Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-1202-2501/5703 Дата решения 12.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистон туманлараро иқтисодий суди Судья KURBANOV ULUG‘BEK RISBAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый PARK MEDIA BAXT
Source ID 93c104be-8257-4853-9f38-227a67f6d99b Claim ID PDF Hash 439e56a896c97d3b... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодекси 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 8 086 символов
4-1202-2501/5703-сонли иш Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Сирдарё тумани 2025 йил 12 ноябрь Сирдарё туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.Курбанов Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг, “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида, жавобгар “PARK MEDIA BAXT” масъулияти чекланган жамиятидан 6 204 261 сўм ҳисобланган кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси ва илова қилинган ҳужжатларни соддалаштирилган иш юритиш тартибида Сирдарё туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси(бундан кейинги матнларда “палата” деб юритилади), “Микрокредитбанк” АТБ (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “PARK MEDIA BAXT” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейинги матнларда “жавобгар” деб юритилади)дан 6 204 261 сўм ҳисобланган кредит фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги матнларда “ИПК” деб юритилади) 2034-моддасига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга почта алоқаси орқали юборилган, жавобгар даъво аризаси юзасидан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда ёзма фикрини тақдим этмаган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. Бироқ суд ишни кўриб чиққунга қадар даъвогар томонидан 2025 йил 12 ноябрь куни судга маълумот тақдим этилган ва унда кредит қарздорликлари судга даъво аризаси киритилгандан кейин тўланганлиги маълум қилинган. Соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш муддати узайтирилмайди. Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади. Суд, даъво аризасида баён этилган важларни, даъвогар маълумотномаси, иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, иш ҳужжатларига холисона ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2025 йил 10 июнда №115-сонли “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида лойиҳаларни кредитлаш” шартномаси тузилган. ФК 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар шартнома шартларини бажариб, шартноманинг 2-бандига кўра, жавобгарга 100 000 000 сўм миқдорида “умумий овқатланиш биносига жиҳозлар сотиб олиш учун” йиллик 22 фоиз устама ҳақ тўлаш билан асосий қарз тўлови бўйича 24 ойлик имтиёзли давр билан 2031 йил 16 июнгача бўлган муддатга кредит ажратилган. Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан, кредит шартномасида белгиланган фоиз қарзини ўз вақтида тўламаган. Даъвогар жавобгарга кредит фоизини тўлаш тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантириш хати юбориб, кредит фоизини тўлашни, акс холда иқтисодий судга даъво ариза киритилиб, кредит фоизлари, етказилган зарарлар билан ундириб олинишини билдирган. Даъвогар томонидан кредит қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун (бундан кейинги матнларда “даъвогар” деб юритилади) суддан 6 204 261 сўм кредит фоизи қарздорликни ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 234-моддасида, мажбурият- фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 5-бандида, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин деб тушунтириш берилган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган банк айланмаси ҳисоботида ҳам 17.10.2025 йил ҳолатига кредит фоиз қарздорлиги 6 204 261 сўмни ташкил этган. Даъвогар томонидан судга тақдим этилган маълумотда жавобгар томонидан 06.11.2025 йил куни 2 000 000 сўм, 12.11.2025 йил куни 5 500 000 сўм тўлов амалга оширилиб, кредит қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлиги кўрсатилган. Суд, мазкур ҳолатда кредит қарздорлиги тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг 6 204 261 сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан Республика бюджети даромадига ундирилади, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъво аризасини рад этишни, даъвогар судга даъво аризаси киритилганидан кейин кредит қарздорлиги бартараф этилганлиги учун тўлиқ қаноатлантиришни, даъвогарга жавобгардан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатларини ундиришни, ундирилиши лозим бўлган давлат божини жавобгардан Республика бюджетига ундиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 118, 176-180, 186, 2034-моддаларига асосланиб, судҚ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармасининг, “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида, жавобгар “PARK MEDIA BAXT” масъулияти чекланган жамиятидан 6 204 261 сўм ҳисобланган кредит фоизини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қанотлантиришдан рад этилсин. “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига жавобгар “PARK MEDIA BAXT” масъулияти чекланган жамиятидан олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатлари ундирилсин. Жавобгар “PARK MEDIA BAXT” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф Сирдарё туманлараро иқтисодий суди орқали Сирдарё вилоят судига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач апелляция ва кассация тартибида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли. Судья У.Курбанов