Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2504/13940 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Джизакский межрайонный экономический суд Судья TURSUNKULOV NIZOMJON RAJABOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 237a3b20-b2ef-474d-b913-e68bdc63a38f Claim ID PDF Hash 1a65b1789b020892... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
онун 16-моддаси онун 16 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1301-2504/13940-сонли иқтисодий иш судья Н.Р.Турсункулов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жиззах шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида, судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “*****” АЖ манфаатида жавобгар “*****” МЧЖга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили ***** (ишончнома асосида) ва учинчи шахс вакили ***** (ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда палата деб юритилади) “*****” АЖ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)дан 26 046 720 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган суммани ундиришни сўраган. Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакиллари иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили 2024 йил 19 декабрда жавобгар жойлашган манзилга борилганда даъвогар ходимлари томонидан жавобгар ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тармоғига уланганлигини, иккита СҲУ ўрнатилганлиги, биринчи СҲУ соз ҳолатда ишлаётганлигини, иккинчи сув ҳисоблагич ускунаси эски типдаги бўлиб, унинг олдидан СҲУдан ўтмаган диаметри 20 мм бўлган тармоқ мавжудлигини аниқлашганлигини, шу тўғрида далолатнома расмийлаштирилганлигини, кейин эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларининг 95-банди талаблари бузилганлиги учун 87-банди “б” кичик бандига асосан норматив истеъмол бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Ишга Жиззах вилоят ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили жавобгар ҳақиқатан ҳам СҲУдан ўтмаган диаметри 20 мм бўлган тармоқ билан уланганлиги, бу эса Қоидалар талабларига зид эканлиги тўғрисида кўрсатув берди. Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади ҳамда даъво талаблари юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирмади. Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими жавобгарнинг судга маълум бўлган охирги почта манзили бўйича почта хизмати орқали етказилганилиги тўғрисидаги гибрид почта маълумоти иш ҳужжатларида мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, ишда иштирок этучи шахслар вакилларининг фикрлари, тушунтиришлари ва важларини эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини қаноатлантиришни ҳамда ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига асосан ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар – шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги низо жавобгар томонидан ичимлик сув таъминотига назоратсиз уланиб олганлигидан келиб чиққан. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида истеъмолчиларига ичимлик ва оқова сув хизматларини кўрсатиш шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган бўлиб, шартномага кўра даъвогар жавобгарга ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сувларни қабул қилиш бўйича хизматлар кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматлар учун шартномада келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олган. Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш Ўзбекистон Республикасининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.07.2014 йилдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) билан тартибга солинади. Шартноманинг 5.1. бандига асосан, истеъмолчига ичимлик ва оқова сув хизматлари учун ҳисобга олиш асбоби мавжуд бўлганда ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича тўловларни амалга оширади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ходимлари 2024 йил 19 декабрда жавобгар жойлашган ҳудудда ўрганиш ташкил қилиб, СҲУдан ўтмаган диаметри 20 мм бўлган тармоқ мавжудлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирган. Далолатномага жавобгар вакили О.Қурбонов имзо қўйган. Шундан сўнг, даъвогар Қоидалар талаблари бўйича қайта ҳисобланган сув истеъмоли қийматини суд тартибида ундириш бўйича судга мурожаат қилган. Қоидаларнинг 98-бандига кўра, ИСКХ ташкилотининг истеъмолчилар билан етказиб берилган сув ва қабул қилинган оқова сувлар учун ҳисоб-китоблари тузилган шартнома асосида, истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун қонунчиликка мувофиқ белгиланган тарифлар бўйича, ҳисоб-китоб даври учун сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичлари асосида амалга оширилади. “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонун 16-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ичимлик суви таъминоти ташкилотлари ичимлик суви таъминоти истеъмолчиларига кўрсатилаётган хизматлар ва оқова сувларни чиқариб юбориш ҳажмини, сувни ҳисобга олиш асбобларининг ҳамда ёнғин гидрантларининг ҳолатини ойига камида бир марта ўрганиши шарт. Қоидаларнинг 70-бандига кўра, ИСКХ ташкилоти сувни ҳисобга олиш асбобининг ўз вақтида назоратдан ўтказилиши учун истеъмолчига олдиндан хабар бериш, уни ечиш, ўрнатиш, кўрсаткичларини назорат қилиш юзасидан масъул ҳисобланади. Қоидаларнинг 49-бандига кўра, фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда ИСКХ ташкилоти томонидан бу ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва бир нусхаси ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб беради. Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим. Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш ва эътирозларни, шунингдек, имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш ҳуқуқига эга. Ўзбошимчалик билан фойдаланилган сув сарфини қайта ҳисоб-китоб қилиш истеъмолчини истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди. Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларига ўзбошимчалик билан уланган истеъмолчи ИСКХ ташкилоти томонидан тармоқдан узилади ва бу ҳақда белгиланган тартибда икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади. Қоидаларнинг 94-бандига кўра, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда, сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича қуйидаги кундан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади: ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан; агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади. Мазкур ҳолатда, жавобгар Қоидаларнинг сув таъминоти хизматларидан қонуний фойдаланиш талабларини бузиб, марказий сув таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан уланган. Қайта ҳисоб-китоб Қоидаларнинг 94-бандига асосан тўғри малакаланган ва Қоидаларнинг 87-бандига мувофиқ қайта ҳисобланган. Юқоридагиларга асосан, суд жавобгар томонидан Қоидалар талаблари бузилганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди, деб ҳисоблайди. Шунга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга асосан, суд ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жумладан, даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига 520 934,4 сўм давлат божи ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, ФКнинг 234, 236, 703, 705-моддалари, ИПКнинг 118, 128, 170, 176180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “*****” АЖ фойдасига 26 046 720 сўм қайта ҳисобланган қарздорлик ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “*****” МЧЖдан Республика бюджетига 520 934,4 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья Н.Р.Турсункулов