← Назад
Решение #2848288 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
17
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| бандларида ФК | 153 | — | law | |
| ФКнинг | 363 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 68 | — | code_article | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 3246 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Усманов
4-1805-2509/207-сонли иш
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Қурбонов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья Ҳ.Турсунов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Базаров
Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Н.Тошмуродованинг
котиблигида Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарорига нисбатан Миришкор
туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар “PRI
V
E URBEK” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш тартибидаги шикояти
бўйича ишни Кенгаш вакили Р.Хазратқулов (ишончнома асосида), жавобгар
“LI E
E ILE
VERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
хорижий корхонаси вакиллари А.Саттаров, А.Абдурахмонов (ишончнома
асосида)лар иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши даъвогар “PRI
V E URBEK” фермер хўжалиги манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, “LI E E ILE VERSE S” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан 2021 йилда
топширилган пахта ҳосили учун 24 125 800 сўм рағбатлантирувчи коэффициент
ҳақдорлик, 2020, 2021, 2022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан қуритиштозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган 5 968 545 сўм пул маблағи ва унга
ҳисобланган 2 984 272 сўм пеня ҳамда 2020-2023 йилларда берилмаган авансга
нисбатан ҳисобланган 74 280 840 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарорига асосан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Миришкор туман фермерлар кенгаши
нодавлат нотижорат ташкилотининг даъвогар манфаатида берган кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилган.
Мазкур суд ҳужжатларига нисбатан Кенгаш томонидан даъвогар манфаатида
берилган тафтиш тартибидаги шикоятда ҳал қилув қарорини ўзгартириб ва қарорни
бекор қилиб, даъво талабининг берилмаган авансга нисбатан пеняни
қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос сифатида суд иш учун муҳим ҳолатларни аниқламаганлиги,
моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, шартнома мажбуриятларининг
лозим даражада бажарилмаганлигига тўғри баҳо берилмаганлиги, пеня асоссиз
2
равишда рад этилганлиги, жавобгар айбдор эканлиги, шартномада келишилган
аванс маблағи ўз вақтида берилмаганлиги, шартномада талабнома ёки
буюртманома юбориш назарда тутилмаганлиги, шартнома шартлари нотўғри
талқин қилинганлиги, даъвогарнинг авансга эҳтиёжи бўлганлиги, шартноманинг
4.2-банди қўпол равишда бузилганлиги ва шартнома шаартлари нотўғри талқин
қилинганлиги каби важлар кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили шикоятида келтирилган
важларни қўллаб-қувватлаб ва такрорлаб, қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари шикоятни қаноатлантиришни рад этиб, суд
ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлиси тайинланган кун ва вақти ҳақида ажрим нусхаси даъвогарга
етказилган бўлсада, суд муҳокамасида иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 324моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб,
шикоятда келтирилган важларни ишдаги далиллар ҳамда қонун ҳужжатлари
асосида ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш
шикоятини қисман қаноатлантиришни ҳамда суд ҳужжатларини қонунга
мувофиқлаштиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий
юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини
ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга
бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши
ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига
муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини
бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак, 237-моддасига асосан
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларин бир
томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Ушбу Кодекснинг 465-моддасига асосан контрактация шартномасига
мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган
3
шахсга - тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб
туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда пахта хом-ашёси ва
уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган бўлиб, унга
кўра даъвогар 2021 йилнинг бизнес-режасига асосан “Бухоро-6” навли пахта
хом-ашёсини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу маҳсулотни келишилган
муддатларда қабул қилиб олиш ва бир тонна пахта учун 6 020 000 сўмдан ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Шунга мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга топширилган жами
31 000 кг “Бухоро-6” навли пахта хом ашёси учун 2021 йилда эълон қилинган
минимал нархлардан келиб чиқиб тўлов амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил
1 ноябрдаги 04/024-4454-сонли хати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига юборилган ва ушбу хатда Ўзбекистонда
етиштирилган тўртинчи тип, иккинчи нав, биринчи синф 1 (бир) тонна пахта
хом-ашёсининг минимал нархи қўшилган қиймат солиғи билан бирга 6 512 сўмни
ташкил этиши белгиланиб, 2021 йил ҳосилидан пахта хом-ашёси етказиб бериш
бўйича пахта тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасида тузилган
шартномаларни белгиланган минимал нархларга мувофиқлаштирилиши ҳамда
фермер хўжаликлари томонидан топширилган юқори ёки паст навли пахта хомашёси учун ҳисоб-китобларда базавий нарх сифатида қўлланилиши тавсия
қилинган ва пахта хом-ашёсининг харид нархлари белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги
“Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ
хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида ва маҳсулот етиштиришни
прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 121-сонли Қарорининг 8-иловасида 2021 йилда
кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коээфициент жорий
этиладиган ғўзанинг селекцион навлари назарда тутилган бўлиб, унга кўра Бухоро6, Бухоро-8, С-6524, Наманган-77, Бухоро-102 селекцион навларга кутилаётган
минимал харид нархларига 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633сонли “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзтўқимачилик саноат”
уюшмаси билан биргаликда жаҳон бозори нархларидан келиб чиқиб, ҳар йили
1 декабрга қадар келгуси ҳосил йили учун кутилаётган минимал нархлар эълон
қилинишини ҳамда бозорлардаги нархлар ўзгаришидан келиб чиқиб, ҳар чоракда
ушбу нархга тузатишлар киритилишини таъминлаши белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгар томонидан ушбу қонун ҳужжатлари талаблари
лозим даражада бажарилмаган.
Биринчи инстанция суди томонидан аниқланган ҳолатларга кўра жавобгар
томонидан селекцион навларга қўлланиши лозим бўлган 1,15 рағбатлантирувчи
коэффициент суммаси ҳисобидан қисман 1 680 386 сўм тўлов амалга оширилган.
4
Шу боис биринчи инстанция суди даъвонинг 24 125 800 сўм
рағбатлантирувчи коэффициент ундириш талабини 22 517 414 сўмга қисман
қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган.
Шунингдек, даъво талабида жавобгар ҳисобидан 2020, 2021 ва 2022 йилларда
пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 5 968 545 сўм ва
унга ҳисобланган 2 984 272 сўм пеняни ундириш сўралган.
Тарафлар ўртасида 2020, 2021 ва 2022 йилларда тузилган шартномалар
бўйича даъвогар қуритиш-тозалаш харажатларини қоплаш мажбуриятини
зиммасига олмаган.
Ишдаги мавжуд далилларга кўра жавобгар томонидан 2020, 2021 ва
2022 йиллар учун жами 5 968 545 сўм қуритиш-тозалаш харажатлари асоссиз ушлаб
қолинганлиги тасдиқланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида “харидор”
“хўжаликка” муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, аммо
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши назарда тутилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Биринчи инстанция суди даъво талабидаги 2022 йиллар учун жами 560 524
сўм асоссиз ушлаб қолинган қуритиш-тозалаш харажатларини ундириш ва унга
нисбатан ҳисобланган 280 262,34 сўм пеняни асосли деб топиб, кредитор
манфаатларини инобатга олган ҳолда, пеня миқдорини 39 236 сўмга камайтириш ва
даъвонинг 2020-2021 йиллар учун ҳисобланган 5 408 020 сўм қуритиш-тозалаш
харажатлари ҳамда унга ҳисобланган 2 704 010 сўм пеня ундириш талабларини
даъво муддатини қўллаб рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандига
кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига мувофиқ
суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2015 йил 19 июндаги 282-сонли “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун
ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги Қарорининг 8-10-бандларида ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра
даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача
берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, қонунда даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза
ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга
олиш лозимлиги, агар ишда бир нечта жавобгар иштирок этаётган бўлиб, улардан
қайси бири даъво муддатини қўллаш ҳақида ариза берса, даъво муддати фақат ўша
шахсга нисбатан қўлланилиши, агар даъво муддати ўтган бўлиб, уни тиклаш
ҳақидаги даъвогарнинг илтимосномаси қаноатлантирилмаса, суд даъвони рад этиш
5
ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиши, даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш
ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши ҳақида тушунтиришлар берилган.
Ушбу Пленум қарорининг 17.1-бандида асосий талаб бўйича даъво муддати
ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича
даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, биринчи инстанция суди ва кассация инстанцияси суди
даъво талабининг 2021-2023 йилларда 124 500 000 сўм берилмаган авансга
маблағига нисбатан 74 280 840 сўм пеня ундириш қисмини иш ҳужжатлари билан
ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, ундиришга асослар йўқлиги хусусида барвақт
хулосага келган.
Чунки, шартномаларнинг 3.4-бандида уруғлик ва экиш материаллари
ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки
шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва
миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга
оширилиши белгиланган.
Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат шартнома
асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг 2.4-бандида
кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини
олганлиги биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган.
ФКнинг 363-моддасига кўра суд шартнома шартларини шарҳлашда
ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг
шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун
шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар
шартноманинг
мазмунини
аниқлаш
имконини
бермаса,
тарафларнинг
ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган
ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан
шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар,
тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи
одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга
олинади.
Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра харидор хўжаликка маҳсулот
қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини оймаой тўлаб
беради.
Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил
етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар
50 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан
таъминлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс)
тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб
олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш
муддатлари кечиктирилган.
Шартноманинг 5.4-бандида “харидор” “хўжалик”ка муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган.
6
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса,
суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4-бандида
ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Шу сабабли судлов ҳайъати даъво талабининг ушбу қисмини қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
ИПК 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар
бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва
эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун
аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини
аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг
хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу Кодекснинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши шарт.
ИПК 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир
далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан,
далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар
текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли
деб тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга кўра иқтисодий судларга бериладиган
мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида,
бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда
давлат божи тўланиши лозим.
Шунингдек, ушбу Қонунга асосан иқтисодий судларга апелляция, кассация ва
тафтиш тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш
7
учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилиши лозимлиги қайд этилган.
ИПКнинг 3246-моддасига мувофиқ суд ишни тафтиш тартибида кўриш
чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материллари бўйича текширади.
ИПК 3247-моддасининг биринчи қисми 1-бандига асосан ишни тафтиш
тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш тартибидаги шикоятни қисман
қаноатлантиришни, қуйи инстанция судларининг қарорларини қонунга
мувофиқлаштиришни, даъво талабининг пеня ундириш қисмини қисман
қаноатлантиришни ҳамда суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддаларини,
Фуқаролик кодексининг 234, 236, 326, 465-моддаларини ҳамда Иқтисодий
процессуал кодексининг 66, 68, 74, 118, 32463247-3248, 3249-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилади:
Миришкор туман фермерлар кенгаши нодавлат нотижорат ташкилотининг
даъвогар “PRI
V E URBEK” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш
тартибидаги шикояти қисман қаноатлантирисин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 1 апрелдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 14 августдаги қарори қонунга
мувофиқлаштирилсин.
Суд қарорларининг хулоса қисмидаги жавобгар “LI E
E ILE
VERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси
ҳисобидан даъвогар “PRI
V
E URBEK” фермер хўжалиги фойдасига
белгиланган ундирувга “2021-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан
ҳисобланган 10 399 317 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин.
Жавобгар “LI E E ILE VERSE S” масъулияти чекланган жамияти
шаклидаги хорижий корхонасидан республика бюджетига 4 980 000 сўм давлат
божи;
Даъвогар “PRI
V E URBEK” фермер хўжалиги фойдасига 41 200 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест)
бериши мумкин.
Раислик этувчи
М.Астанов
Ҳайъат аъзолари
М.Базаров
Ҳ.Турсунов