← Назад
Решение #2848265 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
13
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 110 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 465 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 363 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 3248 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 3247 | — | code_article | |
| м пеня суммасини ФК | 326 | — | law | |
| исмида суд харажатлари ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/88-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья Л.Абдуллаев
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича тафтиш
инстанцияси судлов ҳайъати судья М.Астановнинг раислигида, судьялар
М.Бозоров, Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Ҳ.Абсатторовнинг котиблигида, Миришкор туман фермер Кенгашидан вакил –
Р.Хазратқулов (2025 йил 4 январдаги рақамсиз ишончнома асосида), жавобгардан
вакиллар – А.Абдирахмонов, А.Сатторов (2025 йил 3 январдаги 02/25, 03/25-сонли
ишончномалар асосида) иштирокида, Миришкор туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар – “R J OV
R S ID” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар - “LI I E ILE
OVERSE S” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона ҳисобидан 16.929.000 сўм
рағбатлантирувчи коэффициент ҳақдорлиги, 2021-2022 йиллар якуний
ҳақдорлигидан жарима учун асоссиз ушлаб қолинган 11.166.810 сўм ва унга
ҳисобланган 5.360.068 сўм пеня ҳамда 2021-2023 йилларда берилмаган аванс
маблағлари учун 142.053.082 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қабул қилинган Касби тумманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
3 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 19 августдаги
қарори устидан Миришкор туман фермерлар Кенгаши томонидан даъвогар
манфаатида берилган тафтиш шикояти асосида ишни вилоят суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши даъвогар – “R J OV R S ID” фермер хўжалиги манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “LI I E ILE OVERSE S”
МЧЖ шаклидаги хорижий корхона ҳисобидан 16.929.000 сўм рағбатлантирувчи
коэффициент ҳақдорлиги, 2021-2022 йиллар якуний ҳақдорлигидан жарима
учун асоссиз ушлаб қолинган 11.166.810 сўм ва унга ҳисобланган 5.360.068 сўм
пеня ҳамда 2021-2023 йилларда берилмаган аванс маблағлари учун 142.053.082
сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳал қилув
қарори билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини
қаноатлантириш рад этилиб, даъво талабининг 2021 йил топширилган пахта
ҳосили учун 16.929.000 сўм рағбатлантирувчи коэффициент ундириш қисми
бўйича иш юритиш тугатилиб, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 19 августдаги қарори билан Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
Миришкор туман фермерлар Кенгаши томонидан даъвогар манфаатида
берилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Мазкур суд ҳужжатларига нисбатан Миришкор туман фермерлар Кенгаши
томонидан даъвогар манфаатида тафтиш шикояти берилиб, унда ҳал қилув
қарорининг берилмаган бунакга нисбатан 142.053.082 сўм пеня, 16.929.000 сўм
рағбатлантирувчи коэффициент ҳақдорлиги, 2021-2022 йиллар якуний ҳақдорлигидан жарима учун асоссиз ушлаб қолинган 11.166.810 сўм маблағ ва унга
ҳисобланган 5.360.068 сўм пеня ундириш талабларини қаноатлантириш ҳақида
янги қарор қабул қилиш, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 19 августдаги қарорини
бекор қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб шикоятда, тарафлар ўртасида 2021-2023 йилларда
тузилган шартномаларнинг 4.2-бандлари қўпол равишда бузилганлиги учун
ушбу шартномаларнинг 5.4-бандларига кўра етказиб берилмаган аванс
суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлаши қайд этилганлиги,
2021 йилда 31.003.807 сўм, 2022 йилда 165.200.123 сўм, 99.739.991 сўм
миқдорда аванс берилмаганлиги, берилмаган бўнак (аванс) суммаси ҳисобидан
пеня ҳисобланиши шартномаларнинг 5.4-бандини иккинчи қисмида қайд
этилганлиги, шу сабабли 142.053.082 сўм миқдорда пеня ундириш сўралганлиги, даъво талаблари асоссиз рад этилганлиги, даъвогар томонидан
2021 йил 13 январда 7-сонли, 24 февралда 34-сонли, 2022 йил 30 июнда
78-сонли (2та), 5 июлда 84, 85, 86 (2та) ва 87 сонли, 30 августда 88-сонли,
19 сентябрда 104-сонли (2та), 26 декабрда 101а-сонли, 2024 йил 5 январда
2а-сонли талабномалар жавобгарниг манзилига почта жўнатмаси орқали
юборилганлиги, бироқ суд томонидан бу далиллар эътиборга олинмаганлиги
тўғрисида важлар келтирилган.
Суд мажлисида Миришкор туман фермерлар Кенгаши вакили иштирок
этиб, кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, қуйи инстанция судлари
томонидан ишдаги мавжуд далиллар тўлиқ ўрганиб чиқилиб, даъво талабининг
пеня ундирув қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага
келинганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
тафтиш шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
5 апрелда 192-сонли, 2022 йил 27 январда 434-сонли, 2023 йил 25 январда
192-сонли пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича шартномалар
тузилган. Шартномаларга мувофиқ, даъвогар 2021 йил пахта ҳосилидан
11 гектар ер майдондан 29,2 тонна, 2022 йил пахта ҳосилидан 17,2 гектар ер
майдондан 60,2 тонна, 2023 йил пахта ҳосилидан 11,7 гектар ер майдондан
36,1 тонна пахта хом ашёсини топшириш, жавобгар эса шартномаларда
белгиланган тартибда уруғ билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотларни
қабул қилиб олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 5 апрелдаги 192-сонли шартномага
асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами 16,054 кг “Бухоро-8” навли пахта
хом ашёси топширилган. Топширилган пахта хом ашёси учун шакилланган
нархлар бўйича тўловлар амалга оширилган бўлса-да, бироқ рағбатлантирувчи
коэффициент бўйича тўловлар амалга оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пахтачилик соҳасида бозор
тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
6 мартдаги ПҚ-4633-сонли қарорининг учинчи бандида Ўзбекистон
Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари
таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йили ҳосили учун
кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар
ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини
таъминлаш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мавжуд ер
майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ
хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида” 2021 йил
4 мартдаги 121-сонли қарори билан 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга
нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлар 8-иловага мувофиқ тасдиқланган бўлиб, унга кўра Бухоро-6,
Бухоро-8, С-6524, Наманган-77, Бухоро-102 селекцион навларга кутилаётган
минимал харид нархларга 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши
қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил
1 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши ва вилоят ҳокимларига юборилган ва ушбу хатда 1 (бир) тонна пахта
хом ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6512 минг
сўмни ташкил этиши белгиланиб, 2021 йил ҳосилидан пахта хом ашёси етказиб
бериш бўйича пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари
ўртасида тузилган шартномаларни белгиланган минимал нархларга мувофиқлаштириш ҳамда фермер хўжаликлари томонидан топширилган юқори ёки паст
навли пахта хом ашёси учун ҳисоб-китобларда базавий нарх сифатида
қўлланилиши тавсия қилинган ва пахта хом ашёсининг харид нархлари белгиланган.
Шу сабабли Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Кенгаши даъвогаргар манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан рағбатлантирувчи коэффициент ҳақдорлигини ундириб
беришни сўраган.
Бироқ мазкур даъво талаби бўйича Касби туманлараро иқтисодий суди
томонидан 2024 йил 6 ноябрда 4-1805-2401/2313-сонли ҳал қилув қарори қабул
қилиниб, ушбу ҳал қилув қарори билан жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 16.834.893 сўм миқдорда рағбатлантирувчи коэффициент ҳақдорлиги ундирилиши белгиланган.
Ўзбекситон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 110-моддасининг
биринчи қисмини иккинчи бандида фуқаролик ишлари бўйича суднинг,
иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар
ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо
юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса, иш юритишни
тугатиш учун асос бўлиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра биринчи инстанция суди томонидан даъво
талабининг рағбатлантирувчи коэффициент ундирув қисми юзасидан иш
юритишни тугатиш тўғрисида асосли қарор қабул қилинган.
Кассация инстанцияси суди томонидан эса ҳал қилув қарорининг ушбу
қисмини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида тўғри хулосага келинган.
Даъвогарнинг даъво талабларида 2021-2022 йиллардаги пахта ҳосили
ҳақдорлигидан жарима учун асоссиз ушлаб қолинган 11.166.810 сўм ва унга
ҳисобланган 5.360.068 сўм пеня ундириш сўралган.
Аниқланишича, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий
бошқармаси “LI I E ILE OVERSE S” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона
манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, “R J OV R S ID” фермер
хўжалиги ҳисобидан 2.181.760 сўм асосий қарз, 8.060.000 сўм жарима ундириб
беришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 апрелдаги 4-18052201/602-сонли ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, “R J OV R S ID” фермер хўжалиги ҳисобидан “LI I E ILE
OVERSE S” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона фойдасига 2.181.760 сўм
асосий қарз, 6.000.000 сўм жарима ундирилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий
бошқармаси “LI I E ILE OVERSE S” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона
манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, “R J OV R S ID” фермер
хўжалиги ҳисобидан 54.316.000 сўм асосий қарз, 17.150.700 сўм жарима
ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 октябрдаги 4-18052302/2622-сонли ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, “R J OV R S ID” фермер хўжалиги ҳисобидан “LI I E ILE
OVERSE S” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона фойдасига 51.720.016 сўм
асосий қарз, 5.145.210 сўм жарима ундирилиши белгиланган.
Юқорида қайд этилган ҳал қилув қарорлари бугунги кун ҳолатида қонуний
кучда бўлиб, бекор қилинмаган ёки ўзгартирилмаган. Бундай ҳолатда даъо
талабининг 2021-2022 йиллардаги пахта ҳосили ҳақдорлигидан жарима учун
асоссиз ушлаб қолинган 11.166.810 сўм ва унга ҳисобланган 5.360.068 сўм пеня
ундириш қисмини асосли деб бўлмайди.
Қайд этилганларга кўра биринчи инстанция суди томонидан даъво талабининг 2021-2022 йиллардаги пахта ҳосили ҳақдорлигидан жарима учун асоссиз
ушлаб қолинган 11.166.810 сўм ва унга ҳисобланган 5.360.068 сўм пеня
қисмини рад этиш тўғрисида асосли қарор қабул қилинган.
Кассация инстанцияси суди томонидан эса ҳал қилув қарорининг ушбу
қисмини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида тўғри хулосага келинган.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида 2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 142.053.082 сўм пеня ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида
мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга
оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар
кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур
бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир
томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга
йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасида
контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун
бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса
бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган
муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан 2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан
жавобгардан пеня ундириш сўралганлиги, ҳақиқатда ушбу маблағларга
эҳтиёжи бўлганлиги, аванс маблағларини берилмаганлиги ёки тўлашдан
асоссиз бош тортилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим
этилмаганлиги, қолаверса даъвогар 2023 йилда пахта хом ашёсини етказиб
бериш бўйича бошқа тадбиркорлик субъекти билан шартномавий муносабатга
киришиб, пахта хом ашёси етказиб берганлиги ва жавобгарга 2023 йилнинг
1 сентябрь санасига қадар аванс беришни сўраб мурожаат этмаганлиги асоси
билан биринчи инстанция суди даъво талабини ушбу қисмини рад этишда
нотўғри хулосага келган.
Кассация инстанцияси суди ҳам мазкур ҳолатн тузатиш чорасини
кўрмаган. Чунки шартномаларнинг 3.4-бандида уруғлик ва экиш материаллари
ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки
шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва
миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга
оширилиши белгиланган. Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат
шартнома асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг
2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини
олганлиги биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 363-моддасига кўра суд
шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини
эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни
бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан
аниқланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида агар ушбу модданинг биринчи қисмида
баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса,
тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини
ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу
жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар,
тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи
одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга
олиниши белгиланган.
Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра харидор хўжаликка маҳсулот қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини ойма-ой тўлаб
беради. Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил
етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар 50 фоизгача
ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан таъминлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс)
тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб
олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш
муддатлари кечиктирилган.
Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида даъво ариза билан судга
мурожаат қилиб, 2021-2023 йиллар давомидаги шартномаларнинг шартларидан
келиб чиқиб, олинган мажбурият бўйича 295.943.921 сўмлик аванс маблағларини кечиктирганлиги учун 142.053.082 сўм пеня ундириш талаби билан
мурожаат қилган.
Шартномаларнинг 5.4-бандида “Харидор” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3248-моддасининг иккинчи қисмига кўра суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори,
қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин
эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3247-моддасининг биринчи қисмини биринчи бандига кўра ишни тафтиш тартибида
кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги
ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлади.
Мазкур ҳолатда биринчи, кассация инстанцияси судлари иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб асосли қарорлар қабул қилган.
Шунга кўра, тафтиш инстанцияси 2021-2023 йиллар учун берилмаган
авансга нисбатан ҳисобланган 142.053.082 сўм пеня суммасини ФК
326-моддаси тартибида 19.887.431 сўмга қаноатлантириб, қўшимча равишда
мазкур пеня суммасини ундириш орқали суд қарорларини тузатиш киритиш
йўли билан қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3247-моддасининг иккинчи қисмига кўра суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала
ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда
қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида
назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи
шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ
тақсимланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати шикоятни қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судлари қарорлари қонунга мувофиқлаштирилганлиги сабабли тафтиш инстанциясида асосли деб топилган 142.053.082
сўмлик пеня суммасига нисбатан ишни биринчи, кассация, тафтиш
инстанцияларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгардан республика бюджетига 5.682.123,28 (2.841.061,4+
1.420.530,82+1.420.530,82=5.682.123,28) сўм давлат божини ҳамда кассация ва
тафтиш инстанциялари учун олдиндан тўланган 78.700 (37.500+41.200=78.700)
сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 3247, 3248 , 3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Миришкор туман фермер Кенгашининг даъвогар – “R J OV R S ID”
фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 3 февралдаги ҳал қилув
қарори, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 19 августдаги қарори қонунга мувофиқлаштирилсин.
Суд қарорларининг хулоса қисмидаги жавобгар - “Lit i
til Ov rs s”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан
даъвогар - “R J OV R S ID” фермер хўжалиги фойдасига белгиланган
ундирувга “2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган
19.887.431 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин.
Жавобгар - “Lit i
til Ov rs s” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан:
даъвогар - “R J OV R S ID” фермер хўжалиги фойдасига 78.700 сўм
почта харажати;
республика бюджетига 5.682.123,28 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур қарор асосида мувофиқлаштирилган 19.887.431 сўм пеня суммаси
ва суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақалар берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари:
М.Бозоров
Л.Абдуллаев