← Назад
Решение #2848313 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 260 | — | law | |
| нинг | 176 | — | law | |
| ИПКнинг | 25 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| з навбатида ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
11 174 символов
4-1201-2503/12599-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья – М.Холиқов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья – Б.Исаков
СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон шаҳри
2025 йил 12 ноябр
Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья
Э.Соибназаров раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Сувонқулов ва
Б.Исаковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг суд
мажлиси котиблигида, даъвогар “O ON EDF R ” масъулияти чекланган
жамияти рахбари Д.Раджабов, даъвогар вакиллари А.Ботиров (2025 йил
22 сентябрдаги ишончнома асосида), Н.Махкамова (2025 йил 12 ноябрдаги
ишончнома асосида), жавобгар вакили З.Саттарова (2025 йил 28 майдаги
ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё
вилояти ҳудудий бошқармасининг даъвогар манфаатида киритган апелляция
шикоятига асосан Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
22 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорининг қонунийлигини иш
хужжатлари билан биргаликда ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда “Палата” деб юритилади) “O ON EDF R ”
масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгарлар “BIZNESNI
RIVOJL NTIRIS B NKI” АТБ ва “BIZNESNI RIVOJL NTIRIS B NKI”
Гулистон банк хизматлари офисига нисбатан судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар “BIZNESNI RIVOJL NTIRIS B NKI” Гулистон
банк хизматлари офиси томонидан ортиқча ҳисобланиб, ечиб олинган 56 631,96
АҚШ доллари маблағини “O ON EDF R ” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобига ундиришни ҳамда ортиқча ҳисобланган 140 130,61 АҚШ доллари
миқдоридаги маблағни қонунда белгиланган тартибда камайтириб беришни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2025 йил 22 сентябрдаги ҳал қилув қарори
билан даъвонинг “BIZNESNI RIVOJL NTIRIS
B NKI” Гулистон банк
хизматлари офисига нисбатан қисми бўйича иш юритиш тугатилган, даъвонинг
56 631,96 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ундириш ҳақидаги талабини
қаноатлантириш рад этилган, даъвонинг ортиқча ҳисобланган 140 130,61 АҚШ
доллари миқдоридаги маблағни қонунда белгиланган тартибда камайтириб
бериш ҳақидаги талаби бўйича иш юритиш тугатилган.
Палата даъвогар манфаатида судга апелляция шикояти билан мурожаат
қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган
Палата суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси (кейинги ўринларда “ИПК” деб юритилади) 274-моддаси
тўртинчи қисми талаби доирасида, иш (шикоят)ни мавжуд иш ҳужжатлари
асосида унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Апелляция инстанцияси суд мажлисида даъвогар вакиллари апелляция
шикоятини қувватлаб, ундаги важларини такрорлаб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига
эътироз билдириб, шикоятни рад этишни ва биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра,
Палатанинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантириб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 6 октябрда 545-сонли
кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан банк қарздорга мазкур
шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит бериш,
қарздор эса банк томонидан берилган кредит суммасини ва унга ҳисобланган
устама фоизларни мазкур шартномада қайд этилган муддатда қайтариш
мажбуриятини олган.
Кредит шартномаси шартларига мувофиқ банк томонидан даъвогарга
йиллик 9 фоиз ставкада, 24 ой имтиёзли давр билан, 84 ой муддатга дори
воситалари ва асосий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича
асбоб-ускуналар ва замонавий технологияларни сотиб олиш учун
9 400 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни 3-босқичда, 2021 йил
6 октябрдан 2028 йилнинг 6 октябргача кредит маблағлари ажратилиши
белгиланган.
Банк шартнома шартларини бажариб, даъвогар томонидан тақдим этилган
тўлов топшириқномасига асосан 9 400 000 АҚШ доллари миқдорида кредит
маблағлари ажратиб берган.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда
“ФК” деб юритилади)нинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз
олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш
ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
2
Аниқланишича, банк томонидан кредит шартномасига асосан
“O ON EDF R ” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамидан
56 631,96 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ пеня учун ҳисобланиб ундириб
олинган.
Шу боис, Палата даъвогар манфаатида банк томонидан 2025 йил 1 август
ҳолатига жами 196 191,61 АҚШ доллари ҳисобида пеня хисобланганлиги,
2024 йил давомида 56 060,70 АҚШ доллари ва 2025 йилнинг ўтган даврида
571,26 АҚШ доллари маблағ банк томонидан ечиб олинганлиги, бундан
ташқари банк томонидан 140 130,61 АҚШ доллари миқдоридаги пеня
тўланиши талаб қилинаётганлиги, натижада жамиятнинг иқтисодий ҳолатига ўз
салбий таъсирини кўрсатиб ночор аҳволга келиб, корхона банкрот ёқасига
келиши ҳақида асослар келтирилиб, даъво аризаси билан судга мурожаат
қилган.
Биринчи инстанция суди томонидан даъвонинг асоссиз ундириб олинган
56 631,96 АҚШ доллари миқдоридаги пеняни ундириш ҳақидаги даъво талаби
қаноатлантиришдан рад этилиб, нотўғри хулосага келинган.
Хусусан, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 5.1-банди
“б” кичик бандига кўра, қарз олувчи ушбу шартномага асосан ҳисобланган
фоизларни қайтариш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни кечиктирган
тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,3 фоизи миқдорида пеня тўлашлиги белгиланган.
Бироқ, тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларида сўзсиз
(акцептсиз) тартибда пеня ундириб олиш кўрсатилмаган.
Ҳолбуки, ФКнинг 260-моддасига кўра, қонунчилик ёки шартнома билан
белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади.
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган
зарарни исботлашга мажбур эмас.
Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада
бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб
қилишга ҳақли эмас.
Юқоридагилардан кўринадики, кредитор томонидан ҳисобланган пеня
суммаси низоли бўлиб, пеняни қарздордан тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи
мавжуд бўлса-да, бироқ уни сўзсиз тартибда ундириб ололмайди.
Шу боисдан, биринчи инстанция суди томонидан низони ҳал қилишда иш
учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмасдан, фақатгина мутахассиснинг
кредит фоизи ва пенялар тўғри ҳисобланганлиги, ортиқча ундирилмаганлиги
ҳақидаги хулосаси асосида даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришдан рад
этиш ҳақида барвақт хулосага келинган.
Ваҳоланки, муттахассис хулосаси билан кредит фоизи ва пеня ҳисобкитоби юзасидан фикр берилган бўлса-да, бироқ Банкнинг пеня суммасини
сўзсиз (акцептсиз) ундириб олиш ҳуқуқи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги
юзасидан хулоса берилмаган.
3
Демак, мазкур ҳолатда судлов ҳайъати банк томонидан сўзсиз тартибда
пеня ундириб олишга асоси бўлмай туриб, 56 631,96 АҚШ доллари миқдорида
пеня ҳисоблаб, ушбу пул маблағи асоссиз равишда ундириб олинган деб
ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процуссуал кодекси (кейинги
ўринларда “ИПК” деб юритилади)нинг 176-моддаси талабларига кўра, суднинг
ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида
текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 56 631,96 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини ундиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг ортиқча ҳисобланган
140 130.61 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни қонунда белгиланган тартибда
камайтириб бериш хақидаги талаби бўйича асосли равишда иш юритиш
тугатилган.
Зеро, ИПКнинг 25-моддасида иқтисодий судга тааллуқли ишлар,
26-моддасида эса иқтисодий судлар томонидан ҳал этиладиган низолар
кўрсатиб ўтилган бўлиб, бироқ, унда ортиқча ҳисобланган маблағни қонунда
белгиланган тартибда камайтириб бериш билан боғлиқ иш (низо)ларни ҳал
этиши назарда тутилмаган.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, Палатанинг даъвогар
манфаатида киритган апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириб, даъвонинг банк
томонидан ечиб олинган 56 631,96 АҚШ доллари маблағини ундириш ҳақидаги
қисмини қаноатлантиришни, ҳал қилув
қарорининг қолган қисмини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида, апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли эканлиги, 279-моддасида
эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд
аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос бўлиши
назарда тутилган.
Бундан ташқари судлов ҳайъати, ўз навбатида ИПКнинг 118-моддаси
талаби доирасида, суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
ишни биринчи ҳамда апелляция инстанциялари судида кўриш билан боғлиқ
бўлган 21 023 851 сўм давлат божини жавобгар ҳисобидан Республика
бюджетига ундиришни, олдиндан тўланган почта харажатларини эса тарафлар
зиммасида қолдиришни лозим топади.
4
Юқорида баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикасининг
Иқтисодий процессуал кодекси 118, 274, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қарор
қилади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий
бошқармасининг “O ON EDF R ” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида киритган апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 22 сентябрда қабул
қилинган ҳал қилув қарори ўзгартирилсин.
Даъвонинг банк томонидан ечиб олинган 56 631,96 АҚШ доллари
маблағини ундириш ҳақидаги қисми қаноатлантирилсин.
Даъвогар “O ON EDF R ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига
жавобгар “BIZNESNI RIVOJL NTIRIS B NKI” АТБдан 56 631,96 АҚШ
доллари миқдорида маблағ ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “BIZNESNI RIVOJL NTIRIS B NKI” АТБдан Республика
бюджетига ишни биринчи ва апелляция инстанцияси судида кўриш билан
боғлиқ 21 023 851 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарордан норози томонлар Сирдарё вилоят судининг Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят бериши мумкин.
Раислик қилувчи
ҳайъат аъзолари
/имзо/
/имзо/
/имзо/
Қарор нусхаси
аслига тўғри:
Э.Соибназаров
А.Сувонқулов
Б.Исаков
Э
5