← Назад
Решение #2848341 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 40 | — | law | |
| нинг | 3 | — | law | |
| онун | 241 | — | law | |
| онуннинг | 55 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2502/9006-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ
Бухоро шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья М.Махсудованинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Очиловнинг котиблигида, кредитор
Бухоро вилоят солиқ бошқармасининг қарздор “***” масъулияти чекланган
жамиятини соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб
топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган ишни кредитор вакили
С.Мусоев (ишончнома ва буйруқ асосида) иштирокида, суд биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бухоро вилоят солиқ бошқармаси (матнда кредитор деб юритилади)
судга ариза билан мурожаат қилиб, “***” масъулияти чекланган жамияти
(матнда қарздор деб юритилади)ни соддалаштирилган тартибда тўловга
қобилиятсиз (банкрот) деб топишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кредитор вакили судга ариза билан
мурожаат қилинганидан сўнг қарздор томонидан солиқ қарзи тўлиқ тўлаб
берилганлигини билдириб, аризани қонуний ҳал этишни сўради.
Қарздор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, вакил иштирокини таъминлашмади. Шу сабабли суд,
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб
юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб, ишни унинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, кредитор вакилининг
тушунтиришларини эшитиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни
рад этишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, қарздор тадбиркорлик субъекти
сифатида 15.01.2019 йилда давлат рўйхатидан ўтказилган (СТИР рақами *).
Қарздорнинг 2025 йил 6 октябрь ҳолатида бюджет ва бюджетдан
ташқари давлат мақсадли жамғармалар олдидаги солиқ қарзи жами 8.788.498
сўмни ташкил қилади.
Қарздордан мазкур солиқ қарзини ундириш бўйича унинг банк
ҳисобварақларига инкассо ва тўлов топшириқномалари қўйилган, бироқ пул
маблағлари мавжуд эмаслиги сабабли картотека (К-2)га олинган.
Кредитор томонидан қарздордан солиқ қарзини унинг мол-мулки
ҳисобидан ундириш юзасидан солиқ органининг қарорлари чиқарилган ва
ижро қилиш учун МИБга юборилган. МИБ томонидан ижро ҳужжатларига
асосан ижро иши юритилган ва ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорнинг
ундирув қаратиш мумкин бўлган мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли
ижро ҳужжатлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро
қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи
қисмининг 3-бандига асосан солиқ органига қайтарилган.
2
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)нинг 3-моддасига кўра,
тўловга қобилиятсизлик - суд томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул
мажбуриятлари
бўйича
кредиторлар
талабларини
тўла
ҳажмда
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги ҳақида тушунча
берилган.
Қонун 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкин.
Бироқ, суд мажлиси кунига қадар қарздор томонидан кредиторнинг
талаби қаноатлантирилган ва солиқ қарзи тўлиқ тўлаб берилган, мазкур ҳолат
кредитор вакилининг қарздорнинг солиқ қарзи мавжуд эмаслиги ҳақидаги
солиштирма далолатномаси билан тасдиқланади. Қарздорнинг бошқа
кредиторлари мавжуд эмас.
Қонуннинг 55-моддасига кўра, суд тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги
иш бўйича қарор қабул қилгунига қадар кредиторларнинг билдирилган
талаблари қаноатлантирилганда, суднинг қарздорни банкрот деб топишни рад
этиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниши белгиланган.
Шу сабабли суд кредиторнинг аризасини қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорларига асосан ташкилотлар
ва фуқароларни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризалардан БҲМнинг 3
баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
Суд, ариза судга тақдим этилгандан сўнг кредиторнинг талаби
қаноатлантирилганлиги сабабли суд харажатларини қарздор зиммасига
юклашни, ундан кредитор фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати, шунингдек тугатиш бошқарувчиси орқали Республика бюджетига
1.236.000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқорида баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179
ва 186-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Аризани қаноатлантириш рад этилсин.
Қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятидан
бюджетига 1.236.000 сўм давлат божи ундирилсин.
республика
3
Қарздор “***” масъулияти чекланган жамиятидан кредитор Бухоро
вилоят солиқ бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган
41.200 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори дарҳол ижрога қаратилсин ва ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал
қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***