Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2503/13428 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение PRE IER ENERGO LINE Ответчик / Подсудимый K RVONVERS L-STROY
Source ID f0bb313b-d905-4781-ac12-aa98f492ceb9 Claim ID PDF Hash 6230c25440dee10f... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ИПКнинг 94-моддаси ИПКнинг 94 law
ИПК 94-моддаси ИПК 94 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
ИПКнинг 281-моддаси ИПКнинг 281 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 7 425 симв. Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13428-сонли иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья – М.Холиқов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Исаков СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 12 ноябр Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, А.Сувонқулов раислигида, ҳайъат аъзолари – судьялар Э.Соибназаров ва Б.Исаковлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг котиблигида, жавобгар вакили А.Мардиев (2025 йил 22 октябрдаги ишончнома асосида), даъвогар вакили Н.Шахобиддинов (2025 йил 16 сентябрдаги ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар “K RVONVERS L-STROY” МЧЖ томонидан Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ажримига нисбатан берилган апелляция шикоятини, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суднинг биносида, видеоконференцалоқа режими орқали очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар “PRE IER ENERGO LINE” МЧЖ судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “K RVON-VERS L-STROY” МЧЖдан 301 000 000 сўм асосий қарз ва 150 860 000 сўм пеня, тўланган давлат божи ва почта харажатларини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 13 октябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 301 000 000 сўм асосий қарз, 60 000 000 сўм пеня, 4 518 600 сўм давлат божи ва 41 200 сўм почта харажати ундирилган. Шунингдек, биринчи инстанция судининг 2025 йил 13 октябрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъвони таъминлаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, жавобгар “K RVON-VERS L-STROY” МЧЖга тегишли бўлган барча ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари ҳал қилув қарори қонуний кучга киргунга қадар хатлаб қўйилган. Жавобгар “K RVON-VERS L-STROY” МЧЖ апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда 2025 йил 13 октябрдаги даъвони таъминлаш ҳақидаги ажримни бекор қилишни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, апелляция шикоятини 1 қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида видеоконференцалоқа режими орқали иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, шикоятни рад этишни ва ажримни ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад қилиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг биринчи қисмида “Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли” деб белгиланган. Иш ҳужжатларига кўра, биринчи инстанция судининг 2025 йил 13 октябрдаги ажрими билан даъвогарнинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантирилиб, ҳал қилув қарори асосида ундирилиши белгиланган жами 365 559 800 сўм доирасидаги жавобгарга тегишли бўлган барча ҳисоб-рақамлардаги пул маблағлари (бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга ҳамда иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ тўловлардан ташқари) иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати қонуний кучга киргунга қадар хатлаб қўйилган. Судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримни чиқарилишида суднинг ҳал қилув қарорини бажаришга қийинчилик туғдириши мумкин бўлган ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлган ҳолатларига тўғри ҳуқуқий баҳо берилиб, даъвогарнинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги аризаси қаноатлантириб қонуний тўхтамга келган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги матнларда ИПК деб юритилади) 93-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси даъвони таъминлаш чораларини кўриш учун асос бўлади. Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин бўлса, иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2019 йил 24 майдаги “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 133-сонли қарорининг 18-бандида, ИПКнинг 94-моддасида кўрсатилган даъвони таъминлаш чоралари, агар уларни қўлламаслик суднинг ҳал қилув қарорини бажаришга қийинчилик туғдириши мумкин бўлса ёхуд бажариб бўлмайдиган қилиб қўйса, иш бўйича иш юритишнинг ҳар қандай босқичида қабул қилиниши мумкинлиги, инобатга олиш лозимки, ИПК 94-моддасининг биринчи қисми ҳисобварағига банд солиш каби даъвони таъминлаш чорасини назарда тутмаслиги, шунинг учун ишда иштирок этувчи шахснинг жавобгарга 2 тегишли бўлган пул маблағларига банд солиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқишда ҳисобга олиш керакки, кредит муассасасидаги ҳисобварақлари эмас, балки даъвода кўрсатилган сумма доирасида ҳисобварақларида мавжуд бўлган пул маблағлари хатланиши белгиланган. Биринчи инстанция суди юқоридаги Пленум қарорида назарда тутилган тушунтиришлардан келиб чиқиб, даъвони таъминлаш чорасини жавобгарнинг банкларда мавжуд ҳисоб-рақамлардаги пул маблағларининг 365 559 800 сўм миқдорига тенг чиқим қисми доирасида хатланган. Ҳолбуки, ИПК 94-моддасида, даъвони таъминлаш чоралари билдирилган талабга мутаносиб бўлиши кераклиги назарда тутилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида суд ажримини бекор қилиш юзасидан бирон бир важлар келтирилмаган. ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 3248-моддасининг иккинчи қисмида, суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмаслиги назарда тутилган. Шу сабабли судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди томонидан моддий ёки процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаганлигини инобатга олиб, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Бинобарин, ИПКнинг 281-моддасига асосан, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Юқорида қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати, биринчи инстанция судининг ажримини ўзгаришсиз, жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Шу билан бирга судлов ҳайъати, ИПКнинг 118-моддаси талаби доирасида суд харажатларини ундириш масаласини муҳокама қилиб, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103 000 сўм суд харажатларини жавобгардан ундиришни, апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 274, 278 ва 280, 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “K RVON-VERS L-STROY” МЧЖнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 13 октябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. “K RVON-VERS L-STROY” МЧЖдан Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 103 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. 3 Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи А.Сувонқулов ҳайъат аъзолари Э.Соибназаров Б.Исаков 4