← Назад
Решение #2848391 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 3246 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2508/203-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья З.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Н.Хўжақулов
Тафтиш инстанцияси судида
маърузачи судья Л.Абдуллаев
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА
СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ ТАФТИШ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Қарши шаҳри
2025 йил 12 ноябрь
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича тафтиш инстанцияси
судлов ҳайъати судья М.Астановнинг раислигида, судьялар М.Бозоров,
Л.Абдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Ҳ.Абсатторовнинг
котиблигида, Миришкор туман фермер Кенгашидан вакил – Р.Хазратқулов
(2025 йил 4 январдаги рақамсиз ишончнома асосида), жавобгардан вакиллар –
А.Абдирахмонов, А.Сатторов (2025 йил 3 январдаги 02/25, 03/25-сонли ишончномалар асосида) иштирокида, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари Кенгашининг даъвогар – “ IRZ YEV IBODULLO” фермер
хўжалиги манфаатида, жавобгар - “LI I E ILE OVERSE S” МЧЖ хорижий
корхона ҳисобидан 17.314.674 сўм рағбатлантирувчи коэффициент, 2021 йилда
топширилган пахта ҳосилидан қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган
2.913.219 сўм маблағ ва ушбу суммага ҳисобланган 1.438.345 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул
қилинган Касби тумманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
кассация инстанциясининг 2025 йил 19 августдаги қарори устидан Миришкор
туман фермерлар Кенгаши томонидан даъвогар манфаатида берилган тафтиш
шикояти асосида ишни вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгаши даъвогар – “ IRZ YEV IBODULLO” фермер хўжалиги манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар - “LI I E ILE
OVERSE S” МЧЖ хорижий корхона ҳисобидан 17.314.674 сўм рағбатлантирувчи
коэффициент, 2021 йилда топширилган пахта ҳосилидан қуритиш ва тозалаш учун
асоссиз ушлаб қолинган 2.913.219 сўм маблағ ва ушбу суммага ҳисобланган
1.438.345 сўм пеня ундириб беришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 февралдаги ҳал қилув
қарори билан жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилиб, даъвогарнинг даъво талабларига нисбатан даъво муддати қўлланилиб,
даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация
инстанциясининг 2025 йил 19 августдаги қарори билан Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2025 йил 17 февралдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал
қилув қарорининг хулоса қисмидаги: “жавобгар - “LI I E ILE OVERSE S”
МЧЖ хорижий корхонасининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси
қаноатлантирилиб, Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари Кенгашининг даъвогар – “ IRZ YEV IBODULLO” фермер хўжалиги
манфаатини кўзлаб, жавобгар – “LI I E ILE OVERSE S” МЧЖ хорижий
корхонаси ҳисобидан 2021 йил топширилган пахта ҳосили учун 17.314.674 сўм
рағбатлантирувчи коэффициент, 2021 йилда топширилган пахта ҳосилидан
қуритиш ва тозалаш учун асоссиз ушлаб қолинган 2.913.219 сўм маблағ ва унга
ҳисобланган 1.438.345 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича даъво
муддати қўлланилиб, даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин” қисми –
жавобгар – “LI I E ILE OVERSE S” МЧЖ хорижий корхонасининг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қисман қаноатлантирилиб, Миришкор туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши даъвогар –
“ IRZ YEV IBODULLO” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб келтирган даъво
аризаси қисман қаноатлантирилиб, “LI I E ILE OVERSE S” МЧЖ хорижий
корхонаси ҳисобидан 2021 йил топширилган пахта ҳосили учун 16.160.363 сўм
рағбатлантирувчи коэффициент, 37.500 сўм почта харажати ундирилиши
белгиланиб, 2021 йил топширилган пахта ҳосилидан қуритиш ва тозалаш учун
асоссиз ушлаб қолинган 2.913.219 сўм маблағ ва унга ҳисобланган 1.438.345 сўм
пеня ундириш тўғрисидаги даъво талаби бўйича даъво муддати қўлланилиб,
қаноатлантириш рад этилиб, “LI I E ILE OVERSE S” МЧЖ хорижий
корхонаси ҳисобидан республика бюджетига 375.000 сўм давлат божи
ундирилиши белгиланиб, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин” деб ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз
қолдирилиб, “LI I E ILE OVERSE S” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан
“ IRZ YEV IBODULLO” фермер хўжалиги фойдасига 37.500 сўм почта
харажати, республика бюджетига 187.500 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан тафтиш шикояти
берилиб, унда Касби туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 17 февралдаги
ҳал қилув қарорини ўзгартириб, тарафлар ўртасида 2021-2023 йилларда тузилган
шартномаларнинг 4.2-банди қўпол равишда бузилганлиги учун ушбу тузилган
шартномаларнинг 5.4-бандига кўра етказиб берилмаган бўнак (аванс) суммасининг
0,4 фоизи миқдорида жами 199.064.760 сўм пеня ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил 19 августдаги
қарорини бекор қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб шикоятда, тарафлар ўртасида 2021-2023 йилларда тузилган
шартномаларнинг 4.2-банди қўпол равишда бузилганлиги учун ушбу шартномаларнинг 5.4-бандларига кўра етказиб берилмаган аванс суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида пеня тўлаши қайд этилганлиги, 2022 йилда 39.396.102,9 сўм, 2023
йилда 375.322.344,4 сўм миқдорда аванс берилмаганлиги, берилмаган бўнак
(аванс) суммаси ҳисобидан пеня ҳисобланиши шартномаларнинг 5.4-бандини
иккинчи қисмида қайд этилганлиги, даъвогар томонидан 2021 йил 13 январда
7-сонли, 24 февралда 34-сонли, 2022 йил 30 июнда 78-сонли (2та), 5 июлда 84, 85,
86 (2та) ва 87 сонли, 30 августда 88-сонли, 19 сентябрда 104-сонли (2та),
26 декабрда 101а-сонли, 2024 йил 5 январда 2а-сонли талабномалар жавобгарниг
манзилига почта жўнатмаси орқали юборилганлиги, бироқ суд томонидан бу
далиллар эътиборга олинмаганлиги тўғрисида важлар келтирилган.
Суд мажлисида Миришкор туман фермерлар Кенгаши вакили иштирок этиб,
кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб, шикоятни
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида иштирок этиб, қуйи инстанция судлари
томонидан ишдаги мавжуд далиллар тўлиқ ўрганиб чиқилиб, даъво талабининг
пеня ундирув қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли хулосага
келинганлигини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
тафтиш шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда
муҳакама қилиб, қуйидаги асосларга кўра Миришкор туман фермерлар Кенгаши
томонидан даъвогар манфаатида берилган тафтиш шикояти бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 3246-моддасининг
биринчи қисмига кўра суд ишни тафтиш тартибида кўриш чоғида қуйи инстанция
судлари томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва
процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича
текширади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида биринчи инстанция судида кўриб чиқиш
предмети бўлмаган янги талаблар тафтиш инстанцияси суди томонидан қабул
қилинмайди ва кўрилмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
иқтисодий ишларни тафтиш тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”
2024 йил 25 июндаги 21-сонли қарорининг 22-бандида тафтиш инстанцияси
судининг суд ҳужжатларини тўлиқ текшириш ваколатидан келиб чиқиб, ушбу
инстанция суди қўшимча ва янги далилларни текширишга ҳамда янги фактларни
аниқлашга ҳақли.
Биринчи инстанция судида кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар
тафтиш инстанцияси суди томонидан кўриб чиқилмайди ва бу ҳақида қарорнинг
асослантирувчи қисмида кўрсатилади (ИПК 3246-моддасининг иккинчи қисми)
Бунда, янги талаблар деганда даъво предмети бўлмага, жавобгарга ёки бошқа
иштирок этувчи шахсларга ёхуд ишда иштирок этмаган шахсларга нисбатан
қаратилган талаб тушунилиши тўғрисида тушунтиришлар берилган.
Аниқланишича, Миришкор туман фермерлар Кенгашининг даъвогар
манфаатида берган тафтиш шикоятида тарафлар ўртасида 2021-2023 йилларда
тузилган шартномаларнинг 4.2-банди қўпол равишда бузилганлиги сабабли ушбу
тузилган шартномаларнинг 5.4-бандига кўра етказиб берилмаган бўнак (аванс)
суммасининг 0,4 фоизи, жами 199.064.760 сўм миқдорида пеня ундириш сўралган.
Аммо ушбу талаб қуйи инстанция судларида кўриб чиқилмаган.
Бундай ҳолатда тафтиш шикоятида биринчи инстанция судида кўриб чиқиш
предмети бўлмаган янги талаб билдирилганлиги сабабли тафтиш инстанциясида
шикоят бўйича иш юритилиши тугатилиши лозим.
“Давлат божи тўғрисидаг”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
9-моддасини биринчи қисми ўн саккизинчи бандида Ўзбекистон фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашлари – фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг
манфаатларини кўзлаб қилинган даъволар юзасидан иқтисодий судларда давлат
божини тўлашдан озод қилинганлиги белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича
ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли
қарорининг 3-бандини 6-хат бошида, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари,
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари
(ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган
фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган.
Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда процессуал қонун
нормаларининг талабларига асосланиб, Миришкор туман фермерлар Кенгаши
томонидан даъвогар манфаатида берилган тафтиш шикояти юзасидан иш
юритишни тугатишни, давлат божини даъвогар зиммасига юклашни, даъвогарни
давлат божи тўловидан озод қилинганлигини инобатга олишни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
195-196, 3246-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
ажрим қилади:
Миришкор туман фермерлар Кенгашининг даъвогар – “ IRZ YEV
IBODULLO” фермер хўжалиги манфаатида берган тафтиш шикояти бўйича иш
юритиш тугатилсин.
Суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилсин.
Даъвогарни давлат божи тўловидан озод қилинганлиги инобатга олинсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътборан қонуний кучга киради.
Мазкур ажрим устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш
(протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари:
М.Бозоров
Л.Абдуллаев