари билан рухсат этилган харидларнинг бошқа
рақобатли турлари кўрсатилган.
Шунингдек, мазкур Қонуннинг 9-моддасида очиқлик ва шаффофлик
принципи белгиланган бўлиб, унга кўра Давлат харидларининг очиқлиги ва
шаффофлиги: тегишли давлат органларига, давлат харидларининг
субъектларига ва жамоатчиликка давлат харидлари тўғрисидаги ахборотдан
қонунчиликда белгиланган тартибда тўлиқ, ўз вақтида, эркин ва бепул
фойдаланиш имкониятини таъминлаган ҳолда уни махсус ахборот порталига
жойлаштириш; харид қилиш тартиб-таомилларига доир ҳужжатларни ва
ҳисоботларни тузиш ҳамда бут сақлашни таъминлаш орқали амалга
оширилади.
Қонуннинг 47-моддасига кўра, ваколатли орган давлат харидлари
электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари
ўртасида ахборот алмашиш орқали Шартномаларнинг ягона реестрини
юритади. Қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот Шартномаларнинг ягона
реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга
оширилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Таъсисчиси
бюджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат
кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 24 июндаги
345-сон қарорининг биринчи бандига мувофиқ, 2022 йил 1 июндан бошлаб
тажриба тариқасида, босқичма-босқич йил якунига қадар Сув хўжалиги
вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги барча унитар
корхоналарга фақат Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан хизмат
кўрсатилиши;
Молия вазирлиги Ғазначилигига ўтказилган унитар корхоналарнинг
бўш маблағлари тижорат банклари депозитларига Молия вазирлиги
Ғазначилигига буюртманома тақдим этиш орқали жойлаштирилиши;
6
2022 йилгача давлат унитар корхоналари бўш маблағларининг тижорат
банклари депозитларига жойлаштирилган миллий валютадаги маблағлари
депозитлар муддати тугагандан сўнг, уларнинг муддати узайтирилмасдан
тегишли ғазна ҳисобварағига ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун
қабул қилинган.
ФК 114-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақиқий бўлмаган битим
унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа
юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий
эмасдир.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 31-бандида, шартнома тузилмаган ёки ҳақиқий эмас деб
топилганда бундай шартнома бўйича мулкий жавобгарлик чорасини қўллаш
тўғрисидаги талабни қаноатлантиришни рад этиш лозим бўлиши, 32-бандида
агар қонун ҳужжатлари билан давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни
фақат электрон дўкон орқали, танлов ёки тендер, шунингдек Ягона етказиб
берувчилар реестрига киритилган ягона етказиб берувчи билан тузилиши
назарда тутилган бўлиб, шартнома эса кўрсатилган талабларга амалга
қилинмасдан тузилган бўлса, бундай битим ФКнинг 116-моддасига асосан ўзўзидан ҳақиқий эмас бўлиши тўғрисида тушунтириш берилган.
Бундан ташқари, кассация шикоятида даъвогар ФКнинг 1023-моддасига
мувофиқ жавобгардан асоссиз орттирилган мол-мулкни ёки тўланган пул
маблағларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эгалигини билдирилган
бўлса-да, мазкур ҳолатда мулкни эгаллаб олиш ёки тежаш рўй бермаганлиги;
бошқа шахснинг ҳисобидан мол-мулк эгалланган ёки тежалган деб
ҳисобланмаслиги; мол-мулкни бундай эгаллаш ёки тежаш қонун
ҳужжатларига ёки шартномага асосланмаганлиги сабабли ушбу модда
талабларини қўллаб бўлмайди.
Баён қилинганлардан келиб чиқиб судлов ҳайъати, биринчи инстанция
суди тарафлар ўртасида тузилган шартномалар Ғазначилик бўлинмаларидан
рўйхатдан ўтказилмаганлиги ҳамда давлат харидлари тўғрисидаги
қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолда тузилганлиги сабабли уни ўз-ўзидан
ҳақиқий бўлмаган битим деб ҳисоблаб, даъво талабларини қаноатлантиришни
рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган
бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, кассация
инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши
юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига кўра, суд
7
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб судлов ҳайъати, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 6 736 431,2 сўм давлат божи
ундиришни, Адлия бўлими томонидан тўланган 41 200 сўм почта харажатини
инобатга олиб унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 118, 169, 297, 299, 301-303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“ААА” масъулияти чекланган жамияти манфаатида Наманган туман
адлия бўлими томонидан берилган кассация шикоятини қаноатлантириш рад
этилсин.
Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 10 сентябрдаги
ҳал қилув қарори ўзгартиришсиз қолдирилсин.
“ААА” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 6 736 431,2 сўм давлат божи ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Наманган туман адлия бўлими томонидан тўланган 41 200 сўм почта
харажати инобатга олиниб унинг зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан ҳал қилув қарорини қабул қилган суд орқали Наманган
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир йил ичида тафтиш тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Ҳайъат раиси
Р.Мамажонова
Ҳайъат аъзолари
Ш.Тўхтабоев
А.Мухиддинов
8