Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2503/19500 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Наманганский межрайонный экономический суд Судья MADRAXIMOV BEKZOD TOXIROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 30c5acb5-6649-4277-834a-177f9662299e Claim ID PDF Hash 570e43956857dd40... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 128-моддаси нинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
нинг 55-моддаси нинг 55 law
Конституциянинг 130-моддаси Конституция 130 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
---------------------сонли иқтисодий иш судья: Б.Мадрахимов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Наманган шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Наманган туманлараро иқтисодий суди, судья Б.Мадрахимовнинг раислигида, Х.Абдулбориевнинг суд мажлиси котиблигида, --------------манфаатида жавобгар --------------- фермер хўжалигидан 164072600 сўм кредит тани, 4250000 сўм унинг фоизидан бўлган жами 168322600 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Д.Тажахмедов(ишончномага асосан) иштирокида, Наманган туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси(бундан буён матнда – Палата) АТБ «Микрокредитбанк»(бундан буён матнда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, --------------- фермер хўжалиги(бундан буён матнда – жавобгар)дан 164072600 сўм кредит тани, 4250000 сўм унинг фоизидан бўлган жами 168322600 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъвони қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор этилган жавобгар ўз вакили орқали суд мажлисида иштирок этмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(бундан буён матнда – ИПК)нинг 128-моддаси биринчи қисмига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг биринчи қисмида ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмаслиги, учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Шу сабабли суд, ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд ишдаги мавжуд далилларга баҳо бериб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси(бундан буён матнда – Конституция)нинг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Конституциянинг 130-моддасида Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси(бундан буён матнда – ФК)нинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2024 йил 7 февралда тузилган 14-F/mikr kr ditb nk- 20231/24-сонли кредит шартномасига мувофиқ даъвогар томонидан жавобгарга 14 ой муддатга, 10 фоиз устама ҳақи тўлаш шарти асосида жами 202035600 сўм миқдорида кредит ажратилган. Шартноманинг 1.1 ва 1.2-бандига кўра, даъвогар (банк) жавобгар (қарз олувчи)га 2024 йил пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллабқувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан қарз олувчининг аризасида кўрсатилган тупроқнинг бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосил қийматининг 60 фоизигача, тайёрлов корхонаси (фючерс шартномасига асосан пахта тўқимачилик кластерлари, элита уруғчилик хўжаликлари ва бошқалар) томонидан бўнак тариқасида етказиб берилган уруғлик қийматини инобатга олган ҳолда 202035600 сўм миқдорида кредит маблағини ажратиш, жавобгар эса олинган кредит маблағини мазкур кредит шартномасида белгиланган шартларда қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. ФК 744-моддасининг биринчи қисмига асосан кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ўзаро тузилган кредит шартномасининг 2.2-бандига кўра кредитдан фойдаланганлик учун жавобгар даъвогарга 10 (ўн) фоиз ставкада фоиз тўлайди. Кредит шартномасида белгиланган муддатда қайтарилмаса, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасига 1,5 баравар қўшилган миқдорда хисобланади. ФК 734-моддасининг биринчи қисмида агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлиши, учинчи қисмида фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланиши назарда тутилган. Шартноманинг 2.3-бандига кўра, пахта хомашёсини етиштириш учун кредит маблағи жавобгарга 2025 йил 1 апрелга қадар тўлиқ қайтариш шарти билан ажратилади. Шу муддат давомида кредитга хисобланган фоизлар хам тўланиши шарт. Бироқ жавобгар шартнома шартларига амал қилмай кредит ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда тўламаганлиги оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 164072600 сўм асосий қарз ва 4250000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги юзага келган. Даъвогарнинг кредитдан бўлган қарздорликни тўлаб бериш ҳақида 2025 йил 6 сентябрда юборган талабномаси жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилиб, қарздорлик тўланмаган. Кредит шартномасининг 3.2.6-бандида даъвогар (банк), суғурта ташкилотлари билан биргаликда ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, чигит (тўлиқ ёки қисман) экилмаганлиги, ғўза экини ҳолатининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ўтказилмаганлиги (кечикиши) оқибатида кутилган хосилни олиш имкони йўқлиги аниқланганлиги тўғрисида тузилган далолатномасига асосан кредитлашни тўхтатади ва кредитлар ҳамда унга хисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўриши белгиланган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига биноан агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Суд мажлисида аниқланган ҳолатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар кредит шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаганлиги ўз тасдиғини топганлиги сабабли суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 164072600 сўм асосий қарз ва 4250000 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок қилувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда – Қонун)га илова Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 2бандининг “а” кичик бандига мувофиқ, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Шунга кўра, суд, жавобгардан 3366452 сўм давлат божини бюджетга ҳамда 41200 сўм почта харажатларини эса даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасининг АТБ «Микрокредитбанк» манфаатидаги даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. --------------- фермер хўжалиги ҳисобидан: - АТБ «Микрокредитбанк» фойдасига 164072600 сўм кредит тани, 4250000 сўм унинг фоизидан бўлган жами 168322600 сўм ҳамда 41200 сўм почта харажати; - бюджетга 3366452 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори кучга киргандан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан бошлаб бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори кучга киргач эса кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Б.Мадрахимов