← Назад
Решение #2848312 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 330 символов
4-1204-2501/5368-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 12 ноябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
У.Сойибжонов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
«БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНК» акциядорлик тижорат банки
манфаатида, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ХУДАЙБЕРДИЕВА
НАРГУЛ УРАЛОВНА ҳисобидан 100.000.000 сўм муддати ўтмаган асосий
кредит қарзи ва 7.033.179 сўм миқдорида ҳисобланган фоиз қарзини ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНК»
акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида
жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ХУДАЙБЕРДИЕВА НАРГУЛ
УРАЛОВНА (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
100.000.000 сўм муддати ўтмаган асосий кредит қарзи ва 7.033.179 сўм
миқдорида ҳисобланган фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида назарда тутилган
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли 100.000.000 сўм
муддати ўтмаган асосий кредит қарзи ва 7.033.179 сўм миқдорида ҳисобланган
фоиз қарзи мавжудлигини, ушбу суммасининг ичида 963.597 сўм миқдорида
пеня ҳам ҳисобланган ҳолда юзага келган кредит қарздорликни ундириб
беришни сўради.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига
келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига
биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий
2
суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Суднинг 2025 йил 27 октябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги
ажримининг кўчирма нусхаси палата ва жавобгарнинг юридик манзилига ва
унинг электрон манзилига гибрид почта орқали, шунингдек Оқолтин
туманлараро иқтисодий судининг электрон почтаси ҳамда смс-хабарнома
орқали юборилган.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли, суд ишни палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва
суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил 05 июлда
тузилган 3362-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит
шартномаси деб юритилади)дан келиб чиққан.1
ФКнинг 744-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига биноан кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
кредит
шартномасининг
3.1, 3.2, 3.3, 3.4-бандларига биноан даъвогар томонидан жавобгарга
кредит қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва 18 фоиз
3
устама ҳақи тўлаш шарти билан, 84 ой муддатга 100.000.000 сўм миқдорида
кредит ажратилган.
Кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра жавобгар томонидан олинган
кредит у томонидан шартномага илова тариқасида белгиланган тўлов
жадвалига мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш
ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини лозим даражада
бажармаган.
ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Даъвогар жавобгарга қарздорликларни қоплаш тўғрисида бир неча бор
оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, лекин жавобгар томонидан
даъвогарнинг огоҳлантиришлари натижасиз қолдирилган.
Суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатлар ва даъвогар
вакилининг берган тушунтиришларга кўра, жавобгар тўлов жадвалига мувофиқ
равишда кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга
оширишни таъминламаганлиги сабабли 100.000.000 сўм муддати ўтмаган
асосий кредит қарзи ва 7.033.179 сўм миқдорида ҳисобланган фоиз қарзи
мавжудлиги аниқланди.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, тўлов
топшириқномалари, талабнома, огоҳлантириш хати, суднинг ҳал қилув
қарорлари, маълумотномалар даъвогар вакилларининг берган тушунтиришлари
ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Бироқ, суд муҳокамасида жавобгар томонидан судга даъво ариза
киритилгандан сўнг кредит қарздорлигини бартараф қилиш мақсадида тўловлар
амалга оширилиб, бугунги кун ҳолатига ҳисобланган фоиз қарзи 5.881.160
сўмни ташкил этиши маълум бўлди.
Бундан ташқари, даъво аризада ундирилиш сўралган ҳисобланган фоиз
қарзи (5.881.160 сўм) суммасининг ичида 963.597 сўм миқдорида пеня ҳам
ҳисобланганлиги маълум бўлди.
Ушбу ҳолатлар даъво аризада қайд қилинган, шунингдек тарафлар
вакилларининг тушунтиришлари ва даъвогар банк томонидан тақдим қилинган
банк маълумотномаси билан тасдиқланади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан ундирилиш
сўраётган даъво талаби суммасининг ичида 963.597 сўм миқдорида пеня ҳам
киритилганлиги сабабли даъво талабининг ушбу қисмини асоссиз деб
ҳисоблаб, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 100.000.000 сўм миқдорида
муддати ўтмаган асосий кредит қарзи, ҳисобланган фоиз қарзини ундириш
4
талабини қисман асосли, яъни 4.917.563 сўм миқдорида ҳисобланган фоиз
қарзини ундириш қисмини асосли деб ҳисоблаб, даъво талабларининг жавобгар
ҳисобидан 100.000.000 сўм миқдорида муддати ўтмаган асосий кредит қарзи,
4.917.563 сўм миқдорида ҳисобланган фоиз қарзини ундириш қисмини
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари жавобгарнинг
зиммасига юклатилади.
Шу боис суд, даъво талабларининг асосли деб топилган қисми бўйича
2.121.392 сўм миқдоридаги давлат божи ва 41.200 сўм миқдоридаги почта
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, даъвогарнинг асоссиз деб
топилган даъво талаби бўйича 19.272 сўм миқдоридаги давлат божини даъвогар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 73-75, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНК»
акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ХУДАЙБЕРДИЕВА НАРГУЛ
УРАЛОВНА ҳисобидан даъвогар «БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНК»
акциядорлик тижорат банки фойдасига 100.000.000 сўм миқдорида муддати
ўтмаган асосий кредит қарзи, 4.917.563 сўм миқдоридаги фоиз қарзи ва
олдиндан тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Республика
бюджетига
жавобгар
якка
тартибдаги
тадбиркор
ХУДАЙБЕРДИЕВА НАРГУЛ УРАЛОВНА ҳисобидан 2.121.392 сўм
миқдоридаги давлат божи ундирилсин.
Республика бюджетига даъвогар «БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
БАНК» акциядорлик тижорат банки ҳисобидан 19.272 сўм миқдоридаги давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов