← Назад
Решение #2848319 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 705 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2504/14096-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жиззах шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья Н.Р.Турсункулов раислигида,
судья ёрдамчиси А.Намозованинг котибалигида, даъвогар *****нинг жавобгар
“*****” МЧЖга нисбатан 10 235 310 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни тарафлардан даъвогар вакили *****
(ишончнома асосида) иштирокида, Жиззах туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
***** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Жиззах туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “*****” МЧЖ (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади)дан 10 235 310 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Бугунги суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар суд
мажлисига қадар кўрсатилган хизматлар ҳақини тўламаганини маълум қилиб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Бугунги суд мажлисида жавобгар вакили иштирок этмади. Жавобгарга суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажримини унинг судга маълум
бўлган охирги юридик манзилига юборилган. Бироқ ажрим “қабул қилиб олувчи
кўрсатилган манзилда яшамайди” деб қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда
ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили),
фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи
кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси
судни хабардор қилган бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Мазкур ҳолатда, суд ИПКнинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига асосан, мажбуриятлар –
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқиши назарда тутилган.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбуриятлар шартнома шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажаралиши керак.
Мазкур низо тарафлар ўртасида тузилган ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномасидан вужудга келган.
ФК 703-моддасининг биринчи қисмига Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда
бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни
амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил 25 апрелда 0423/835-сонли Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати
томонидан жисмоний ва юридик шахсларга қўриқлаш хизматини кўрсатиш
тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга қўриқлаш хизматини кўрсатиш, жавобгар
эса кўрсатилган хизматлар учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Жавобгар даъвогар томонидан 2025 йилда кўрсатилган хизматлари учун
тўловларни умуман амалга оширмаган (ўзаро тасдиқланган таққослаш
далолатномаси иш ҳужжатларида мавжуд). Натижада жавобгарнинг даъвогар
олдида шартнома бўйича 10 235 310 сўм қарздорлиги юзага келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тўловларни ўз вақтида амалга ошириш
тўғрисида талабномалар юборилган бўлсада, ушбу талабномалар жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 705-моддаси биринчи қисмига кўра, буюртмачи ўзига кўрсатилган
хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган
муддатларда ва тартибда тўлаши шарт.
Суд юқоридаги ҳолатларни ҳамда бугунги кунда жавобгар томонидан
шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли вужудга келган
қарздорлик тўлаб берилмаганлигини инобатга олган ҳолда даъвогарнинг асосий
қарзни ундириш тўғрисидаги талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра суд, жавобгардан даъвогар фойдасига 41 200 сўм почта
ҳаражати ҳамда 412 000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 244,
703, 705-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180,
186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “*****” МЧЖдан даъвогар ***** фойдасига 10 235 310 сўм асосий
қарз, 412 000 сўм суд харажати ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд орқали
Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, олти ой ичида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Н.Р.Турсункулов