← Назад
Решение #2848344 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| онуни | 5 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1604-2501/10176-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
2025 йил 12 ноябрь
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ж.С.Мусабоев,
даъвогар ААнинг жавобгар ББнинг солиқ ва йиғимлардан бўлган
2 209 219,29 сўм қарзини қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ББ (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)нинг солиқ ва йиғимлардан бўлган 2 209 219,29 сўм қарзини
қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига асосан, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга
нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади; тўртинчи қисмига
мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди; олтинчи қисмига мувофиқ,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади; саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги
ишни
суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади;
тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки)
1
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси почта алоқа тармоғи орқали
жавобгарга юборилган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд ишдаги мавжуд далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақидаги хулосага
келди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар солиқ ва йиғимлардан
2 209 219,29 сўм миқдоридаги қарздорликка йўл қўйган. Солиқ қарзини
бартараф этиш ҳақидаги талабнома юборилган ҳамда қарздорнинг банкдаги
ҳисоб рақамларига инкасса (тўлов) топшириқномалари қўйилган бўлишига
қарамасдан жавобгар томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб
юритилади) 119-моддасининг талабларига кўра, солиқ қарзини узиш
тўғрисидаги талабнома юридик шахс, шунингдек тадбиркорлик фаолиятига
доир қисми бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан олинган кундан
эътиборан ўттиз календарь кун ичида солиқ қарзи тўланмаган тақдирда ва
агар ушбу Кодекснинг 120 — 122-моддаларида назарда тутилган чоралар
қўлланиши натижасида солиқ қарзи узилмай қолаверса, солиқ органлари
ундирувни ушбу Кодекснинг 123-124-моддаларида белгиланган тартибда
солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади.
СК 120-моддасининг учинчи қисмида агар солиқ тўловчининг солиқлар
бўйича қарзини узишга доир мажбурияти банк кафолати, учинчи шахснинг
кафиллиги ёхуд мол-мулк гарови билан таъминланган бўлса, солиқ тўловчи
солиқлар бўйича солиқ қарзини узмаган ёки тўлиқ узмаган тақдирда, солиқ
органи солиқ қарзининг тўланмаган суммасини тегишлича банк кафолатини
берган банкдан, кафилдан ёхуд гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан
ундириши шартлиги, 121-моддасининг биринчи қисмида, солиқ қарзи
белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, солиқ
қарзини ундириш — ундирувни банк ҳисобварақларидаги пул маблағларига
(шу жумладан, корпоратив карталардаги пул маблағларига) қаратиш йўли
билан мажбурий тартибда амалга оширилиши, 122-моддасининг учинчи ва
тўртинчи қисмларида эса банк ҳисобварақларидаги пул маблағлари
ҳисобидан солиқ қарзини ундириш биринчи навбатда солиқ тўловчилар
консолидациялашган гуруҳи масъул иштирокчисининг пул маблағлари
ҳисобидан амалга оширилиши, солиқ тўловчилар консолидациялашган
гуруҳи масъул иштирокчисининг банк ҳисобварақларида солиқ қарзининг
бутун суммасини ундириш учун пул маблағлари етарли бўлмаса ёки умуман
бўлмаса, ундирилмай қолган суммани ундириш ушбу консолидациялашган
2
гуруҳ қолган иштирокчиларининг банклардаги пул маблағлари ҳисобидан
амалга оширилиши назарда тутилган.
СК 120-122-моддаларида назарда тутилган тартиблар бўйича солиқ ва
йиғимларни ундиришнинг имкони бўлмаган. Даъвогарнинг солиқ қарзини
ундириш ҳақидаги талабномасига эса эътирози мавжудлигини билдирган.
Бироқ, судга ушбу эътирозлар тақдим этилмаган.
СК 123-моддасининг биринчи қисмида агар мажбуриятга эга шахснинг
солиқ қарзини ушбу Кодекснинг 121 ва 122-моддаларида назарда тутилган
тартибда ундириш мумкин бўлмаса, солиқ органи солиқ қарзини шу
мажбуриятга эга шахснинг бошқа мол-мулки, шу жумладан нақд пул
маблағлари ҳисобидан ундиришга ҳақли эканлиги, олтинчи қисмида эса
солиқ қарзи бўйича мажбуриятга эга шахснинг мол-мулки ҳисобидан солиқ
қарздорлигини ундириш суд тартибида амалга оширилиши назарда тутилган.
Ушбу ҳолатда суд даъво талабини 2 209 219,29 сўмга қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси
Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб
чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши белгиланган. ИПК
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Шу асосда ишни
кўриб чиқиш натижалари бўйича 412 000 сўм давлат божи ва 41 200 сўм
почта ҳаражати жавобгар зиммасига юкланиши лозим.
Бинобарин, суд ИПК 118, 165, 170, 176, 177-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
ААнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
ББнинг солиқ ва йиғимлардан бўлган 2 209 219,29 сўм қарзи ва 41 200
сўм почта ҳаржати АА фойдасига ундирилсин.
ББ ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг бу ҳақида ижро
варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.С.Мусабоев
3