← Назад
Решение #2848318 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 1023 | — | code_article | |
| ушбу Кодекс | 1030 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 465 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 363 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 3247 | — | law | |
| ИПК | 3248 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 3248 | — | code_article | |
| м пеня суммасини ФК | 326 | — | law | |
| исмида суд харажатлари ушбу Кодекс | 118 | — | code_article | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2401/3370-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Қарши шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати тафтиш
инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар
Д.Рахимов ва О.Қурбоновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Н.Тошмуродованинг котиблигида, Миришкор туман фермерлар кенгаши вакил
Р.Хазратқулов (ишончнома асосида), “Lit i
til
v rs s” МЧЖ шаклидаги
хорижий корхонаси вакиллари А.Абдирахмонов, А.Сатторовнинг (ишончнома
асосида) иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил
4 февралдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги
қарорига нисбатан Миришкор туман фермерлар кенгаши томонидан “Isl m
bdig’ ni v” фермер хўжалиги манфаатида берилган тафтиш тартибидаги
шикоят бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “Isl m bdig’ ni v”
фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Lit
til
v rs s” масъулияти
чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонасидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 2021 ва 2022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан
қуритиш-тозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган 2.072.147 сўм ва 994.632 сўм
пеня ҳамда 2021 ва 2022 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган
75.418.605 сўм пеня ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 2021 ва 2022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан
қуритиш-тозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган 2.072.147 сўм, 400.000 сўм пеня
ҳамда 37.500 сўм почта харажати, республика бюджетига 375.000 сўм давлат
божи ундириш белгиланиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш
рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги қарори билан биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Кенгаш томонидан тафтиш тартибида шикоят келтирилиб, унда биринчи
инстанция судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув қарори ва кассация
2
инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги қарорининг рад этилган 75.418.605 сўм
пеня ундириш талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Бунга асос сифатида тарафлар ўртасида 2021-2022 йилларда тузилган
шартномаларнинг 4.2-бандлари қўпол равишда бузилганлиги учун ушбу
шартномаларнинг 5.4-бандларига кўра етказиб берилмаган аванс суммасининг
0.4 фоизи миқдорида пеня тўлаши қайд этилганлиги, шунга кўра 2021-2022
йилларда аванс берилмаганлиги, берилмаган бўнак (аванс) суммаси ҳисобидан
пеня ҳисобланиши шартномаларнинг 5.4-банди иккинчи қисмида қайд
этилганлиги сабабли 75.418.605 сўм миқдорда пеня ундириш сўралганлиги, бу
ҳақида даъвогар жавобгарга талабномалар юборганлиги, жавобгар эса ушбу
талабномаларни оқибатсиз қолдирганлигини қуйи инстанция судлар эътиборга
олмаганлиги каби важлар келтирилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида даъвогар тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида унинг вакили иштирок этмади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)
127, 324-моддаларига асосан ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили тафтиш шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари тафтиш шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, уни қаноатлантирмасдан қуйи инстанция
судларининг суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, тафтиш шикоятидаги важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
ўрганиб, муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини қонунга
мувофиқлаштиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 27 январда
154-сонли ва 2022 йил 27 январда 154-сонли пахта хом ашёси ва уруғлик пахта
харид қилиш бўйича фъючерс шартномалари тузилган. Шартномаларга
мувофиқ, даъвогар 2021 йил пахта ҳосилидан 15.3 гектар ер майдондан
44.3 тонна ва 2022 йил пахта ҳосилидан 15.3 гектар ер майдондан 53.5 тонна
пахта хом ашёсини топшириш, жавобгар эса шартномаларда белгиланган
тартибда уруғ билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотларни қабул қилиб
олиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Шартномаларнинг 1.1-бандига кўра, “Хўжалик” - “Isl m bdig’ ni v”
фермер хўжалиги бизнес-режасига асосан пахта хом-ашёсини “Харидор” - “Lit i
til
v rs s” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига етказиб бериш,
“Харидор” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва
муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида қуритиш ва тозалаш
харажатларини даъвогар ҳисобидан ушлаб қолиш юзасидан ўзаро келишувга
эришилмаган бўлса-да, тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган 2021 йил
5 апрелдаги 0b000011082-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2021 йил пахта
хом ашёсини қуритиш ва тозалаш хизмати учун 561.148,67 сўм, 2022 йил
3
30 ноябрдаги 0b00036874-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2022 йил пахта
хом ашёсини қуритиш ва тозалаш хизмати учун 1.510.999,79 сўм, жами
2.072.147 сўм маблағлар даъвогар ҳисобидан асоссиз ушлаб қолинган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1023-моддасининг биринчи
қисмига кўра, қонунчилик ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахс
(жабирланувчи)нинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган
шахс (қўлга киритувчи) асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни
(асоссиз орттирилган бойликни) жабирланувчига қайтариб бериши шарт, ушбу
Кодекснинг 1030-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 5.4-бандида, “Харидор”
“Хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммасининг 0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб
юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня
тўлаши қайд этилган.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъво талабининг қуритиш ва тозалаш
хизматлари учун асоссиз ушлаб қолинган маблағларни ва ушбу маблағларга
нисбатан пеня ундириш қисмларини қисман қаноатлантириш бўйича асосли
қарор қабул қилган ҳамда кассация инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорининг
ушбу қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Шунингдек, даъвогарнинг даъво талабида 2021-2022 йиллар учун
берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 75.418.606 сўм пеня ундириш ҳам
сўралган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида,
мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул
тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 236-моддасида, мажбуриятлар - мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 237-моддасида
мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини
бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 465-моддасида,
контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини
етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун
бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу
маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган
муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олиши
белгиланган.
Даъвогар томонидан 2021-2022 йил учун берилмаган авансга нисбатан
жавобгардан пеня ундириш сўралганлиги, ҳақиқатда ушбу маблағларга эҳтиёжи
4
бўлганлиги, аванс маблағларини берилмаганлиги ёки тўлашдан асоссиз бош
тортилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаганлиги асоси
билан биринчи инстанция суди даъво талабининг ушбу қисмини рад этишда
барвақт хулосага келган.
Кассация инстанцияси суди ҳам мазкур ҳолатни тузатиш чорасини
кўрмаган. Чунки шартномаларнинг 3.4-бандида уруғлик ва экиш материаллари
ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки
шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва
миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга
оширилиши белгиланган. Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат
шартнома асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг
2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини
олганлиги биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 363-моддасига кўра,
суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл
маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл
маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш
йўли билан аниқланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида, агар ушбу модданинг биринчи
қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини
бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг
мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли
ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва
ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш
муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги
эътиборга олиниши белгиланган.
Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра, харидор хўжаликка маҳсулот
қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини ойма-ой
тўлаб беради. Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил
етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар 50 фоизгача
ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан таъминлайди.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс)
тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб
олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш
муддатлари кечиктирилган.
Шу сабабли, даъво аризаси талабида 2021-2022 йиллар давомида
шартномаларнинг шартларидан келиб чиқиб олинган мажбурият бўйича
157.122.095 сўмлик аванс маблағлари кечиктирилганлиги учун 75.418.606 сўм
пеня ундириш ҳам сўралган.
Шартномаларнинг 5.4-бандида, “Харидор” “Хўжалик”ка муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
0.4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг
50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 326-моддасига
мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани
5
камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда
қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши
лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори
4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, ишни
тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни)
кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга
ҳақли.
ИПК 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг
ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Ушбу Кодекс 3248-моддасининг иккинчи қисмида, суднинг мазмунан
тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар
бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас.
Мазкур ҳолатда биринчи, кассация инстанцияси судлари иш учун
аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб асосли қарорлар қабул қилган.
Шунга кўра, тафтиш инстанцияси суди 2021-2022 йиллар учун берилмаган
авансга нисбатан ҳисобланган 75.418.606 сўм пеня суммасини ФК
326-моддаси тартибида 11.000.000 сўмга қаноатлантириб, қўшимча равишда
мазкур пеня суммасини ундириш орқали суд қарорларини тузатиш киритиш
йўли билан қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди.
ИПК 3247-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд харажатларини
тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал
қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун
асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу
Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши
кўрсатилади.
Ушбу Кодекс 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига
мувофиқ,
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу
моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
6
Юқоридаги ҳолатларга кўра, судлов ҳайъати тафтиш шикоятини қисман
қаноатлантириб, қуйи инстанция судларининг суд ҳужжатларини қонунга
мувофиқлаштирилганлиги сабабли тафтиш инстанциясида асосли деб топилган
75.418.606 сўмлик пеня суммасига нисбатан ишни биринчи, кассация, тафтиш
инстанцияларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни,
яъни
жавобгар
ҳисобидан
республика
бюджетига
3.016.744,2 (1.508.372,1+754.186,05+754.186,05) сўм давлат божини ҳамда
кассация
ва
тафтиш
инстанциялари
учун
олдиндан
тўланган
78.700 (37.500+41.200) сўм почта харажатларини даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 3247, 3248 , 3249-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Миришкор туман фермерлар кенгашининг тафтиш шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 4 февралдаги ҳал қилув
қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги қарори қонунга
мувофиқлаштирилсин.
Суд қарорларининг хулоса қисмидаги жавобгар “Lit i
til
v rs s”
масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан
даъвогар “Isl m
bdig’ ni v” фермер хўжалиги фойдасига белгиланган
ундирувга “2021-2022 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган
11.000.000 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин.
“Lit i
til v rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий
корхонаси ҳисобидан:
- “Isl m bdig’ ni v” фермер хўжалигига 78.700 сўм почта харажати;
- республика бюджетига 3.016.744,2 сўм давлат божи ундирилсин.
Мазкур қарор асосида мувофиқлаштирилган 11.000.000 сўм пеня суммаси
ва суд харажатларини ундириш юзасидан ижро варақалар берилсин.
Қарорнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари:
Д.Рахимов
О.Қурбонов