Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2502/14448 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья RADJABOV ZAFAR TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение 200323842 Ответчик / Подсудимый 200323842
Source ID 56b6a0f5-81bf-4e5d-ac87-11b402086a91 Claim ID PDF Hash 138373e83f4ef7eb... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Текст решения 5 097 символов
4-1201-2502/14448-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья З.Раджабов раислигида, Р.Садуллоев котиблигида, даъвогар вакили - юрисконсульт М.Х (04.06.2025 йилдаги G’ -06/0580-сонли ишончнома асосида) ва жавобгар вакили А.И (10.07.2025 йилдаги К-01/04-245-сон ишончнома асосида) иштирокида, жавобгар “200323842” АЖ (СТИР 200323842) нинг жавобгар “200323842” АЖ (СТИР 200323842) ҳисобидан 856 650 052 сўм асосий қарз ва 264 730 379,68 сўм пеня ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “200323842” АЖ (даъвогар) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “200323842” АЖ (жавобгар) ҳисобидан 856 650 052 сўм асосий қарз ва 264 730 379,68 сўм пеня ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, даъво аризасини қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво талабларини тан олиб, эътирози йўқлигини билдириб, жавобгарнинг моддий аҳволи оғирлиги сабабли пеняни камайтириб беришни сўради. Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Иш ҳужжатларига кўра, низо даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2024 йил 6 январдаги 130008-сон улгуржи истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш шартномаси (шартнома)дан келиб чиққан. Бироқ, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ҳолда, тўловлардан 2025 йилнинг 1 октябрь ҳолатига 856 650 052 сўм асосий қарз, 264 730 379,68 сўм пеня қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни қоплаб беришни сўраб жавобгарга қилган мурожаати жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (ФК) 8 ва 234-моддаларига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолда мажбурият маҳсулот етказиб бериш шартномасидан келиб чиққан. Шунингдек, ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу фактлар иш ҳужжатлари, тарафлар вакилларининг берган тушунтиришлари ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади. Шу сабабли, суд даъвогарнинг 856 650 052 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ҳамда қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари даъвогар, тарафлар ўртасида имзоланган шартнома ва қонунчилик талабларидан келиб чиққан ҳолда жавобгардан 264 730 379,68 сўм миқдорида пеня ундириб беришни сўраган. Суд, ФКнинг 326-моддасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-бандидаги тушунтиришни инобатга олиб, ундирилиши талаб этилаётган пеня суммасини камайтириб, пеняни 64 730 379,68 сўм миқдорида қаноатлантириб, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПКнинг 118–моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Қайд этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми қарори, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун ва ИПК 68, 118, 127, 128, 170, 176-177-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “200323842” АЖ ҳисобидан даъвогар “200323842” АЖ фойдасига 856 650 052 сўм асосий қарз ва 64 730 379,68 сўм пеня ҳамда 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “200323842” АЖ ҳисобидан республика бюджетига 22 427 608,63 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья З.Раджабов