Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/4512 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 1b25ad04-6869-418f-b772-8c6a1375e2d7 Claim ID PDF Hash 5251497dd0c0d8f8... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФК 242-моддаси ФК 242 law
ФКнинг 244-моддаси ФКнинг 244 law
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4512-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Касби тумани 2025 йил 12 ноябрь Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Юсупов раислигида, судья ёрдамчиси М.Муҳаммадиевнинг котиблигида даъвогар “***************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 4 240 559 111 сўм қарздорликни регресс тартибида ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари ******************* (2025 йил 9 сентябрдаги 134/24сонли, 2025 йил 3 январдаги 25/01-сонли ишончномалар асосида), жавобгар вакили (директор ўринбосари) ***** иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “***************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “***************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 4 240 559 111 сўм қарздорликни регресс тартибида ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга илтимоснома тақдим этиб, даъвогар билан келишув битими имзолаш бўйича музокара олиб борилаётганлигини, шу сабабли суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасида келтирилган талабни қўллаб қувватлаб, жавобгар вакилининг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномаси бўйича келишув битими тузиш масаласи суднинг ҳал қилув қарори чиққандан кейин тарафлар ўртасида кўриб чиқилишини, ҳозирги суд жараёнида даъвогар раҳбари келишув битими имзоламаслигини маълум қилиб, илтимосномани рад қилишни, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили қарздорликни тан олиб, қонунуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. 2 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларига кўра, 2022 йил 10 ноябрда 09-сонли даъвогар (кафил) ва жавобгар (қарз олувчи), АТБ Агро банк Миришкор филиали (қарз олувчи банки) ҳамда ТИФ Миллий банк Андижон вилоят бўлими (Кафилнинг банки) ўртасида кафиллик шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) имзоланган. Шартноманинг 1.1-бандига асосан қарз олувчи (жавобгар) пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида банкдан муддатли олинадиган 35 270 000 000 сўм миқдоридаги кредитни ўз вақтида қайтарилиши бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда кафил (даъвогар) кредит маблағларини сўзсиз тўлаш мажбурияти ва жавобгарлигини ўз зиммасига олган. Шартноманинг 2.1-бандида кафил (даъвогар) нинг мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра, қарз олувчи (жавобгар) кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаганда ёки лозим даражада бажармаганда банк талабларига биноан кредит бўйича тўловлар ва ҳисоблаб ёзилган фоизларни “қарз олувчи” нинг кредит шартномасидаги мажбуриятида белгиланган муддатлар ва миқдорда банкка тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.6-бандида банкнинг ҳуқуқлари белгиланган бўлиб, унга кўра, “қарз олувчи” жавобгар кредитни қайтариш гарфигига риоя этмаганда, ўз мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, “БАНК” кредит ва унга ҳисобланган фоизлар, жарималар ва пеняларни “қарз олувчи ва кафил” нинг ҳисобрақамидан, ойлик иш ҳақидан, пластик карточкасидаги, омонатдаги ёки депозитдаги ҳар қандай маблағлар ҳисобидан ҳамда бошқа банклардаги ҳисоб рақамларидан уларнинг рухсатисиз (акцепсиз) мемориал ордер ёки тўлов талабномаси билан ушлаб қолиш ва ундириш олиш ҳуқуқига эга. Жавобгар томонидан кредит маблағлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли банк томонидан даъвогар (кафил) нинг ҳисобрақамидан жавобгарнинг банк олдидаги кредит қарздорлиги учун 2023 йил 22 декабрда 1 003 582 676,12 сўм, 2023 йил 26 декабрда 701 039 269 сўм, 2023 йил 26 декабрда 298 980 840 сўм, 2023 йил 27 декабрда 30 000 000 сўм, 2023 йил 28 декабрда 1 184 379 808,09 сўм, 2023 йил 29 декабрда 1 022 576 518,41 сўм мемориал ордерлар асосида жами 4 240 559 111 сўм ундириб олинган. 3 ФК 242-моддаси агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФК 295-моддасига кўра, мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги қайд этилган. ФК 1001-моддаси бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга. Шартноманинг 2.3-бандига асосан “қарз олувчи” (жавобгар) “кафил” (даъвогар) га унинг барча чиқимларини кафил банк талабини қондирган ҳажмда тўлаш мажбуриятини олган. Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 4 240 559 111 сўм қарздорлик ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд кафиллик шартномаси, мемориал ордерлар талабнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби далиллар билан ўз исботини топади. Шу боис суд, даъво талаби асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Суд жавобгар вакилини суд мажлисини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини муҳокама қилиб, даъвогар вакиллари томонидан жавобгар билан келишув битими имзолаш рад этилганлиги инобатга олиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. 4 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилди: Жавобгар вакилининг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар “***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “***************” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 4 240 559 111 сўм қарздорлик регресс тартибида ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. “***************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 84 811 183 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Судья З.Юсупов