Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1201-2503/9798 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Апелляция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение LE R DROPS Ответчик / Подсудимый DIYORBEK F YZ NUR
Source ID 5de7130f-37a3-473f-b279-6c85719644fc Claim ID PDF Hash 1556aaef82cb0591... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 131-моддаси нинг 131 law
ртасида тузилган мазкур келишув битими ИПК 132-моддаси ртасида тузилган мазкур келишув битими ИПК 132 law
ИПК 133-моддаси ИПК 133 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
айъати ИПКнинг 118-моддаси айъати ИПК 118 law
Текст решения 7 821 символов
4-1201-2503/9798-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – М.Холиқов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – Б.Исаков СИРДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ АЖРИМИ Гулистон шаҳри 2025 йил 12 ноябр Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, судья И.Матмуратов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар А.Сувонқулов ва Б.Исаковдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Хамдамовнинг суд мажлиси котиблигида, жавобгар “DIYORBEK F YZ NUR” масъулияти чекланган жамияти рахбари Б.Юлдошев, вакили Н.Ахроров (2025 йил 24 мартдаги ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ LE R DROPS” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикоятига асосан Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарорининг қонунийлигини иш хужжатлари билан биргаликда ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “ LE R DROPS” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “DIYORBEK F YZ NUR” масъулияти чекланган жамиятидан 203 300 000 сўм асосий қарз ва 101 650 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 8 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 15 967 622 сўм асосий қарз ва 6 000 000 сўм пеня ундирилган. “ LE R DROPS” масъулияти чекланган жамияти судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Даъвогар апелляция судлов ҳайъатига хат билан мурожаат қилиб, суд муҳокамасини даъвогар вакилисиз кўришни ҳамда тарафлар ўртасида тузилган келишув битимини тасдиқлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари тарафлар ўртасида 2025 йил 11 ноябрда келишув битими тузилганлигини билдириб, ушбу келишув битимини тасдиқлаб беришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, тарафлар ўртасида 2025 йил 11 ноябрда тузилган келишув битимини 1 тасдиқлашни ва ҳал қилув қарорини бекор қилиб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 29 ноябрда 1/85/1-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартномага кўра, пудратчи (даъвогар) буюртмачи (жавобгар)нинг 12,62 га ер майдонига ёмғирлатиб суғориш технологияси материаллари ва ускуналарини ушбу шартнома шартларига мувофиқ етказиб бериш ва монтаж ишларини сифатли бажариш, монтаж ишлари якунлангандан сўнг буюртмачига фойдаланишга топшириш, буюртмачи ўз навбатида пудратчига ишларни бажариш учун зарур шароитлар яратиш, уларни қабул қилиш ва тўловни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шартноманинг қиймати 300 000 000 сўм бўлиб, жавобгар томонидан бўнак маблағи сифатида 169 000 000 сўм тўлов амалга оширилган. Даъво аризада 2024 йил 20 декабрда барча ишлар белгиланган муддатда бажарилиб, жавобгарга топширилганлиги, бу ҳақида далолатнома расмийлаштирилганлиги, 2024 йил 20 декабрда жами 300 000 000 сўмлик 62-сонли ҳисобварақ-фактура жавобгар томонидан қабул қилиниб тасдиқланганлиги, жавобгар ишлар бажарилганлиги ҳақидаги Ф2 ва Ф-3 далолатномаларни имзолашдан бош тортиб келаётганлиги сабабли жавобгардан 131 000 000 сўм асосий қарз ва 65 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Суд муҳокамаси жараёнида даъвогар даъво талаблари миқдорини камайтириб, 108 966 240 сўм асосий қарз ва 54 483 120 сўм пеня ундиришни сўраган. Апелляция инстанцияси суди томонидан иш кўриш жараёнида тарафлар ўртасида 2025 йил 11 ноябрда келишув битими тузилиб ва суддан ушбу келишув битимини тасдиқлаш сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади)нинг 131-моддасига кўра, тарафлар низони келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ёки медиатив келишув даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши мумкин. Келишув битими у суд томонидан тасдиқланганидан кейин тузилган ҳисобланади. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун нормаларининг қўлланишига оид айрим масалалар тўғрисида”ги 204-сонли қарорининг 22, 23-бандларида тушунтириш берилган. Мазкур иқтисодий иш бўйича апелляция шикоятини кўриш жараёнида тарафлар ўртасида 2025 йил 11 ноябрда тузилган келишув битими бўйича тарафлар куйидагича келишишган. 2 - даъвогар даъво талабининг 108 966 240 сўм асосий қарзнинг 54 483 120 сўм қисмидан, 54 483 120 сўм пеня ва 37 500 сўм почта харажатлари ундириш қисмидан воз кечади. - тарафлар даъвогарнинг ер майдонида жорий қилинган ёмғирлатиб суғориш технологияси учун давлат томонидан ажратиладиган субсидия маблағларини олиш бўйича ҳамкорликда керакли хужжатларни тайёрлаш ва топшириш мажбуриятини олади. - жавобгар мазкур иш бўйича даъвогар олдидаги 54 483 120 сўм асосий қарздорликни 2026 йилнинг 1 март кунига қадар тўлаб бериш мажбуриятини олади. - давлат божи ва бошқа суд харажатларини тўлаш даъвогар зиммасида қолади. Тарафлар ўртасида тузилган мазкур келишув битими ИПК 132-моддаси талабига мос ҳолда расмийлаштирилган, қонун ҳужжатларига ҳилоф эмас ҳамда у бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди. ИПК 133-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, суд келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида ажрим чиқаради, унда иш юритиш тугатилганлиги кўрсатилади. ИПКнинг 278-моддасига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва иш юритишни тугатишга ёхуд даъвони тўлиқ ёки қисман кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Шунингдек, ИПКнинг 279-моддасига биноан, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, агар тарафлар ўртасида келишув битими тузилган ва апелляция инстанцияси суди томонидан тасдиқланган бўлса, бекор қилади. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати тарафлар ўртасида 2025 йил 11 ноябрда тузилган келишув битимини тасдиқлашни ва ҳал қилув қарорини бекор қилиб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топади. Судлов ҳайъати ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ, даъвогардан биринчи ва апелляция инстанцияси учун Республика бюджетига 5 895 000 сўм давлат божи ва Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажатлари ундиришни ва олдиндан тўланган почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 130-133-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: Даъвогар “ LE R DROPS” масъулияти чекланган жамияти ва жавобгар “DIYORBEK F YZ NUR” масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2025 йил 11 ноябрда тузилган келишув битими тасдиқлансин. Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 сентябрда қабул қилинган ҳал қилув қарори бекор қилинсин. 3 “ LE R DROPS” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. “ LE R DROPS” масъулияти чекланган жамиятидан : Республика бюджетига 5 895 000 сўм давлат божи, Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 93 750 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ажрим юзасидан ижро варақалари берилсин. Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Ажримдан норози томонлар Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят беришлари мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ ҳайъат аъзолари: И.Матмуратов А.Сувонқулов Б.Исаков 4