← Назад
Решение #2848395 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 107 | — | law | |
| онуни | 18 | — | law | |
| онуннинг | 9 | — | law |
Текст решения
4 448 символов
4-1202-2501/5581-сонли иқтисодий иш
СИРДАРЁ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
АЖРИМИ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш ҳақида)
Сирдарё тумани
2025 йил 12 ноябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов
раислигида, судья ёрдамчиси Қ.Махамаджонов котиблигида даъвогар “SA
GROUP BULD MATREIALS” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонасининг жавобгар - “SAYXUN SIRDARYO G`URURI”
масъулияти чекланган жамиятидан 177 804 148,65 сўм асосий қарз ва 80 900
887 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
иқтисоий ишнини даъвогар вакили Б.Мусурмонов (2025 йил 21 майдаги 01сонли ишончномага асосан), жавобгар раҳбари М.Равшановларнинг
иштирокида, Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд
мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар - “SA GROUP BULD MATREIALS” масъулияти чекланган
жамияти шаклидаги қўшма корхонаси (бундан кейинги матнларда даъвогар деб
юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “SAYXUN
SIRDARYO G`URURI” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги
матнларда жавобгар деб юритилади) 177 804 148,65 сўм асосий қарз ва 80 900
887 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Судда даъвогар вакили жавобгар ва қўшимча жавобгар билан 2025 йил
7 ноябрда тарфлар ўртасида медиатив келушув тузилганлигини билдириб,
даъвони кўрмасдан қолдиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган тарафлар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъвогарнинг даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 131-моддасига биноан тарафлар низони
келишув битимини ёки медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин.
Келишув битими иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш жараёнида, медиатив келишув эса
биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) суд
ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар томонидан тузилиши
мумкин.
ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисми 53-бандига асосан тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил
7 ноябрь куни 5-сонли медиатив келишув тузилган бўлиб, медиатив келишувга
кўра тарафлар Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг 4-1202-2501/5581-
сонли иқтисодий иши медиация тартибида ҳал этилганлиги, жавобгар
177 804 148,65 сўм қарздорликни 2025 йил 30 ноябрга қадар тўлаши, тўлов
амалга оширилиши туфайли даъвогар даъвонинг 80 900 887 сўм пеня ундириш
қимидан воз кечиши билан тасдиқлашган, олдиндан тўланган 41 200 сўм почта
харажати жавобгар зиммасида қолдирилиши белгиланган.
Суд даъвогар раҳбари томонидан тақдим этилган 2025 йил 7 ноябрдаги
медиатив келишувни ўрганиб, тарафлар низони ўзаро медиатив келишув йўли
билан ҳал қилганликларини, яъни иқтисодий суд ишини юритишда низони ҳал
этишга кўмаклашганлигини инобатга олиб, палатанинг даъво аризасини
кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
18-моддаси биринчи қисми 9-бандига кўра агар тарафлар ўртасида медиатив
келишув тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи
қайтарилиши лозим, бироқ ушбу Қонуннинг 9-моддаси биринчи қисми
2-бандига асосан палатанинг даъво аризаси олдиндан давлат божи тўловисиз
иш юритишга қабул қилинганлигини инобатга олиб, давлат божини ундирувсиз
қолдириб, олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий
процессуал кодекси 107, 108, 109, 130, 131, 170, 195-моддаларини қўллаб, суд
ажрим қилди:
“SA GROUP BULD MATREIALS” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги
қўшма корхонасининг жавобгар - “SAYXUN SIRDARYO G`URURI”
масъулияти чекланган жамиятидан 177 804 148,65 сўм асосий қарз ва
80 900 887 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
4-1202-2501/5581-сонли иқтисодий иш бўйича 2025 йил 7 ноябрдаги медиатив
келишув иш юритувга қабул қилинсин ва ушбу медиатив келишувга асосан
4-1202-2501/5581-сонли иқтисодий иш бўйича юритилган даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилсин.
Иш бўйича давлат божи ундирувсиз қолдирилсин, почта харажати
тўланганлиги инобатга олинсин.
Мазкур ажримдан норози тараф қонунда белгиланган муддатда шу суд
орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин.
Судья
У.Курбанов