← Назад
Решение #2848351 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/4514-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2025 йил 12 ноябрь
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси З.Юсупов раислигида,
судья
ёрдамчиси
М.Муҳаммадиевнинг
котиблигида
даъвогар
“****************” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1 000 000 000
сўм асосий қарзни ундириш ҳақидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари
******************************************** (2025 йил 9 сентябрдаги
134/24-сонли, 2025 йил 3 январдаги 25/01-сонли ишончномалар асосида),
жавобгар вакили (директор ўринбосари) ************* иштирокида, Касби
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида, кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“****************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда – даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 1 000 000 000 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга илтимоснома
тақдим этиб, даъвогар билан келишув битими имзолаш бўйича музокара олиб
борилаётганлигини, шу сабабли суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни
сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари даъво аризасида
келтирилган талабни қўллаб қувватлаб, жавобгар вакилининг суд мажлисини
бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномаси бўйича келишув битими
тузиш масаласи суднинг ҳал қилув қарори чиққандан кейин тарафлар ўртасида
кўриб чиқилишини, ҳозирги суд жараёнида даъвогар раҳбари келишув битими
имзоламаслигини маълум қилиб, илтимосномани рад қилишни, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили қарздорликни тан олиб, қонунуний қарор қабул
қилишни судга ҳавола қилди.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларни тушунтиришларини эшитиб, иш
ҳужжатлари ва тақдим этилган далилларни ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг иккинчи
қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш,
давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
2
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқади.
ФК 236-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил
1 июлда МО-01-сонли 340 тонна “Минерал ўғит” маҳсулотини етказиб бериш
ҳақида электрон шартнома имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига асосан “сотувчи” (даъвогар) маҳсулотни
шартномада келишилган миқдорда ва нархда сотиши, 1.4-бандида маҳсулот
учун “харидор” (жавобгар) “сотувчи” (даъвогар) га тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг умумий қиймати ҚҚС билан 1 000 000 000 сўмни ташкил
этган.
Шунга асосан даъвогар 2022 йил 15 октябрдаги 90-сонли электрон
ҳисобварақ-фактурага асосан 339 тонна “Аммиакли селитра” маҳсулоти ҚҚС
билан 1 000 000 000 сўмлик маҳсулот жавобгарга етказиб берилган. Маҳсулот
жавобгар томонидан қабул қилиб олинган ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура
электрон рақамли имзо билан тасдиқланган.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.3-бандига кўра, “Харидор”
жавобгар шартномага асосан етказиб берилган маҳсулотни қабул қилиб
олгандан сўнг, маҳсулот сотиб олинган ойнинг охирги банк иш кунига қадар
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган
талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 386-моддасига биноан олди-сотди шартномасига мувофиқ
олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф
(сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмаслиги
қайд этилган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги 1 000 000 000 сўм асосий қарздорлик
ҳолати иш ҳужжатларида мавжуд шартнома, ҳисобварақ-фактура, ишончнома,
товар-транспорт юк хати, талабнома ва бошқа ишга алоқадор ҳужжатлар каби
далиллар билан ўз исботини топади.
Шу боис суд, даъво талаби асосли деб ҳисоблайди ва уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
3
Суд жавобгар вакилини суд мажлисини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги
илтимосномасини муҳокама қилиб, даъвогар вакиллари томонидан жавобгар
билан келишув битими имзолаш рад этилганлиги инобатга олиб,
илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Юқорида қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қилди:
Жавобгар вакилининг суд мажлисини бошқа кунга қолдириш ҳақидаги
илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “****************” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан даъвогар “****************” масъулияти чекланган жамияти
фойдасига 1 000 000 000 сўм асосий қарз ва 41 200 сўм почта харажати
ундирилсин.
“****************” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
республика бюджетига 20 000 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов хайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
З.Юсупов