← Назад
Решение #2848262 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуни | 7 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| банди ва | 14 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 782 символов
4-1201-2502/14431-сонли иш
ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида,
Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар
t n S n t бошқармасининг жавобгар
“ t n S n t” МЧЖ (СТИР
t n S n t) дан 34 987 745,16 сўм регресс
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисодий ишни даъвогар вакили М.А (10.11.2025 йилдаги ишончнома
асосида) ва жавобгар вакили – юрист Д.А (21.08.2025 йилдаги ишончнома
асосида) иштирокида, ўз биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида, кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Жавобгар “ t n S n t” МЧЖ (жавобгар) да ишлаган фуқарога
Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни
талабларига мувофиқ меҳнатда майиб бўлиш, вафто этиш ва касб касаллиги
оқибатида боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия олиш ҳуқуқини
берадиган пенсия (бир кишига) тайинланган.
Пенсия жамғармаси томонидан 34 987 745,16 сўм имтиёзли асосларда
пенсия пуллари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (даъвогар) томонидан
Ўзбекистон Республикаси “Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни
(кейинги ўринларда матнда Қонун деб юритилади) 12-моддасига асосан
(пенсия) тўлаб берилган, ушбу маблағларни ихтиёрий равишда қайтариш
тўғрисида жавобгарга бир неча бор талабнома юборилган, бироқ, ушбу
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, тўловлар амалга
оширилмаган.
Шу сабабли, даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 34 987 745,16 сўм миқдорида тўланган пенсия пулини регресс
тартибда ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, жавобгарнинг эътирозномаси асоссиз эканлиги, пенсия пули тўлаб
берилмаганлигини тушунтириб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабига
эътироз билдириб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради ва
судга ёзма эътирозномасини тақдим қилди.
Суд, иш ҳужжатларини ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг
тушунтиришлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асослар билан даьво
талабларини қаноатлантиришни лозим топади.
2
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан фуқаро
t n
S n t “ t n S n t” МЧЖда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ
ҳолда меҳнатда майиб бўлиш, вафот этиш ва касб касаллиги оқибатида
тайинланган боқувчисини йўқотганлик (вафот этган турмуш ўртоғи
t n
S n t) учун пенсияси тайинланган ва тўлаб берилган.
Қонуннинг 66-моддасига кўра, мулкчилик шаклидан қатъи назар,
корхоналар ва ташкилотлар ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда
тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б”
бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини
қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига ўтказади.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2023 йил 14 декабрдаги “Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа
тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 661-сонли қарори билан
тасдиқланган Низом (кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) нинг
4-бандида юридик шахслар ходим Ўзбекистон Республикасининг
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни
7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига етгунига қадар Қонуннинг
12-моддаси “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсиялар бўйича
харажатларни қоплайдиган тўловни 100 фоиз миқдорида, лекин ушбу
Низомда назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаган миқдорда
Пенсия жамғармасига ўтказадилар. 18-бандига асосан Пенсия жамғармасига
Қонуннинг 12-моддаси “б” банди ва 14-моддасига мувофиқ, шунингдек,
ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар
Қонуннинг 66-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари асосида қопланади.
Солиқ органлари солиқ тўловчининг шахсий карточкасида Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан Қонуннинг
12-моддаси “б” банди ва 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсиялар,
ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда
майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган харажатлар
тўғрисидаги маълумотлар асосида тўланган ва ҳисобланган суммаларни акс
эттириш орқали бюджет тизимига тушумлар, шу жумладан, пеня ва
жарималар ҳисобини юритади.
42-бандига асосан ушбу Низомда кўрсатилган Пенсия жамғармасининг
пенсияларни тўлашга ажратилган харажатлари юридик шахслар томонидан
ўз вақтида қопланмаган тақдирда, қопланиши лозим бўлган сумманинг ҳар
бир кечиктирилган куни учун қарздорлик суммасининг 100 фоизидан кўп
бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади ва ундирилади.
3
Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг қарздорликни қоплаш даврида амалда бўлган қайта молиялаш
ставкасининг уч юздан бирига тенг этиб қабул қилинади.
Пенялар солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг банк
ҳисобварақаларидаги маблағларидан, шунингдек, солиқ тўловчининг бошқа
мол-мулки ҳисобидан мажбурий равишда ундирилиши мумкин.
59-бандига асосан Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ ҳисобкитобларининг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги устидан назорат
солиқ хизмати органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган
тартибда амалга оширилади.
Солиқ хизмати органлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик
шахсларга нисбатан ижтимоий солиқни ҳисоблаш тартиби ва тўлов
муддатларини бузганлиги учун жавобгарлик чораларини қўллайдилар.
Ходимларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган
боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга сарфланган
харажатлар бўйича қарздорлиги мавжуд ёки Қонуннинг 12-моддаси “б”
банди ва
14-моддасига асосан тайинланган пенсияларни тўлашга сарфланган Пенсия
жамғармаси харажатларини ташкилотлар томонидан тўлиқ ва ўз вақтида
қопланиши юзасидан назорат солиқ хизмати органлари томонидан
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Юқоридаги қарорнинг 22-бандида пенсия жамғармасининг тўланган
пенсия маблағларини қайтариш, маблағлар юридик шахслар томонидан ўз
вақтида тўланмаган тақдирда, регресс даъволар бўйича юридик шахслардан
ундириб олиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Лекин
пенсия
жамғармасига
пенсия
маблағлари
тўлови
кечиктирилганда қарздорлардан пеня ундириш ҳуқуқи назарда тутилмаган,
пенсия харажатларини қайтариш кечиктирилган кунларга эса пеня ҳисоблаш
ва ундириш ҳуқуқи солиқ органлари ваколатига берилган.
Шу сабабли суд, даъвонинг жавобгардан 34 987 745,16 сўм пенсия
тўловидан
қарзини
ундириш
талабини
асосли
деб
ҳисоблаб,
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддасининг биринчи қисмига биноан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогарнинг даъво талаблари асосли деб топилганлиги сабабли суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосан
иқтисодий судга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан
даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдори (БҲМ) нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи
ундирилади.
4
Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабларини қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан республика бюджетига даъво миқдорининг 2 фоизи
(34 987 745,16 х 2%=) 699 754,90 сўм давлат божи ва даъвогар ҳисобига
олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим
топиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
170, 176-180,186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “ t n S n t” МЧЖ ҳисобидан даъвогар t n S n t бошқармаси
фойдасига 34 987 745,16 сўм регресс қарздорлик ва 41 200 сўм почта
харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “ t n S n t” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
699 754,90 давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва
апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга
кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят
берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик қилувчи, судья
З.Раджабов