Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/6316 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e4de51ba-a342-4de9-837b-969ff13594df Claim ID PDF Hash 353fe036712a09b9... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
Ушбу Кодекс 279-моддаси Ушбу Кодекс 279 code_article
ИПК 3247 -моддаси ИПК 3247 law
ра ушбу Кодекс 302-моддаси ра ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/6316-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанциясида ишни кўрган судья – Н.Турсункулов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – О.Эргашев Тафтиш инстанциясида маърузачи судья – Н.Умаров НАВОИЙ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Н.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Л.Тошмуродов ва С.Жакеевлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Г.Тоғаеванинг суд мажлиси котиблигида, Навоий вилоят прокуратураси бўлим прокурори В.Тошпўлатов қатнашувида, “***” давлат муассасаси вакили Ж.*** (2025 22 апрелдаги 01-07/50223-сонли ишончномага асосан), даъвогар “***” МЧЖ вакиллари О.*** (раҳбари), адвокати Ж.*** в (2025 йил 22 сентябрдаги 101-сонли ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар “***” МЧЖ вакиллари У.*** (2025 йил 9 июндаги 7-сонли адвокатлик ордерига асосан) ва А.*** (2025 йил 7 августдаги 11-сонли адвокатлик ордерига асосан), жавобгар *** вилояти ҳокимлиги вакили П.*** (2025 йил 21 январдаги 01-103-сонли ишончномага асосан), учинчи шахс Кадастр агентлигининг Давлат кадастри палатаси Жиззах вилояти бошқармаси вакили Б.*** (11.11.2025 йилдаги 01/06-8509-сонли ишончнома асосида) иштирокида, “***” МЧЖнинг “***” МЧЖга нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг 2025 йил 13 августдаги қарори устидан “***” МЧЖ томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоятини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Навоий вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида, ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “***” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, *** вилоят ҳокимлиги ва “***” давлат муассасаси ўртасида 2025 йил 8 апрелда тузилган тўғридан-тўғри музокаралар асосида “***” МЧЖга (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ҳуқуқига рухсатнома бериш тўғрисида икки томонлама келишув (битим)ни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантириб, норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ҳуқуқига рухсатнома бериш тўғрисида икки томонлама келишув (битим)ни ҳақиқий эмас деб топилган. Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг 2025 йил 13 августдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг 1 2025 йил 20 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Бундан норози бўлган даъвогар тафтиш тартибида шикоят бериб, шикоятда, апелляция инстанциясининг қарори куйидаги сабабларга кўра асослантирилмаганлиги, хусусан, апелляция судлов ҳайъати мазкур ҳолатда, ҳақиқатда келишув (битим)нинг асл моҳиятига кўра томонлар низодаги ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани “***” МЧЖ га берилишини таъминлашга ноқонуний тарзда келишишганлиги кўриниб турган бўлсада, ушбу ҳолатни хаспўшлаб, “***” давлат муассасаси ва Жиззах вилоят ҳокимлиги ўртасида 2025 йил 8 апрелда тузилган келишув (битим)нинг 4-бўлимида рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар, танланган қурилиш тошлар участкасига тегишли ер майдонлари захирага қайтарилган, тоифаси саноат туркумига киритилган бўлиши лозимлиги, ер тоифасини ўзгартириш ва кадастр йиғма жилд тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар “***” МЧЖ томонидан қопланиши белгиланганлигини асос қилиб кўрсатиб, шартнома қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилганлигини асоссиз эътироф этганлиги, сабаби судлов ҳайъати Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сонли Қарорига кўра келишув (битим) тузилишидан олдин ер тоифаси ўзгарган бўлишлиги, қолаверса битим тузилишидан олдин ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома олинган бўлишлигини назарда четда қолдиришганлиги, яъни “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси ва Жиззах вилоят ҳокимлиги ўртасида 2025 йил 8 апрелда тузилган келишув (битим) амалда ҳеч қандай ер ажратилишини ва ҳуқуқ вужудга келишини белгиламайди деб нотўғри хулосага келишганлиги, бундан ташқари ушбу низоли битимда кўрсатилган ер майдонида маданий мерос объектлари ҳам жойлашганлиги сабабли, жавобгар томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилганлиги апелляция инстанциясининг эътиборидан четда қолганлиги, аммо биринчи инстанция судининг, “***” давлат муассасаси ва Жиззах вилоят ҳокимлиги ўртасида тузилган 2025 йил 8 апрелдаги келишув (битим), қонунчиликда белгиланган тартибда ер участкасини тегишли ер тоифасини ўзгартирмасдан ҳамда ер участкасида маданий мерос объекти бўла туриб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг рухсатномасини олмасдан тузилганлиги сабабли, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган битим деб ҳисоблаб, уни ўз ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим деб топиб, қонуний ва асосли хулосага келган бўлсада, бироқ судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини асоссиз равишда бекор қилиб, моддий ҳуқуқ нормаларини асоссиз равишда бузиб қарор қабул қилганлигини маълум қилиб, шу боис Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг 2025 йил 13 августдаги қарорини бекор қилиб, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 20 июндаги ҳал қилув қарорини ўз учида қолдириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. 2 Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг 2025 йил 19 сентябрдаги ажрими билан тафтиш тартибидаги шикояти иш юритувга қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 14.10.2025 хатига асосан мазкур иқтисодий ишни тафтиш тартибида кўриш учун Навоий вилоят судига ўтказилган. Навоий вилоят прокуратураси томонидан Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг 2025 йил 13 августдаги қарорига нисбатан протест келтирилган бўлиб, мазкур протест суднинг ажримига биноан иш юрувга қабул қилинди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоят важларини қўллаб қувватлади ва шикоятни қаноатлантириб беришни, шунингдек прокурор протестини ҳам қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган, “***” МЧЖ вакиллари шикоят ва протест важларига эътироз билдириб, уларни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган “***” давлат муассасаси вакили ҳам “***” МЧЖ нинг эътирозларига қўшилган ҳолда, даъвогарнинг тафтиш шикоятини ва протестни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган, учинчи шахс Кадастр агентлигининг Давлат кадастри палатаси *** вилояти бошқармаси вакили, судга тушунтириш бериб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 2-бандида, ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилган (сотиб олингандан) ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилади ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади деб белгиланганлигини, Ҳукумат комиссиясининг 2024 йил 16 ноябрдаги (01-01-230, 30.11.2024) 204-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган (1-иловаси) чора-тадбирлар режасининг 10,11-бандига кўра, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига *** вилояти ҳокимлиги билан биргаликда “***” МЧЖга *** туман Сайхан ҚФЙ ҳудудидан 1) 400 1’52.53”С 67047’58.62”В; 2)400 1’43.66”С 67047’51.15”В; 3) 400 1’54.95”С 67047’29.03”В; 4) 400 2’4.01”С 67047’26.18”В; 5) 400 2’6.89”С 67047’28.60”В координатларда жойлашган 24 гектар ер майдони ажратилиши назарда тутилганлигини, шунга кўра, Ҳукумат комиссиясининг 2024 йил 16 ноябрдаги (01-01-230, 30.11.2024) 204-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида, “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси 2024 йил 12 декабрда хат билан вилоят ҳокимлигига ва тарафларга “***” МЧЖга *** туман Сайхан ҚФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди тоифасидаги 24 га ер участкасини саноат туркуми (тоифаси)га ўзгартириш ҳамда марказга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини сўраб мурожаат қилганлигини, мазкур мурожаатга асосан, Ш. *** туман Сайхан ҚФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди тоифасидаги 24 га ер участкасини саноат туркуми (тоифаси)га ўзгартиришга оид ҳужжатлар соҳага оид ваколатли идоралар томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, вилоят ҳокимининг 2025 йил 4 апрелдаги 01-97-сон хати орқали Ҳукумат комиссиясига тақдим 3 этилганлигини, аммо айнан 2025 йил 08 апрелдаги Келишув битими билан эса ушбу ер майдони тоифаси ўзгартирилмасдан туриб “***” МЧЖга бериб юборилганлигини, бундан ташқари ҳужжатларни ўрганиш жараёнида аниқланишича, 2025 йил 08 апрелдаги Келишув битимига илова қилинган чизмада кўрсатилган ер майдонинг бир қисмига Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлиги *** вилояти Маданий мерос бошқармасига 2023 йил 20 сентябрда 1708212/Y-23002459сон билан давлат рўйхатидан ўтказилиб, “Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги Давлат Реестридан кўчирма берилганлиги маълум қилиб, шу сабабли шикоятни ва протестни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган *** вилояти ҳокимлиги вакили тафтиш шикоятини ва прокурор протестини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида қатнашган прокурор ҳам, тафтиш шикоятини ва протестини қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган учинчи шахс сифатида жалб қилинган *** суд мажлисига келмади ва вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан кейин матнда-“ИПК” деб юритилади) 324-моддасига кўра, Тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 133-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида” Низом ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш тартибини белгилайди. Ушбу қарорнинг 2-иловаси билан тасдиқланган “Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида” Низомнинг 5-боб 25бандига кўра, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг инвестиция лойиҳалари бўйича ҳамда Кон-геология вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан тузилган икки томонлама келишув асосида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижасида берилиши мумкин. Икки томонлама келишувлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари вақтидаги топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси 4 қарорлари ва баёнларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги бўйича хулосаларини инобатга олган ҳолда тузилади. Бундай ҳолларда аукционга қўйилган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаси бўйича «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш ташаббус қилинганда, у Кон-геология вазирлигининг қарорига асосан аукциондан чиқарилиши мумкин. Икки томонлама келишувлар лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва жамлаш Ер қаъридан фойдаланиш марказига юклатилади. Аниқланишича, Вазирлар маҳкамасининг 2024 йил 21 июлдаги (V 26/24-127 30.07.2024) 127-сонли йиғилиш баёни 7-бандида Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ш.Рашидов тумани ҳудудидан “***” МЧЖга қурилиш хом ашёси учун ер қари участкаларидан фойдаланиш рухсатномаларини тўғридан-тўғри (мажбуриятлар белгилаш асосида) бериш юзасидан икки томонлаа келишув шартномаларини имзолаш чораларини кўриш белгиланган. Мазкур топшириқ ижроси юзасидан “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасасининг 2024 йил 15 августдаги 10-12952-сон хати орқали “***” МЧЖга Ш.*** тумани ҳудудидан қурилиш хом-ашёси участкасида норуда қазилмаларини геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома бериш бўйича икки томонлама 14.08.2024 йилдаги Битим келишиш учун тақдим этилган бўлиб, ушбу Битим Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан имзоланиб тасдиқланган. Худди шу каби, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 июлдаги (V 26/24-127 30.07.2024) 127-сонли йиғилиш баёни 7-бандида белгиланган топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида, “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасасининг 2025 йил 10 апрелдаги 10-08/41588-сон хати орқали “***” МЧЖга Ш.*** тумани ҳудудидан қурилиш хом-ашёси участкасида норуда қазилмаларини геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома бериш бўйича икки томонлама 08.04.2025 йилдаги Битим келишиш учун тақдим этилган бўлиб, ушбу Битим Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ҳам имзоланиб тасдиқланган. Ушбу йиғилиш баёнида, Ш. *** тумани ҳудудидан қурилиш хом-ашёси участкасида норуда қазилмаларини геологик қидирув ишларини олиб бориш учун “***” МЧЖга ажратилиши кўзда тутилган ер майдонининг координатлари белгиланмаган бўлсада, бироқ 2025 йил 8 апрелда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ва Жиззах вилояти ҳокимлиги ўртасида Шароф Рашидов тумани ҳудудида жойлашган қурилиш тошлари участкасида норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ҳуқуқига тўғридан-тўғри музокаралар асосида “***” МЧЖга рухсатнома бериш юзасидан икки томонлама келишув Битимнинг иловасида келтирилган топографик фотосъёмкада 30,8 гектар ер участкасининг қуйидаги координатлари кўрсатилган: 1) 400 1’55.29”N 67047’26.34”Е, 2) 400 2’4.17”N 67047’33.40”Е, 3) 400 1’47.99”N 67048’10.11”Е, 4) 400 1’40.58”N 67048’2.07”Е. Булардан ташқари, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари раислигидаги, Ҳукумат комиссиясининг 2024 йил 16 ноябрдаги (01-01-230, 30.11.2024) 2045 сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган (1-иловаси) чора-тадбирлар режасининг 10-бандига кўра, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда “F W D L KING” МЧЖга Ш.Рашидов туман Сайхан ҚФЙ ҳудудидан 1) 400 1’52.53”С 67047’58.62”В; 2)400 1’43.66”С 67047’51.15”В; 3) 400 1’54.95”С 67047’29.03”В; 4) 400 2’4.01”С 67047’26.18”В; 5) 400 2’6.89”С 67047’28.60”В координатларда жойлашган 24 гектар яйлов ер майдонида ҳокимлик захирасига қайтариш ва қурилиш хом-ашёси (чақиқ тош, қум, шағал ва б.) геология-қидирув ва қазиб олиш ишларини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри икки томонлама келишув асосида фойдаланиш учун бериш белгиланган. Шунга кўра, “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси 2024 йил 12 декабрдаги хати орқали, *** вилоят ҳокимлигига ва тарафларга, “***” МЧЖга Ш.*** туман Сайхан ҚФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди тоифасидаги 24 гектар ер участкасини саноат туркуми (тоифаси)га ўзгартириш ва марказга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини сўраб мурожаат қилган. Ўз навбатида, Ш.Рашидов туман Сайхан ҚФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди тоифасидаги 24 гектар ер участкасини саноат туркуми (тоифаси)га ўзгартиришга оид ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиззах вилоят ҳокимининг 2025 йил 4 апрелдаги 01-97-сон хати орқали Ҳукумат комиссиясига тақдим этилган. Бироқ, Жиззах вилоят ҳокими 2025 йил 25 сентябрдаги 01-1444-сонли хати орқали, “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасасига Ҳукумат комиссиясининг 2024 йил 16 ноябрдаги (01-01-230, 30.11.2024) 204сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган (1-иловаси) чора-тадбирлар режасининг 10-, ва 11-бандига кўра, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда “***” МЧЖга Ш.Рашидов туман Сайхан ҚФЙ ҳудудидан 1) 400 1’52.53”С 67047’58.62”В,2) 400 1’43.66”С 67047’51.15”В,3) 400 1’54.95”С 67047’29.03”В,4) 400 2’4.01”С 67047’26.18”В,5) 400 2’6.89”С 67047’28.60”В координатларда жойлашган ва ажратилиши назарда тутилган 24 гектар яйлов ер майдони, айнан 08.04.2025 йилдаги Битим билан ушбу ер майдони “***” МЧЖга бериб юборилганлиги маълум қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги Жиззах вилоят маданий мерос бошқармасининг 2025 йил 05 майдаги 01-07/60-сонли хатида “***” МЧЖга икки томонлама келишув асосида ажратилган ер майдонида давлат рўйхатига олинган маданий мерос объектлари борлиги маълум қилинган. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати қуйидаги асосларга кўра Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 13 августдаги қарорини бекор қилишни ва иш янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига юборишни, даъвогарнинг тафтиш шикоятини ва прокурорнинг протестини қисман қаноатлантиришни лозим топади. 6 Сабаби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги “Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 133-сон қарорининг 2-бандида, ер қаъри давлат фондининг кадастрига киритилган ер участкалари ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган — тегишлилигича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасига ёки Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига уларнинг мурожаатларига асосан жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратиб берилади; ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун мўлжалланган ер участкаларини Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасига ажратиш жараёнида ер қаъридан фойдаланиш фаолиятини ушбу ер участкасида олиб бориш мумкинлиги юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилади; ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлганда ер участкалари қонунда белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади (сотиб олинади); ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилган (сотиб олингандан) ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилади ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади деб белгиланган. Шунга кўра, биринчидан, Ҳукумат комиссиясининг 2024 йил 16 ноябрдаги (01-01-230, 30.11.2024) 204-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган (1-иловаси) чора-тадбирлар режасининг 10-, ва 11-бандига кўра, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига *** вилояти ҳокимлиги билан биргаликда “***” МЧЖга Ш.*** туман Сайхан ҚФЙ ҳудудидан 1) 400 1’52.53”С 67047’58.62”В,2) 400 1’43.66”С 67047’51.15”В,3) 400 1’54.95”С 67047’29.03”В,4) 400 2’4.01”С 67047’26.18”В,5) 400 2’6.89”С 67047’28.60”В координатларда жойлашган ва ажратилиши назарда тутилган 24 гектар яйлов ер майдонини Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига тегишли ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтариш масаласини ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш белгиланган. Аммо, Ҳукумат комиссиясининг 2024 йил 16 ноябрдаги (01-01-230, 30.11.2024) 204-сонли йиғилиш баёни билан тасдиқланган (1-иловаси) чоратадбирлар режасининг 10-, ва 11-бандига кўра, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда “***” МЧЖга Ш. *** туман Сайхан ҚФЙ ҳудудидан 1) 400 1’52.53”С 67047’58.62”В,2) 400 1’43.66”С 67047’51.15”В,3) 400 1’54.95”С 67047’29.03”В,4) 400 2’4.01”С 67047’26.18”В,5) 400 2’6.89”С 67047’28.60”В координатларда жойлашган ва ажратилиши назарда тутилган 24 гектар яйлов ер майдонинг, айнан 08.04.2025 йилдаги Битим билан “***” МЧЖга бериб юборилган 30.0 га ер майдони билан 20,7 га қисми устма уст бериб юборилганлиги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилоят бошқармасининг 12.11.2025 йилдаги 01/11-8555-сонли хатида маълум қилинган. 7 Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси *** вилоят бошқармасининг 15.11.2024 йилдаги 01/13-5824-сонли хатида Шароф Рашидов тумани, З.*** ФХҲУ ҳудуди қишлоқ хўжалиги харитасининг 188қ-, 189қ- контурлардаги жойлашган 24,3 гектар яйлов ерлари туман ҳокимлиги захирасида эканлиги ҳақида даъвогарга маълумот тақдим этилган. Бироқ, “***” МЧЖга ажратилиши лозим бўлган, яъни Ш.*** туман Сайхан ҚФЙ ҳудудидаги 1) 400 1’52.53”С 67047’58.62”В,2) 400 1’43.66”С 67047’51.15”В,3) 400 1’54.95”С 67047’29.03”В,4) 400 2’4.01”С 67047’26.18”В,5) 400 2’6.89”С 67047’28.60”В координатларда жойлашган ер майдони ҳокимлик захирасида эканлиги тўғрисида судга маълумот тақдим этилмаган. Демак, 08.04.2025 йилдаги Битим билан “***” МЧЖга бериб юборилган 30.0 га ер майдонининг “***” МЧЖга ажратилиши белгиланган ер майдони билан кесишган қисми ва қолган қисми ҳам туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ёки қайтарилмаганлиги тўғрисида ёки кимнинг фойдаланишида бўлганлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас. Мазкур ҳолатда, 08.04.2025 йилдаги Битим Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлдор эканлиги биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган. Иккинчидан, 08.04.2025 йилдаги Битим билан “***” МЧЖга ер майдони ажратилиши белгиланган бўлсада, бироқ Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилмаган. Мазкур ҳолатда ҳам, 08.04.2025 йилдаги Битим Экология, атрофмуҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлдор эканлиги, биринчи инстанция суди томонидан инобатга олинмаган. Учинчидан, мутахассисларнинг маълумотига кўра, 2025 йил 08 апрелдаги Келишув битимига илова қилинган чизмада кўрсатилган ер майдонинг бир қисмига Жиззах вилояти Маданий мерос бошқармасига 2023 йил 20 сентябрда 1708212/Y-23002459-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилиб, “Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида”ги Давлат Реестридан кўчирма берилган. Мазкур ҳолатда ҳам, биринчи инстанция суди томонидан 2025 йил 08 апрелдаги Келишув битими Жиззах вилояти Маданий мерос бошқармасининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахлдор эканлиги назарда четда қолган. ИПК 279-моддасида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асосларидан бири сифатида белгиланган. ИПК 278-моддаси иккинчи қисмида эса, Ушбу Кодекс 279-моддаси бешинчи қисмининг 2, 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар аниқланганда апелляция инстанцияси суди ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўради. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўришга ўтиш ҳақида ажрим чиқарилиб, унда бажарилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатишлиги белгиланган. 8 Юқоридагиларга кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари бузиб, барвақт хулосага келган ҳолда ҳал қилув қарори қабул қилинган, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг хатоликларни бартараф этмаган, аксинча ўзи томонидан ҳам процессуал хатоликларга йўл қўйилганлиги сабабли асослантирилмаган қарор қабул қилинишига сабаб бўлган. ИПК 3247 -моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра ушбу Кодекс 302-моддаси бешинчи қисмининг 3 ва 6-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга ҳақлиги эканлиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси судига юбориш ҳамда тафтиш ва прокурор протестини қсман қаноатлантириш тўғрисида хулосага келди. Апелляция инстанцияси суди ИПК да назарда тутилган тартибда ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриши, ишни кўришда қабул қилинадиган суд ҳужжати ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилиши мумкин бўлган шахсларни, яъни Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасини, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва *** вилояти Маданий мерос бошқармасини ишга учинчи шахс сифатида жалб этишни, низони тўғри ҳал этиш билан боғлиқ далилларни тўплаб, низога нисбатан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда суд ҳужжатини қабул қилиши, ишни тафтиш ва тегишли инстанцияларда кўриш билан боғлиқ ҳолдаги суд харажатларини ишни кўриш натижаларига кўра ишда тарафларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда тақсимлаши лозим бўлади. Юқоридагиларга кўра ҳамда ИПК нинг 3247-3249 моддаларини қўллаб, судлов ҳайьати қ а р о р қ и л а д и: Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 13 августдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан апелляция инстанциясида кўриш учун Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига юборилсин. “***” МЧЖ томонидан берилган тафтиш тартибидаги шикоят қисман қаноатлантирилсин. Навоий вилоят прокуратурасининг Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанция судининг 2025 йил 13 августдаги қарорига нисбатан киритилган протести қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарордан норози тараф белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин. 9 Раислик қилувчи Н.Умаров ҳайъат аъзолари Л.Тошмуродов С.Жакеев 10