Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2509/204 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья USMANOV ALISHER AKRAMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 5eadb55e-3236-48cf-b2f6-0436a30454d8 Claim ID PDF Hash 34f402d008a5b0f7... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 17
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 4-моддаси аролик кодекси 4 code_article
онуни 41-моддаси онуни 41 law
аролик кодекси 1023-моддаси аролик кодекси 1023 code_article
ушбу Кодекснинг 1030-моддаси ушбу Кодекс 1030 code_article
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
Ушбу Кодекснинг 236-моддаси Ушбу Кодекс 236 code_article
аролик кодексининг 465-моддаси аролик кодекси 465 code_article
аролик кодексининг 363-моддаси аролик кодекси 363 code_article
аролик кодексининг 326-моддаси аролик кодекси 326 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
ИПК 3248-моддаси ИПК 3248 law
Ушбу Кодекс 3248-моддаси Ушбу Кодекс 3248 code_article
м пеня суммасини ФК 326-моддаси м пеня суммасини ФК 326 law
исмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддаси исмида суд харажатлари ушбу Кодекс 118 code_article
Ушбу Кодекс 118-моддаси Ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2509/204-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья З.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг котиблигида, Миришкор туман фермерлар кенгаши вакил Р.Хазратқулов (ишончнома асосида), “Lit i til v rs s” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси вакиллари А.Абдирахмонов, А.Сатторовнинг (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарорига нисбатан Миришкор туман фермерлар кенгаши томонидан “Кўҳна турон фахри” фермер хўжалиги манфаатида берилган тафтиш тартибидаги шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда Кенгаш деб юритилади) “Кўҳна турон фахри” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Lit i til v rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2021 йилда топширилган пахта ҳосили учун 9.907.560 сўм рағбатлантирувчи коэффициент, 2021 йилда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган 1.467.523 сўм ва 704.412 сўм пеня, 2022 йилда топширилган пахтага қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 3.962.269 сўм ва ушбу сумманинг 0.4 фоиз пеняси 1.901.889 сўм ва 2021-2023 йиллар учун берилмаган аванснинг 131.215.142 сўм пенясини ундиришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъво талабининг 2021 йил топширилган пахта ҳосили учун 9.907.560 сўм рағбатлантирувчи коэффициент, 2021 йилда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган 1.467.523 сўм ва 704.412 сўм пеня ундириш қисми бўйича даъво муддати қўлланиб, даъвонинг ушбу талабини қаноатлантириш рад этилган, даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогарга 2022 йил топширилган пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган 3.962.269 сўм ва 2 266.264,64 сўм пеня, олдиндан тўланган 37.500 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 375.000 сўм давлат божи ундирилиб, даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Кенгаш томонидан тафтиш тартибида шикоят келтирилиб, унда биринчи инстанция судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори ва кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарорининг рад этилган 131.215.142 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос сифатида тарафлар ўртасида 2021-2023 йилларда тузилган шартномаларнинг 4.2-бандлари қўпол равишда бузилганлиги учун ушбу шартномаларнинг 5.4-бандларига кўра етказиб берилмаган аванс суммасининг 0.4 фоизи миқдорида пеня тўлаши қайд этилганлиги, шунга кўра 2023 йилда 273.364.880 сўм миқдорда аванс берилмаганлиги, берилмаган бўнак (аванс) суммаси ҳисобидан пеня ҳисобланиши шартномаларнинг 5.4-банди иккинчи қисмида қайд этилганлиги сабабли 131.215.142 сўм миқдорда пеня ундириш сўралганлиги, бу ҳақида даъвогар жавобгарга талабномалар юборганлиги, жавобгар эса ушбу талабномаларни оқибатсиз қолдирганлигини қуйи инстанция судлар эътиборга олмаганлиги каби важлар келтирилган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида даъвогар тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида унинг вакили иштирок этмади. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 127, 324-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили тафтиш шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тафтиш шикоятига нисбатан эътироз билдириб, уни қаноатлантирмасдан қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, тафтиш шикоятидаги важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда ўрганиб, муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 05.04.2021 йилда 239-сонли, 27.01.2022 йилда 263-оснли ва 25.01.2023 йилда 289-сонли пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномалари тузилган. Шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, “Хўжалик” “Кўҳна турон фахри” фермер хўжалиги бизнес-режасига асосан пахта хом-ашёсини “Харидор” “Lit i til v rs s” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига етказиб бериш, “Харидор” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. 3 Шартноманинг 4.1-бандига кўра, фермер хўжалиги томонидан топшириладиган бир тонна пахта учун кластер 6.020.000 сўмдан ҳақ тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Даъвогар томонидан жавобгарга жами 38 кг “Бухоро-8” навли пахта хом ашёси топширилган. Даъвогар томонидан жавобгарга топширилган 38 кг “Бухоро-8” навли пахта хом ашёсига ҳисобланган рағбатлантирувчи коэффициент 9.907.560 сўмни ташкил қилган ва жавобгар томонидан топширилган пахта хом ашёсига ҳисобланган рағбатлантирувчи коэффициент тўлаб берилмаганлиги сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 2021 йилда топширилган пахта ҳосили учун 9.907.560 сўм рағбатлантирувчи коэффициентни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4633-сонли қарори учинчи бандида, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархлари таҳлилидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йили ҳосили учун кутилаётган минимал нархлар эълон қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаш белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида”ги 121-сонли қарори билан 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коэффициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари 8-иловага мувофиқ тасдиқланиб, унга кўра Бухоро-6, Бухоро-8, С-6524, Наманган-77, Бухоро-102 селекцион навларга кутилаётган минимал харид нархларга 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 1 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимларига юборилган ва ушбу хатда 1 (бир) тонна пахта хом ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6.512 сўмни ташкил этиши белгиланиб, 2021 йил ҳосилидан пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида тузилган шартномаларни белгиланган минимал нархларга мувофиқлаштириш ҳамда фермер хўжаликлари томонидан топширилган юқори ёки паст навли пахта хом ашёси учун ҳисоб-китобларда базавий нарх сифатида қўлланилиши тавсия қилинган ва пахта хом ашёсининг харид нархлари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 4-моддасининг биринчи қисмида, фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилгандан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилиши белгиланган. 4 “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 41-моддасининг биринчи қисмида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустаснолиги белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл қўйилмайди. Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабининг рағбатлантирувчи коэффициент ундирув қисмини қаноатлантириш бўйича асосли қарор қабул қилган ва кассация инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида қуритиш ва тозалаш харажатларини даъвогар ҳисобидан ушлаб қолиш бўйича ўзаро келишувга эришилмаган бўлса-да, бироқ тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган 2021 йил 29 ноябрдаги 0b000011371-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2021 йил пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш хизмати учун 1.467.523 сўм, 2022 йил 30 ноябрдаги 0b00037152-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2022 йил пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалаш хизмати учун 3.962.269 сўм маблағлар даъвогар ҳисобидан асоссиз ушлаб қолинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1023-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунчилик ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс (жабирланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни (асоссиз орттирилган бойликни) жабирланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 5.4-бандида, “Харидор” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши қайд этилган. Шу боис, биринчи инстанция суди даъво талабининг қуритиш ва тозалаш хизматлари учун асоссиз ушлаб қолинган маблағларни ва ушбу маблағларга нисбатан пеня ундириш қисмларини қисман қаноатлантириш бўйича асосли қарор қабул қилган ҳамда кассация инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорининг ушбу қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган. 5 Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида 2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 131.215.142 сўм пеня ундириш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. Ушбу Кодекснинг 236-моддасида, мажбуриятлар - мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасида, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши белгиланган. Даъвогар томонидан 2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан жавобгардан пеня ундириш сўралганлиги, ҳақиқатда ушбу маблағларга эҳтиёжи бўлганлиги, аванс маблағларини берилмаганлиги ёки тўлашдан асоссиз бош тортилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаганлиги, қолаверса даъвогар 2023 йилда пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича бошқа тадбиркорлик субъекти билан шартномавий муносабатга киришиб, пахта хом ашёси етказиб берганлиги ва жавобгарга 2023 йилнинг 1 сентябрь санасига қадар аванс беришни сўраб мурожаат этмаганлиги асоси билан биринчи инстанция суди даъво талабининг ушбу қисмини рад этишда барвақт хулосага келган. Кассация инстанцияси суди ҳам мазкур ҳолатни тузатиш чорасини кўрмаган. Чунки шартномаларнинг 3.4-бандида уруғлик ва экиш материаллари ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилиши белгиланган. Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат шартнома асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини олганлиги биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган. 6 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 363-моддасига кўра, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Ушбу модданинг иккинчи қисмида, агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олиниши белгиланган. Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра, харидор хўжаликка маҳсулот қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини ойма-ой тўлаб беради. Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар 50 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан таъминлайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс) тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш муддатлари кечиктирилган. Шу сабабли, даъво аризаси талабида 2021-2023 йиллар давомида шартномаларнинг шартларидан келиб чиқиб олинган мажбурият бўйича 273.364.880 сўмлик аванс маблағлари кечиктирилганлиги учун 131.215.142 сўм пеня ундириш ҳам сўралган. Шартномаларнинг 5.4-бандида, “Харидор” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, 7 неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Ушбу Кодекс 3248-моддасининг иккинчи қисмида, суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. Мазкур ҳолатда биринчи, кассация инстанцияси судлари иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб асосли қарорлар қабул қилган. Шунга кўра, тафтиш инстанцияси суди 2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 131.215.142 сўм пеня суммасини ФК 326-моддаси тартибида 38.000.000 сўмга қаноатлантириб, қўшимча равишда мазкур пеня суммасини ундириш орқали суд қарорларини тузатиш киритиш йўли билан қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди. ИПК 3247-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади. Ушбу Кодекс 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Юқоридаги ҳолатларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш шикоятини қисман қаноатлантириб, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини қонунга мувофиқлаштирилганлиги сабабли тафтиш инстанциясида асосли деб топилган 131.215.142 сўмлик пеня суммасига нисбатан ишни биринчи, кассация, тафтиш инстанцияларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, яъни жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 5.248.605,6 (2.624.302,8+1.312.151,4) сўм давлат божини ҳамда кассация ва тафтиш инстанциялари учун олдиндан тўланган 78.700 (37.500+41.200) сўм почта харажатларини даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал 7 8 9 кодексининг 118, 324 , 324 , 324 -моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Миришкор туман фермерлар кенгашининг тафтиш шикояти қисман қаноатлантирилсин. 8 Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарори қонунга мувофиқлаштирилсин. Суд қарорларининг хулоса қисмидаги жавобгар “Lit i til v rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “Кўҳна турон фахри” фермер хўжалиги фойдасига белгиланган ундирувга “2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 38.000.000 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин. “Lit i til v rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан: - “Кўҳна турон фахри” фермер хўжалиги фойдасига 78.700 сўм почта харажати; - республика бюджетига 5.248.605,6 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур қарор асосида мувофиқлаштирилган 38.000.0000 сўм пеня суммаси ва суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақалар берилсин. Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари М.Бозоров Л.Абдуллаев