Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2508/501 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья YUSUPOV ZAFAR ABDUQAYUMOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение IS OILOV BOYQOBIL Ответчик / Подсудимый LI E E ILE OVERSE S
Source ID 74fa414d-94f3-44cf-9947-1d598972d3f7 Claim ID PDF Hash 0e3f15173d107460... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 18
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 324-моддаси нинг 324 law
рисида ушбу Кодекснинг 127-моддаси рисида ушбу Кодекс 127 code_article
ФКнинг 149-моддаси ФКнинг 149 law
Ушбу Кодекснинг 153-моддаси Ушбу Кодекс 153 code_article
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 363-моддаси ФКнинг 363 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
бандида ФКнинг 326-моддаси бандида ФК 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПК 3247-моддаси ИПК 3247 law
Мазкур Кодекс 3248-моддаси Мазкур Кодекс 3248 code_article
м пеня суммасини ФК 326-моддаси м пеня суммасини ФК 326 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
исмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддаси исмида суд харажатлари ушбу Кодекс 118 code_article
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2508/501-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья З.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ҳ.Турсунов Тафтиш инстанцияси судида маърузачи судья Д.Рахимов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 12 ноябрь Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича тафтиш инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори ва вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси 2025 йил 12 августдаги қарорига нисбатан Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “IS OILOV BOYQOBIL” фермер хўжалиги манфаатида келтирилган тафтиш шикоятини Миришкор туман фермерлар кенгаши вакиллари – Р.Хазратқулов (2025 йил 4 январдаги ишончномага асосан), “Lit i til Ov rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси вакиллари А.Абдурахмонов, А.Сатторовнинг (2025 йил 3 январдаги ишончномага асосан) иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан буён матнда - кенгаш деб юритилади) даъвогар “IS OILOV BOYQOBIL” фермер хўжалиги (бундан буён матнда - даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “LI E E ILE OVERSE S” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси(бундан буён матнда - жавобгар деб юритилади) дан 2021 йилда топширилган пахта хом-ашёси ҳосили учун 38 426 665 сўм рағбатлантирувчи коэффициент ҳақдорлик, 2021-2022 йилларда пахта ҳосили бўйича асоссиз ушлаб қолинган 1 414 054 сўм пул маблағи, унга ҳисобланган 770 027 сўм пеня ва 2021, 2022, 2023 йилларда берилмаган авансга нисбатан 133 607 040 сўм пеня ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2025 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарорига асосан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қисман қаноатлантирилиб, даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. 2 Жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2021 йилда топширилган пахта хом-ашёси ҳосили учун 35.865.137 сўм рағбатлантирувчи коэффициент ҳақдорлик, 2022 йилда топширилган пахта ҳосилидан асоссиз ушлаб қолинган 1.390.140 сўм пул маблағи ва 100.000 сўм пеня ундирилган. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги қарори билан Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантириш рад этилган. Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “IS OILOV BOYQOBIL” фермер хўжалиги манфаатида келтирилган тафтиш шикояти билан мурожаат қилиб, унда Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори ва вилоят суди кассация инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги қарорининг рад этилган 133.607.040 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, қуйи судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, шартнома бандларини нотўғри талқин қилинганлиги сабабли тўланмаган аванс учун ҳисобланган пеняни ундириш сўралган. Даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, у суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб юритилади)нинг 324-моддаси биринчи қисмида тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) берган шахс, шунингдек ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида ушбу Кодекснинг 127-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилинади. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги ишни тафтиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Бундай ҳолда судлов ҳайъати унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили тафтиш шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, тафтиш шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, берилмаган аванс учун ҳисобланган пеняни ундириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари тафтиш шикоятига эътирозларини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни тафтиш шикоятидаги важлар билан бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра тафтиш шикоятини қисман қаноатлантиришни, ҳал қилув қарори ва кассация инстанциясининг қарорини қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди. ИПКнинг 3246–моддасига кўра, суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри 3 қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда тузилган “Пахта хомашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича” фьючерс шартномасининг 1.1-бандига кўра “хўжалик” 2021 йил бизнес режасига асосан 16.0 гектар ер майдонидан “Бухоро-8” навли 33.6 тонна пахта хом-ашёсини “харидор”га етказиб бериш, “харидор” эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 4.1-бандига асосан даъвогар томонидан топшириладиган 1 (бир) тонна пахта хом-ашёси учун жавобгар 6 020 000 сўм ҳақ тўлашга келишган. Даъвогар томонидан жами 33.600 кг “Бухоро-8” навли пахта хом-ашёси топширилган. Топширилган пахта хом-ашёси учун 2021 йил учун шаклланган нарх бўйича тўловлар амалга оширилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги “Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисида ва маҳсулот етиштиришни прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 121-сонли Қарорининг 8-иловасида 2021 йилда кутилаётган минимал нархларга нисбатан рағбатлантирувчи коээфициент жорий этиладиган ғўзанинг селекцион навлари назарда тутилган бўлиб, унга кўра Бухоро-6, Бухоро-8, С-6524, Наманган-77, Бухоро-102 селекцион навларга кутилаётган минимал харид нархларига 1,15 рағбатлантирувчи коэффициент қўлланилиши белгиланган. Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан жавобгарга топширилган жами 36.521кг пахтага нисбатан 1,15 коэффициент қўллаган ҳолда ҳисобланганда 38.426 665 сўмни ташкил қилишини, тарафлар ўртасида тасдиқланган ҳисоб-фактурага асосан жавобгар томонидан 2.561.528,16 сўм рағбатлантирувчи коэффициент тўлаб берилганлигини инобатга олиб, ушбу талабни 35.865.137 сўмга қаноатлантириш тўғрисида асосли хулосага келган. Шунингдек, даъво талабида жавобгар томонидан 2021 ва 2022 йилларда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш-тозалаш учун нотўғри ушлаб қолинган 1.414.054,12 сўм ва унга ҳисобланган 707.027,6 сўм пеня ундириш сўралган. Тарафлар ўртасида ўзаро тасдиқланган 29.11.2021 йилдаги ҳисобфактурага асосан 2021 йил пахта қуритиш ва тозалаш хизмати учун 1.491.161 сўм ҳамда 30.11.2022 йилдаги ҳисоб-фактурага асосан 2022 йил пахта қуритиш ва тозалаш хизмати учун 3.004.944,88 сўм ушланган. Даъво талаби 2021 йил етиштирилган пахта хом-ашёси бўйича асоссиз ушлаб қолинган даъво талаби бўйича жавобгар вакилининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қисман қаноатлантирилиб, 2021 йилда топширилган пахта хом-ашёси бўйича 23 914 сўм пул маблағи ва унга ҳисобланган 11 957 сўм пеня талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган. 4 Чунки, қуритиш тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган маблағни ундириш талаби 2021 йилда топширилган пахта хом-ашёси ҳақдорлиги ҳисобланиб, ушбу ҳақдорлик тарафлар ўртасида 2021 йил 5 апрелда тузилган шартноманинг 4.5-бандига кўра 2021 йил 31 декабрга қадар ҳисоб-китоб қилиниши лозим бўлган. Шунга асосан даъво муддати 2021 йил 31 декабрдан ўта бошлаган ва 2024 йил якунига келиб даъво муддати тугаган. Даъво аризаси уч йиллик муддат ўтказилган ҳолда 2025 йил 4 февраль куни судга тақдим этилган. ФКнинг 149-моддасига кўра даъво муддати – шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир, 150-моддасига асосан умумий даъво муддати – уч йилдир. Ушбу Кодекснинг 153-моддасига мувофиқ бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатьи назар судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. ФКнинг 153-моддасига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 15 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорининг 3-бандида ҳам тушунтириш берилган. Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган шартномада қуритиш-тозалаш харажатларини қоплашни даъвогар зиммасига олмаган. Бундан кўринадики, тарафлар ўртасида тузилган шартномада қуритиш тозалаш хизмат ҳақини хўжалик томонидан тўланиши назарда тутилмаган. Тарафлар ўртасида тузилган пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномасининг 1.4-бандига асосан пахта хом ашёсини қуритиш ва тозалашга қилинадиган харажатлар «харидор» (жавобгар) ҳисобидан амалга оширилиши қайд этилган. Ушбу ҳолатда, қуйи судлар даъво талабидаги 2022 йил учун топширилган пахтага қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган талабни қисман қаноатлантириб асосли хулосага келган. Шунингдек, 2021, 2022 ва 2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 133.607.040 сўм пеня ундириш сўралган. ФКнинг 234-моддасига мувофиқ, мажбурият фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддаси кўра мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, 5 бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак, 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди. ФК 465-моддасининг биринчи қисмига асосан контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан 2021, 2022 ва 2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан жавобгардан пеня ундириш сўралганлиги, ҳақиқатда ушбу маблағларга эҳтиёжи бўлганлиги, аванс маблағларини берилмаганлиги ёки тўлашдан асоссиз бош тортилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаганлиги, қолаверса даъвогар 2023 йилда пахта хом-ашёсини етказиб бериш бўйича бошқа тадбиркорлик субъекти билан шартномавий муносабатга киришиб, пахта хом-ашёси етказиб берганлиги ва жавобгарга 2023 йилнинг 1 сентябрь санасига қадар аванс беришни сўраб мурожаат этмаганлиги асоси билан биринчи инстанция суди даъво талабини ушбу қисмини рад этишда нотўғри хулосага келган. Кассация инстанцияси суди ҳам мазкур ҳолатни тузатиш чорасини кўрмаган. Чунки, шартномаларнинг 3.4-бандида, уруғлик ва экиш материаллари ушбу шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда ёки шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва миқдорларда, мазкур шартномада кўрсатилган давр мобайнида амалга оширилиши белгиланган. Бу эса харидор аванс тўловлари хўжаликнинг нафақат шартнома асосида берилган буюртманомаси асосида, балки шартноманинг 2.4-бандида кўрсатилган муддат ва миқдорларда амалга ошириш мажбуриятини олганлиги биринчи инстанция судининг эътиборидан четда қолган. ФКнинг 363-моддасига кўра, суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. 6 Шартномаларнинг 4.2-бандига кўра, харидор хўжаликка маҳсулот қийматининг камида 60 фоизи миқдорида бўнак (аванс) маблағларини оймаой тўлаб беради. Агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳосил етиштираётган йилнинг 1 майига қадар 30 фоизгача, 1 июлга қадар 50 фоизгача ва 1 сентябрга қадар 60 фоизгача бўнак (аванс) маблағлари билан таъминлайди. Тарафлар ўртасида тузилган шартномалар шартларида бўнак (аванс) тўловларини амалга ошириш, тўлаб бериш миқдори ва даври аниқ келишиб олинган бўлса-да, жавобгар томонидан мазкур тўловларни амалга ошириш муддатлари кечиктирилган. Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, 2021-2022 йиллар давомида шартнома шартларидан келиб чиқиб олинган мажбурият бўйича 278.348.395,6 сўмлик аванс маблағларини кечиктирганлиги учун 133.607.040 сўм пеня ундириш талаби билан мурожаат қилган. Шартноманинг 5.4-бандида, “харидор” “хўжалик”ка муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида пеня тўлаши келишилган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 3248-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суднинг мазмунан тўғри бўлган ҳал қилув қарори, қарори ёки ажрими фақат юзаки асослар бўйичагина бекор қилиниши мумкин эмас. 7 ИПК 3247-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, ишни тафтиш тартибида кўрадиган суд тафтиш тартибидаги шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. Мазкур Кодекс 3248-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ҳужжатининг ноқонунийлиги ёки асоссизлиги ҳал қилув қарорини, қарорни ёки ажримни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда биринчи, апелляция ва тафтиш инстанцияси судлари иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб асосли қарорлар қабул қилган. Шунга кўра, тафтиш инстанцияси 2021-2022 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 133.607.040 сўм пеня суммасини ФК 326-моддаси тартибида 39.000.000 сўмга қаноатлантириб, қўшимча равишда мазкур пеня суммасини ундириш орқали суд қарорларини тузатиш киритиш йўли билан қонунга мувофиқлаштиришни лозим топди. ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. ИПК 3247-моддасининг иккинчи қисмига кўра, суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал қилинмаганлиги ёки нотўғри ҳал қилинганлиги суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. Бундай ҳолда қарорнинг хулоса қисмида суд харажатлари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган тартибда тақсимланиши кўрсатилади. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация ва тафтиш шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. 8 Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати шикоятни қисман қаноатлантиришни, қуйи инстанция судлари қарорлари қонунга мувофиқлаштирилганлиги сабабли даъво талабининг пеня қисмини қисман қаноатлантириб, ушбу талаб бўйича ишни биринчи, кассация, тафтиш инстанцияларида кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни, жавобгардан республика бюджетига (биринчи инстанция учун 2.672.214.8 сўм, кассация ва тафтиш инстанцияси учун 2.672.214.8 сўм) 5.344.281,6 сўм давлат божини ҳамда апелляция ва тафтиш инстанциялари учун олдиндан тўланган (37.500+41.200=) 78.700 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 3247, 3248 ва 3249-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 8 апрелдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 12 августдаги қарори қонунга мувофиқлаштирилсин. Суд қарорларининг хулоса қисмидаги жавобгар “Lit i til Ov rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан даъвогар “IS OILOV BOYQOBIL” фермер хўжалиги фойдасига белгиланган ундирувга “2021-2022-2023 йиллар учун берилмаган авансга нисбатан ҳисобланган 39.000.000 сўм пеня”ни киритиш йўли билан тузатилсин. Жавобгар “Lit i til Ov rs s” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳисобидан: - Миришкор туман фермерлар кенгаши фойдасига 78.700 сўм почта харажати; - республика бюджетига 5.344.281,6 сўм давлат божи ундирилсин. Қарор юзасидан янги ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, ундан норози томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик этувчи М.Астанов Судьялар М.Бозоров Д.Рахимов