← Назад
Решение #2848357 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
14
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 734 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| чунки ФК | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ФКнинг | 327 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ртинчи хатбошисида ФК | 736 | — | law | |
| бешинчи хатбошисида агар даъвогар томонидан ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 323 символов
4-1204-2501/5367-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оқолтин тумани
2025 йил 12 ноябрь
Оқолтин туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Олламовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Хусановнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
У.Сойибжонов (ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
«БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНК» акциядорлик тижорат банки
манфаатида, жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ИШИМОВ БАХРИДДИН
АБДУСАЛОМОВИЧ ҳисобидан 100.000.000 сўм муддати ўтмаган асосий
кредит қарзи, 4.487.078 сўм миқдорида ҳисобланган фоиз қарзи ва 1.011.327
сўм миқдорида пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНК»
акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда “Даъвогар” деб юритилади)
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида
жавобгар
якка
тартибдаги
тадбиркор
ИШИМОВ
БАХРИДДИН
АБДУСАЛОМОВИЧ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
100.000.000 сўм муддати ўтмаган асосий кредит қарзи, 4.487.078 сўм
миқдорида ҳисобланган фоиз қарзи ва 1.011.327 сўм миқдорида пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида назарда тутилган
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида
тузилган кредит шартномасининг 8.1-бандига асосан муддати ўтган кредит
суммасига нисбатан белгиланган фоиз ставкаси 1.5 баробарга оширилган ҳолда
2025 йил 15 август ҳолатига 100.000.000 сўм муддати ўтмаган асосий кредит
қарзи, 4.487.078 сўм миқдорида ҳисобланган фоиз қарзи, шунингдек
жавобгарга кредит шартномасининг 8.3-бандига асосан 1.011.327 сўм
миқдорида пеня ҳисобланганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб
беришни сўради.
Палата ва жавобгар иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлсада, у (лар)нинг вакил (лар)и суд мажлисига
келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этмади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси иккинчи қисми 4-хатбошисига
2
биноан ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса иқтисодий
суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
Суднинг 2025 йил 27 октябрдаги даъво аризасини иш юритишга қабул
қилиш, иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги
ажримининг кўчирма нусхаси палата ва жавобгарнинг юридик манзилига ва
унинг электрон манзилига гибрид почта орқали, шунингдек Оқолтин
туманлараро иқтисодий судининг электрон почтаси ҳамда смс-хабарнома
орқали юборилган.
ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин.
Шу сабабли, суд ишни палата ва жавобгар вакил (лар)и иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва
суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қисман қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 13-моддаси биринчи қисмига асосан суд ишларни Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари,
шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида ҳал
қилади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддаси биринчи қисмига асосан фуқаролик ҳуқуқ ва
бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар
ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да,
лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра
фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан
вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда мажбуриятлар тарафлар ўртасида 2024 йил 22 апрелда
тузилган 114-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда кредит
шартномаси деб юритилади)дан келиб чиққан.1
ФКнинг 744-моддаси биринчи ва учинчи қисмларига биноан кредит
шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор)
иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
кредит
шартномасининг
3.1, 3.2, 3.3, 3.4-бандларига биноан даъвогар томонидан жавобгарга
3
кредит қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва 18 фоиз
устама ҳақи тўлаш шарти билан, 84 ой муддатга 100.000.000 сўм миқдорида
кредит ажратилган.
Кредит шартномасининг 2.4-бандига кўра жавобгар томонидан олинган
кредит у томонидан шартномага илова тариқасида белгиланган тўлов
жадвалига мувофиқ қайтарилиши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар кредит шартномаси бўйича маблағларини қайтариш
ҳамда ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини лозим даражада
бажармаган.
ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмига асосан агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
ФКнинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра қарздор олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт.
Даъвогар жавобгарга қарздорликларни қоплаш тўғрисида бир неча бор
оғзаки ва ёзма равишда огоҳлантирган бўлсада, лекин жавобгар томонидан
даъвогарнинг огоҳлантиришлари натижасиз қолдирилган.
Суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатлар ва даъвогар
вакилининг берган тушунтиришларга кўра, жавобгар тўлов жадвалига мувофиқ
равишда кредит ҳамда унга ҳисобланган фоизлар бўйича тўловларни амалга
оширишни таъминламаганлиги сабабли кредит шартномасининг 8.1-бандига
асосан барча муддати ўтган кредит суммаси бўйича жавобгарга нисбатан 1.5
баробарга оширилган ҳолда 4.487.078 сўм миқдорида муддати ўтган фоиз
қарздорлик, шунингдек шартноманинг 8.3-бандига асосан 1.011.327 сўм
миқдорида пеня ҳисобланганлиги аниқланди.
Ушбу фактлар иш ҳужжатларида мавжуд шартномалар, тўлов
топшириқномалари, талабнома, огоҳлантириш хати, суднинг ҳал қилув
қарорлари, маълумотномалар даъвогар вакилларининг берган тушунтиришлари
ва бошқа ишга алоқадор далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Бироқ суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман асосли деб
ҳисоблайди, чунки ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига асосан агар
қонунчиликда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу
Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб
то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу
Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган
миқдорда фоизлар тўланиши керак.
ФКнинг 327-моддасига биноан бошқа шахсларнинг пул маблағларини
ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни
тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз
4
олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар
суммасига фоиз тўланиши керак.
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс
бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли
қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан
белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг
талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк
фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар
қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса
қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қарори 10-банди учинчи хатбошисида
агар шартномада қарз тўловининг кечиктирилганлиги муносабати билан
фоизлар миқдори оширилиши белгиланган бўлса, қарз маблағларидан
фойдаланганлик учун тўлов оширилган ставка миқдори ФКнинг 327-моддаси
иккинчи қисмига мувофиқ шартномада белгиланган бошқа фоизлар миқдори
деб ҳисобланиши лозимлиги, тўртинчи хатбошисида ФКнинг 736-моддаси
биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик
чораси ҳисобланиши, кўрсатилган қарз суммасини қайтаришни кечиктириш
муносабати билан ундириладиган фоизлар, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, пул маблағларидан
фойдаланганлик учун қайтариш кунига ҳисобланган фоизларсиз ушбу суммага
ҳисобланиши, бешинчи хатбошисида агар даъвогар томонидан ФКнинг
327-моддасига асосан фоизларни ундириш ва айнан шу қонунбузилиши учун
неустойка ундириш ҳақида талаблар билдирилган бўлса, суд ўз хоҳишига кўра
фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларидан бирини қўллаши ва талабни ёки
фоизлар ундириш қисми бўйича, ёхуд неустойка ундириш қисми бўйича
қаноатлантириши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Бироқ, суд муҳокамасида жавобгар томонидан судга даъво ариза
киритилгандан сўнг кредит қарздорлигини бартараф қилиш мақсадида тўловлар
амалга оширилиб, бугунги кун ҳолатига ҳисоблангшан фоиз қарзи 2.094.611
сўмни ташкил этиши маълум бўлди.
Ушбу ҳолатлар тарафлар вакилларининг тушунтиришлари ва даъвогар
банк томонидан тақдим қилинган банк маълумотномаси билан тасдиқланади.
Қайд этилганларга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан
100.000.000 сўм миқдорида муддати ўтмаган асосий кредит қарзи, ҳисобланган
фоиз қарзини ундириш талабини қисман асосли, яъни 2.094.611 сўм миқдорида
ҳисобланган фоиз қарзини ундиришни, 1.011.327 сўм миқдорида пеня ундириш
тўғрисидаги талабини асоссиз деб ҳисоблаб, даъво талабларининг жавобгар
ҳисобидан 100.000.000 сўм миқдорида асосий кредит қарзи, 2.094.611 сўм
миқдорида ҳисобланган фоиз қарзини ундириш қисмини қаноатлантиришни,
5
1.011.327 сўм пеня ундириш талабини эса қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу боис суд, даъво талабларининг асосли деб топилган қисми бўйича
2.089.742 сўм миқдоридаги давлат божи ва 41.200 сўм миқдоридаги почта
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, даъвогарнинг асоссиз деб
топилган даъво талаби бўйича 20.226 сўм миқдоридаги давлат божини даъвогар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 66, 68, 73-75, 118, 128, 170, 176-180, 186-моддаларини
қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар «БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНК»
акциядорлик тижорат банки манфаатида киритган даъво аризаси қисман
қаноатлантирилсин.
Жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ИШИМОВ БАХРИДДИН
АБДУСАЛОМОВИЧ ҳисобидан даъвогар «БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
БАНК» акциядорлик тижорат банки фойдасига 100.000.000 сўм миқдорида
асосий кредит қарзи, 2.094.611 сўм миқдоридаги фоиз қарзи ва олдиндан
тўланган 41.200 сўм миқдоридаги почта харажатлари ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Республика бюджетига:
- жавобгар якка тартибдаги тадбиркор ИШИМОВ БАХРИДДИН
АБДУСАЛОМОВИЧ ҳисобидан 2.089.742 сўм миқдоридаги давлат божи;
- даъвогар «БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНК» акциядорлик
тижорат банки ҳисобидан 20.226 сўм миқдоридаги давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан белгиланган муддатда шу суд орқали Сирдарё
вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки
кассация тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
А.Олламов