← Назад
Решение #2848257 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 129 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 705 | — | code_article | |
| онун | 16 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/13943-сонли иқтисодий иш
судья Н.Р.Турсункулов
Жиззах шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*****” АЖ
манфаатида жавобгар “*****” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида) ва
учинчи шахс вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда палата деб юритилади) “*****” АЖ (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (кейинги ўринларда
жавобгар деб юритилади)дан 12 700 800 сўм зарар ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 2024 йил 19 декабрда
жавобгар жойлашган жойга борилганда даъвогар ходимлари томонидан
жавобгар ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоғига уланганлигини,
онлайн СҲУ ўрнатилганлиги, лекин модеми йўқлигини, СҲУга бир марталик
назорат муҳри ўрнатилмаганлигини аниқлашганлигини, шу тўғрида
далолатнома расмийлаштирилганлигини, кейин эса Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли қарори билан
тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари
кўрсатиш қоидаларининг 95-банди талаблари бузилганлиги учун 87-банди “б”
кичик бандига
асосан норматив истеъмол бўйича қайта ҳисоб-китоб
қилинганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни
сўради.
Ишга ***** низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили даъвогар ҳисоблагич
билан боғлиқ камчилик аниқланганда, жавобгарга 30 кун ичида уларни
бартараф қилиш бўйича кўрсатма бериши лозим бўлганлиги, қайта ҳисоблаш
Қоидалар талабларига зид эканлиги тўғрисида кўрсатув берди.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво
талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Бугунги суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими жавобгарнинг судга
маълум бўлган охирги почта манзилига етказилган. Бироқ ажрим “қабул қилиб
олувчи кўрсатилган манзилда яшамайди” деб қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери
(почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса,
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда
хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 129-моддаси биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
шахслар иш юритиш вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар
бериши шарт. Бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма
нусхаси судга маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу
манзилда бўлмаса ҳам ёки яшамаса ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан жавобгар
ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, даъвогар вакилининг фикрларини ва важларини эшитиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан
ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш
учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда
холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида
эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги мажбуриятлар истеъмолчиларга
ичимлик ва оқова сув хизматларини кўрсатиш шартномасидан келиб чиққан.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян
фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олади. Ушбу кодекс 705-моддаси биринчи қисмига асосан
буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида истеъмолчиларга
ичимлик ва оқова сув хизматларини кўрсатиш шартномаси (кейинги ўринларда
шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, шартномага кўра даъвогар
жавобгарга ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш
бўйича хизматлар кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун
шартномада келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олган.
Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш
Ўзбекистон Республикасининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни
чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли қарори билан
тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари
кўрсатиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) билан
тартибга солинади.
Шартноманинг 5.1. бандига асосан, истеъмолчига ичимлик ва оқова сув
хизматлари учун ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлганда ҳисоблагич
кўрсаткичлари бўйича тўловларни амалга оширади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар 2024 йил 19 декабрда жавобгар
жойлашган ҳудудда ўрганиш ташкил қилиб, жавобгар ичимлик суви
таъминоти ва оқова сув тармоғига уланганлиги, онлайн СҲУ ўрнатилганлиги,
лекин модеми йўқлигини, СҲУга бир марталик назорат муҳри
ўрнатилмаганлигини аниқлашган ҳамда шу тўғрида далолатнома
расмийлаштирилган. Шундан сўнг, даъвогар Қоидалар талаблари бўйича қайта
ҳисобланган сув истеъмоли қийматини зарар сифатида суд тартибида ундириш
бўйича судга мурожаат қилган.
Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини (предметини) ўзгартириш
тўғрисида ариза тақдим қилиб, ундирилиши сўралган зарарни қайта
ҳисобланган қарздорликка ўзгартирган.
Қоидаларнинг 98-бандига кўра, ИСКХ ташкилотининг истеъмолчилар
билан етказиб берилган сув ва қабул қилинган оқова сувлар учун ҳисобкитоблари тузилган шартнома асосида, истеъмолчиларнинг тегишли
гуруҳлари учун қонунчиликка мувофиқ белгиланган тарифлар бўйича, ҳисобкитоб даври учун сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари асосида
амалга оширилади.
“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш
тўғрисида”ги Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ичимлик суви
таъминоти ташкилотлари ичимлик суви таъминоти истеъмолчиларига
кўрсатилаётган хизматлар ва оқова сувларни чиқариб юбориш ҳажмини, сувни
ҳисобга олиш асбобларининг ҳамда ёнғин гидрантларининг ҳолатини ойига
камида бир марта ўрганиши шарт.
Қоидаларнинг 70-бандига кўра, ИСКХ ташкилоти сувни ҳисобга олиш
асбобининг ўз вақтида назоратдан ўтказилиши учун истеъмолчига олдиндан
хабар бериш, уни ечиш, ўрнатиш, кўрсаткичларини назорат қилиш юзасидан
масъул ҳисобланади.
Сувни ҳисобга олиш асбобини текшириш (таъмирлаш) муддати унинг
ечилган вақтидан бошлаб пломбаланиб, қайта қўйилгунгача 30 календарь
кундан ошмаслиги керак.
Совуқ сувни ҳисобга олиш асбобини текшириш ёки таъмирлаш муддати
давомида барча гуруҳ истеъмолчилари асбоб ечилганидан кейинги
30 календарь кун мобайнида тўловларни олдинги уч ойдаги кўрсаткичларнинг
ўртача суткалик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда амалга оширадилар.
Қоидаларнинг 861-бандига кўра, юридик шахс бўлган ва юридик шахс
ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчилар
томонидан ИСКХ ташкилотига масофадан маълумот узатувчи замонавий сув
ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилади.
ИСКХ ташкилоти томонидан камида 30 календарь кун аввал ёзма равишда
огоҳлантиргандан сўнг масофадан маълумот узатувчи замонавий сув
ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс бўлган ва юридик шахс ташкил
этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун сувни ҳисобга олиш
асбоблари билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб
амалга оширилади.
Қоидаларнинг 68-бандига кўра, ИСКХ ташкилоти вакили томонидан
сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш
тартибига рухсатсиз аралашилган ёки пломбалари узилган бўлса, ушбу ҳолатга
аниқлик киритилган ҳолда далолатнома тузилади ҳамда ИСКХ ташкилоти
томонидан истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини
30 кун мобайнида навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма
беради. Муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олинади.
Берилган кўрсатма 30 кун муддатда бажарилмаган тақдирда I гуруҳ
истеъмолчилари тўловларни ушбу Қоидалар 87-бандининг «а» кичик
бандига кўра, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса 87-банднинг «б» кичик
бандига кўра амалга оширадилар ва бу ҳолат сувни ҳисобга олиш асбобидаги
камчиликлар бартараф этилмагунгача ёки янги сувни ҳисобга олиш асбоби
ўрнатилмагунгача давом этади.
Мазкур ҳолатда, даъвогар томонидан Қоидаларнинг талаблари бузилиб,
эски турдаги сув ҳисоблагич асбобларини янги турдаги онлайн асбоб билан
алмаштириш бўйича мажбуриятларини бажармаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига асосан, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 73-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи
назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозим.
Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга асосан, суд жавобгар томонидан Қоидалар талаблари
бузилмаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди, деб ҳисоблайди.
Шунга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим
деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод
қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар
ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда,
давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво
талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда
ундирилади.
Шунга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар
зиммасига юклашни, жумладан, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажатини ўзининг зиммасида қолдиришни, даъвогардан
Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундиришни лозим деб деб
топади.
Бинобарин, ФКнинг 234, 236, 703, 705-моддалари, ИПКнинг 68, 73, 74,
118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар “*****” АЖ томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм
почта харажати ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Даъвогар “*****” АЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний
кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов