Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2502/6669 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 0e8e71e4-e1df-4023-a70a-ea36bf5dc7db Claim ID PDF Hash 185155be8012ec53... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 129-моддаси ИПКнинг 129 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ФК 744-моддаси ФК 744 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
онуни 36-моддаси онуни 36 law
онуни 54-моддаси онуни 54 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуннинг 36-моддаси онуннинг 36 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/6669-сонли иш судья Н.Турсункулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И Жиззах шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*****” АТБ манфаатида жавобгар “*****” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “*****” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида), жавобгар вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “*****” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 3 587 509 711,82 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 1 016 644 891,44 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 58 776 186,51 сўм муддатли фоиз қарзи, фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги учун ҳисобланган 1 141 148 174,28 сўм пеня ундиришни, кредит қарздорлигининг 2 000 000 000 сўм қисмини “*****” МЧЖ (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)дан солидар тартибда ундиришни, ундирувни гаровга қўйилган, жавобгарга тегишли, Жиззах шаҳри Ўратепалик маҳалласи Ўратепалик (*****) кўчаси 11/1-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 981,02 кв.м., фойдали майдони 980,53 кв.м., юридик акт бўйича майдони 1 000 кв.м., фойдаланаётган ер майдони 1 043 кв.м. участкадаги қурилиш майдони 981,02 кв.м., кадастр рақами 13:13:02:06:01:0499 бўлган тўйхона биносига қаратишни, тўйхона биносининг аукциондаги дастлабки сотув баҳосини тарафлар томонидан келишилган 5 000 000 000 сўм қилиб белгилаб беришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар билан 2022 йил 25 апрелда тузилган 22-сонли кредит шартномасига асосан жавобгарга 4 000 000 000 сўм кредит ажратилганлигини, кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли Жиззах шаҳри Ўратепалик маҳалласи Ўратепалик (*****) кўчаси 11/1-уй манзилида жойлашган тўйхона биноси гаровга қўйилганлигини, бундан ташқари қўшимча жавобгар “*****” МЧЖнинг 2 000 000 000 сўмга кафиллиги олинганлигини, жавобгар томонидан кредит тўловлари график бўйича ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли муддати ўтган кредит қарздорлиги вужудга келганлигини, жавобгар суд мажлисига қадар фоиз қарздорлигини қисман тўлаганлигини маълум қилиб, асосий қарзни ва пеняни тўлиқ, ҳисобланган фоизларни маълумотномага асосан ундириб беришни, ундирувни кафилликка ва гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни ва молмулкнинг аукциондаги бошланғич сотув баҳосини жавобгар билан келишилган 5 000 000 000 сўм қилиб белгилаб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кредит эвазига яратилган интенсив боғдан етарлича ҳосил ололмаганлиги сабабли бизнес-режа кўрсаткичларига чиқа олмаганлигини, кредит фоизини қисман тўлаганлигини, қолган қисмини ҳам йил охиригача тўлаб, графикка етказиб олишини, экспертизанинг баҳолашига ердан фойдаланиш қўшилмаганлиги сабабли эътирози борлигини маълум қилиб, кредит асосий қисми бўйича тўлаш муддати келмаганлиги сабабли даъво талабининг бу қисмини рад этишни, пеняни қўлламасликни, гаров мулки тўғри баҳоланмаганлиги сабабли даъво талабининг ундирувни гаров мулкига қаратиш қисмини рад этишни сўради. Бугунги суд мажлисида қўшимча жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими қўшимча жавобгарнинг судга маълум бўлган охирги почта манзилига етказилган. Бироқ ажрим “берилган манзил бўйича ташкилот топилмади” деб қайтарилган. Ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг Жиззах вилояти бош бошқармаси вакили бугунги суд мажлисида иштирок этмади. 2025 йил 30 июлдаги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили Д.Муратов судга ёзма маълумотнома тақдим қилган. Шу сабабли, суд бугунги суд мажлисида иштирок этишини лозим деб топмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 129-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи шахслар иш юритиш вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт. Бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ёки яшамаса ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128, 129 ва 170-моддаларига асосан қўшимча жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришлари, важлари ва эътирозларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбурият кредит шартномасидан ҳамда унинг асосида тузилган кафиллик ва гаров шартномаларидан келиб чиққан. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 25 апрелда 22сонли кредит шартномаси (кейини ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4803-сонли қарорига асосан Жиззах вилояти Бахмал тумани Бахмал булоқлари массивида 48 гектар ер майдонида интенсив боғ барпо этиш мақсадида кўчатлар сотиб олиш, атрофни ўраш, электр энергияси линияларини олиб келиш, қудуқлар қазиш, томчилатиб суғориш тизимини ўрнатиш учун 108 ой муддатга, асосий қарзни қайтаришда 36 ой имтиёзли давр ва йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан, 4 000 000 000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратишга келишилган. Жавобгар эса шартноманинг иловасида келтирилган графикка асосан кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Шартномага асосан кредит таъминоти сифатида қуйидагилар тақдим қилинган: - 2022 йил 25 апрелда даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида тузилган 01-сонли кафиллик шартномасига асосан қўшимча жавобгарнинг 2 000 000 000 сўм кафиллиги; - 2022 йил 26 апрелда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли, Жиззах шаҳри Ўратепалик маҳалласи Ўратепалик (Н.Ахмедов) кўчаси 11/1-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 981,02 кв.м., фойдали майдони 980,53 кв.м., юридик акт бўйича майдони 1 000 кв.м., фойдаланаётган ер майдони 1 043 кв.м. участкадаги қурилиш майдони 981,02 кв.м., кадастр рақами 13:13:02:06:01:0499 бўлган тўйхона биносининг гарови ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан. Тарафларнинг келишувига кўра ипотека нарсасининг баҳоси 5 000 000 000 сўм қилиб белгиланган. Шартномага асосан жавобгарга 4 000 000 000 сўм кредит ажратилган. Жавобгар томонидан кредит тўловлари график бўйича ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли ҳисобланган фоизлардан муддати ўтган қарздорлик вужудга келган. 2025 йил 20 май ҳолатига 1 016 644 891,44 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи, 58 776 186,51 сўм муддатли кредит фоизи мавжуд бўлиб, фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги учун 1 141 148 174,28 сўм пеня ҳисобланган. Кредит қарздорлигини ва пеняни тўлашни талаб қилиб, даъвогар томонидан жавобгарга юборилган талабномалар ва олиб борилган музокаралар натижа бермагач, даъвогар қарзни ундириб бериш учун палата мурожаат қилган. Палатада амалга оширилган медиация жараёнлари ҳам самара бермаган. Кейин палата томонидан судга мурожаат қилинган. Даъвогар вакили томонидан судга тақдим қилинган маълумотномага кўра, кредитнинг фоиз қарзи жавобгар томонидан қисман қопланиб, 2025 йил 12 ноябрь ҳолатига 3 587 509 711,82 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 754 168 904,27 сўм ҳисобланган фоизлар (шундан 717 998 943,61 сўми муддати ўтган, 36 169 960,66 сўм муддатли фоиз қарзи) мавжуд бўлиб, фоизлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун 1 457 359 439,75 сўм пеня ҳисобланган. ФК 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 744-моддаси тўртинчи қисмининг мазмунига кўра, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилиши мумкин. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФК 736-моддасининг учинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ФК 7461-моддасига кўра, кредитни муддатидан олдин суд тартибида ундиришда, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кредитор дастлаб қарзнинг белгиланган муддатда қайтарилмаган қисмини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бунда агар қарз олувчи муддати ўтган қарзни тўлиқ тўламаган тақдирда, кредитор кредитнинг қолган барча суммасини муддатидан олдин қайтариш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Шартноманинг 4.3-банди “г” кичик бандига асосан кредитор қарз олувчи бизнес-режада кўрсатилган пул оқимлари тушумини муддатида таъминламаганда, кредит асосий қарзи ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, қарз олувчи кредитор томонидан тақдим қилинган талабномада кўрсатилган талабларни 30 кун ичида лозим даражада бажармаганда кредитор томонидан судга мурожаат қилиш орқали кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, кредит қарздорлигини ундириш чораларини кўриш ҳуқуқига эга эканлиги келишилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъво талабларининг 3 587 509 711,82 сўм муддатли кредит асосий қарзи, 1 016 644 891,44 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи, 58 776 186,51 сўм муддатли кредит фоизини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ фоиз қарздорлигининг суд мажлисига қадар бир қисми тўлаб берилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 3 587 509 711,82 сўм муддатли кредит асосий қарзини муддатидан олдин, 717 998 943,61 сўм муддати ўтган ва 36 169 960,66 сўм муддатли (жорий) фоиз қарзини ундириб беришни лозим топади. Даъво аризасида, шунингдек, фоиз тўловлари ўз муддатида тўланмаганлиги учун ҳисобланган 1 141 148 174,28 сўм пеня ундириб бериш ҳам сўралган. Шартноманинг 5.1-банди “б” кичик бандида, қарз олувчи ушбу шартномага асосан ҳисобланган фоизларни қайтариш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни кечиктирган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,3 фоизи миқдорида пеня тўлайди, деб белгиланган. ФКнинг 333-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятларни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Даъвогар тақдим қилган банк ҳисобварақлари айланмаларининг кўчирмасига кўра, 2025 йил 20 май ҳолатига 1 141 148 174,28 сўм пеня ҳисобланган. Марказий банкнинг Жиззах вилояти бош бошқармаси томонидан тақдим қилинган 29.07.2025 йилги маълумотномада даъвогар пеняни нотўғри ҳисоблаган, пеня 578 394 129,9 сўм ҳисобланиши лозим бўлган дейилган. Суд ушбу мажлумотномада келтирилган важ билан келишмайди. Чунки пеня муддати ўтган фоиз қарзига фоиз кечиктирилган кундан амалда тўланган кунгача ҳисобланади. Шартнома 5.1-банди “в” кичик бандидан кейин, бунда ушбу банднинг “а” ва “б” бандларида назарда тутилган кредит бўйича ҳисобланган оширилган фоиз ва пенянинг йиллик умумий миқдори кредит суммасининг ярмидан ошмаслиги лозим дейилган. Кредит суммаси 4 000 000 000 сўм бўлса, ҳисобланган пеня (1 141 148 174,28 сўм) унинг ярми 2 000 000 000 сўмдан ошмайди. Шунга кўра, суд даъво талабларининг 1 141 148 174,28 сўм пеня ундириш қисмини асосли деб ҳисоблайди, Бироқ, ФКнинг 326-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандида берилган тушунтиришларга таяниб, ҳамда даъвогар томонидан қарздорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги сабабли, пенянинг миқдори ошиб кетганлигини ҳамда жавобгарнинг молиявий аҳволини инобатга олиб, суд пеня миқдорини камайтириб, уни 160 000 000 сўмга қаноатлантиришни, пенянинг қолган қисмини рад этишни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида кредит таъминоти сифатида кафил – қўшимча жавобгардан кредит қарздорлигининг 2 000 000 000 сўм қисмини солидар тартибда ундиришни сўраган. Кафиллик шартномасининг 1.1. бандига кўра, кафил кредитор ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномаси бўйича қарз олувчининг барча мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан кредитор олдида чақириб олинмайдиган тарзда ва сўзсиз жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Кафиллик шартномасининг 2.2. бандига асосан, кафил кредитор олдида асосий қарз, фоизлар тўлаш, шунингдек, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарз олувчи томонидан мажбуриятлар бажарилмаганлиги туфайли неустойка ва кредитор кўрган зарарларни тўлаш юзасидан қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради. 2.3. бандига кўра, кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб беради. ФКнинг 293-моддасига кўра, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кў ган бошқа зарарларни тўлайди. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларининг кредит қарздорлигининг 2 000 000 000 сўм қисмини қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризасида, шунингдек, ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, жавобгарга тегишли, Жиззах шаҳри ***** маҳалласи ***** (*****) кўчаси 11/1-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 981,02 кв.м., фойдали майдони 980,53 кв.м., юридик акт бўйича майдони 1 000 кв.м., фойдаланаётган ер майдони 1 043 кв.м. участкадаги қурилиш майдони 981,02 кв.м., кадастр рақами 13:13:02:06:01:0499 бўлган тўйхона биносига қаратишни, тўйхона биносининг аукциондаги дастлабки сотув баҳосини тарафлар томонидан келишилган 5 000 000 000 сўм қилиб белгилаб беришни сўраган. 2022 йил 26 апрелда нотариал тартибда расмийлаштирилган ипотека шартномасининг 8-бандига асосан, гаров билан таъминланган мажбурият бажармаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда ипотекага олувчи мажбуриятнинг олдиндан бажарилишини талаб қилиш ва ундирувни гаров нарсасига қаратиш ҳуқуқига эга. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси “Ипотека тўғрисида”ги Қонуни 36-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, даврий тўловлар билан бажариладиган мажбуриятни таъминлаш учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга, бу тўловларни тўлаш муддатлари мунтазам равишда, яъни ўн икки ой давомида уч мартадан ортиқ бузилган тақдирда, йўл қўйилади. ФК 280-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленуми “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ипотека нарсаси тарафлар томонидан 5 000 000 000 сўмга баҳоланиб гаровга қўйилган. Даъво аризасида даъвогар гаров мулкининг аукциондаги бошланғич сотув баҳосини 5 000 000 000 сўм қилиб белгилаб беришни сўраган. Бироқ жавобгар 2025 йил 9 июлда судга илтимоснома тақдим қилиб, гаров мулкининг бугунги кундаги бозор баҳосини белгилаб беришни сўраган. Гаров мулкининг бугунги кундаги бозор баҳосини белгилаш учун суд томонидан экспертиза тайинланган. Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ***** вилоят бўлими томонидан 2025 йил 7 ноябрда тақдим қилинган хулосага кўра гаров мулкининг бугунги кундаги бозор баҳоси ***** сўмга баҳоланган. Баҳолашда гаров мулки (тўйхона биноси) бутун комплекс сифатида баҳоланган. Мулк гаровга ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан қўйилган бўлсада, тарафлар томонидан келишув далолатномасида ҳам ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи эмас, мулкнинг ўзи баҳоланган. Шунга кўра, суд жавобгар вакилининг эксперт хулосасида ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи баҳоланмаган, деган эътирозига қўшилмайди ҳамда баҳолаш харажатлар ва даромадлар ёндашуви асосида, баҳолаш тўғрисидаги қонунчилик нормаларига мувофиқ амалга оширилган деб ҳисоблайди. ФК 281-моддасининг учинчи қисмига кўра, гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан қопланади. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонуни 54-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленуми “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосланиб суд, даъвогарнинг ушбу талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни ҳамда гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархини 8 896 379 499 сўм қилиб белгилашни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига 37 500 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 116 081 579,28 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларни инобатга олиб, ФКнинг 234, 236, 279, 280, 281, 293, 734, 735, 736, 744, 7461-моддалари, “Ипотека тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддаси, ИПКнинг 118, 128, 129, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*****” АТБ фойдасига 3 587 509 711,82 сўм муддатли кредит асосий қарзи муддатидан олдин, 717 998 943,61 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, 36 169 960,66 сўм муддатли фоиз қарзи, 160 000 000 сўм пеня ва 37 500 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Қўшимча жавобгар “*****” МЧЖдан даъвогар “*****” АТБ фойдасига 2 000 000 000 сўм кредит қарздорлиги солидар тартибда ундирилсин. Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган, жавобгар “*****” МЧЖга тегишли, Жиззах шаҳри Ўратепалик маҳалласи Ўратепалик (*****) кўчаси 11/1-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 981,02 кв.м., фойдали майдони 980,53 кв.м., юридик акт бўйича майдони 1 000 кв.м., фойдаланаётган ер майдони 1 043 кв.м. участкадаги қурилиш майдони 981,02 кв.м., кадастр рақами 13:13:02:06:01:0499 бўлган тўйхона биносига ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин. Гаров мулкининг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи 8 896 379 499 сўм қилиб белгилансин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 116 081 579,28 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Турсункулов