← Назад
Решение #2848397 economic_new
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
8 809 символов
4-1202-2502/5693-сонли иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
Ҳ А Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
Сирдарё тумани
2025 йил 12 ноябрь
Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов раислигида,
судья ёрдамчиси Қ.Маҳумаджоновнинг котиблигида, даъвогар Сирдарё вилоят
прокуратурасининг Сирдарё вилоят саноат зоналарини бошқариш дирекцияси
манфаатида жавобгар "MALIKABONU BINAFSHA" масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 135 643 726 сўм асосий қарз ва 82 821 863сўм пеня ундириш
тўғрисидаги
даъво
аризасини,
даъвогар
жавобгар
раҳбари
М.Маматраимовларнинг иштирокида Cирдарё туман прокурори ёрдамчиси
А.Джайнаровларнинг иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Сирдарё вилоят прокуратурасининг Сирдарё вилоят саноат зоналарини
бошқариш дирекцияси (бундан кейинги мвакили Х.Холбоев (ишончномага
асосан), атнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида, жавобгар
"MALIKABONU BINAFSHA" масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги
матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 135 643 726 сўм асосий қарз ва 82
821 863 сўм пеня ундириш
"Тарафлар ўртасида 2025 йил 15 январда 01-11/130-сонли ижара
шартномаси имзоланган.
Унга кўра ижарага берувчи-даъвогар ижарага олувчи-жавобгарга кичик
саноат зонаси ҳудудидаги ер учаскасини ижарага бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига кўра ижарага олувчи ижара ҳақини ҳар ойнинг
10-сансидан тўлаши белгиланган.
Жавобгар томонидан ижара ҳақи ўз вақтида тўланмаганлиги боис
жавобгарнинг даъвогар олдида 135 643 726 сўм ижара ҳақидан асосий қарзи
юзага келган.
Шунга кўра даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 135 643 726 сўм асосий қарз ва 82 821 863 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасида келтирилган важларни
қувватлаб, судга даъво аризаси киритилганидан кейин 50 000 000 сўм тўлв
амалга оширилганлигини билдириб, даъво талабини даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантиришни сўради.
Судда жавобгар раҳбари даъвогар судга даъво аризаси киритиганидан кейин
29.10.2025 йил куни 50 000 000 сўм тўланганлигини, ҳозирда 85 643 726 сўм
асосий қарз тўланмаганлигини билдириб, даъво талабини иқтисодий аҳволини
ҳисобга олиб рад этишни сўради.
Судд прокурор ёрдамчиси даъво талабини қувватлаб, даъвони қисман
қанотлантиришни сўради.
Суд ишда иштирок этган тарфлар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
прокурор фикрни эшитиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабларини қисман қаноатлантириш ва
ишни кўриш билан боғлиқ барча суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (матнда ФК деб
юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида ўртасида
“Кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган ер учаскасини узоқ муддатли ижарга
бериш бўйича” 2025 йил 15 январда №01-11/130-сонли ижара шартномаси
имзоланган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, ижарга берувчи кўчмас мулкни 2024 йил
26 феварладаги Yu-1016918-сонли, Yu-1016919-сонли, Yu-1016920-сонли, Yu1016921-сонли, Yu-1016922-сонли, Yu-1016923-сонли, Yu-1016924-сонли ҳамда
2024 йил 26 феварладаги Yu-1016931-сонли баённомаларга асосан Сирдарё
вилояти Оқолтин тумани Саховат МФЙ КСЗда жойлашган жами 24 000 кв.метр
бўлган ер майдонини 5 йилга ижарга берган.
Шартноманинг 1.2-бандига кўра, товуқ гўши ишлаш лойиҳасини амалга
ошириш учун мулк ижараг олинган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, ижара ҳақи 2024 йил 27 декабрдаги
Оқолтин туман халқ депутатлари кенгаши қарори асосида 1 кв. М. 5 269 сўм
ижарага берилган бўлиб, шартнома бўйича йиллик ижара тўлови жами
126 456 000 сўмни ташкил этиб, ижара тўловини чоракларда тўданиши лозим
бўлган суммаси 31 614 000 сўм бўлган.
ФК 535-моддасига кўра мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи
ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Даъвогар томонидан ижара тўловларини тўлаш юзасидан жавобгар
юборилган огоҳлантиришлар эътиборсиз қолдирилган ва 165 643 726 сўм
қарздорлик тўланмаган. Шундан сўнг даъвогарнинг 165 643 726 сўм
қарздорлигидан 23.10.2025 йил куни 30 000 000 сўми тўланган. Жавобгарнинг
даъвогар олдида 135 643 726 сўм қарздорлиги тарафлар ўртасида тузилган
16.10.2025 йилдаги таққослаш далолатномаси ва жавобгар раҳбарининг
тушунтириш хатлари билан ҳам ўз исботини топади.
Жавобгар томонидан судга даъво аризаси киритилганидан кейин 29.10.2025
йил куни 50 000 000 сўм қарздорлик тўлаб берилган ва судга қадар 85 643 726
қарздорлик тўланмай қолган.
Суд даъво талаби бўйича жавобгарнинг даъвогар олдидаги 135 643 726 сўм
ижара ҳақини ундириш талабидан 50 000 000 сўм қисми тўланганлигини
инобатга олиб. қайд этилганларга ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра
даъво талабининг 85 643 726 сўм қисмини асосли деб ҳисоблайди ва уни
қаноатлантиришни ҳамда қолган 50 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини
рад этишни лозим топади.
2
Бундан ташқари, даъво аризасида жавобгар томонидан тўловларни ўз
вақтида амалга оширилмаганлиги боис унинг ҳисобидан 82 821 863 сўм пеня
ундириш талаби қўйилган.
ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
Ижара шартномасининг 6.2-бандига кўра ижарага олувчи ижара тўловини
белгиланган муддатда тўламаган тақдирда, кечиктирилган ҳар кун учун 0,4 фоиз,
бироқ жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
Мазкур ҳолатда суд даъвонинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок қилувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 15.06.2007 йилдаги 163сонли қарорининг 4-бандидаги тушунтиришларни инобатга олиб, талаб
қилинган 82 821 863 сўм пеняни 12 000 000 сўм миқдорида қаноатлантириб,
қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, олтинчи қисмига кўра,
агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб
асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 85 643 726 сўм асосий
қарз, 12 000 000 пеня ва 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси
118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига асосан, даъвогар
тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож
тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан Республика бюджети даромадига
ундирилади, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Шу
сабабли, давлат божи тўловни жавобгар зиммасига юклаб, 4 369 311,78 сўм
3
давлат божи тўлвини жавобгардан Республика бюжетига ундиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68,118,176180,186,192-моддаларини қўллаб,
қарор қилади:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар "MALIKABONU BINAFSHA" МЧЖ ҳисобидан даъвогар
"Ўзбекгидро-энергоқурилиш" АЖ фойдасига 85 643 726 сўм асосий қарз,
12 000 000 пеня ва 41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъвонинг қолган талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар "MALIKABONU BINAFSHA" МЧЖ ҳисобидан республика
бюджетига 4 369 311,78 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Сирдарё вилоят суди апелляция ва кассация тартибида шикоят қилиниши
(протест келтирилиши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
У.Курбанов
4