← Назад
Решение #2848415 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| нинг | 386 | — | law | |
| ФКнинг | 419 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФК | 330 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/14033-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 12 ноябр
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.С.Асатов, ушбу кун
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар «******» МЧЖ қўшма корхонасининг манфаатида жавобгар «******»
МЧЖдан 2 822 400 сўм асосий қарзни ва 1 411 220 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг
даъвогар «******» МЧЖ қўшма корхонасининг манфаатида (кейинги ўринларда
даъвогар деб юритилади) «******» МЧЖ (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгарга 2025 йил 28 январда тузилган олди-сотди шартномаси
бўйича маҳсулотлар ектазиб берилганлигини, жавобгар тўловни амалга
оширмаганлигини, бугунги кунда шартнома бўйича қарздорлик мавжудлигини,
ушбу ҳолатлар маҳсулот етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар орқали ўз
тасдиғини топишини, етказиб берилган маҳсулот бўйича тўлов муддати
кечиктирилган кунлар учун 1 411 220 сўм пеня ҳисобланганлигини баён этиб,
жавобгардан 2 822 400 сўм асосий қарзни ва 1 411 220 сўм пеняни ундириб
беришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
4
203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида
ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра,
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан
имзоланади. Вакил томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова
қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво аризасининг
судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан
даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Ушбу холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, «Даъвогар» (Сотувчи) ва
«Жавобгар» фермер хўжалиги (Харидор) ўртасида 2025 йил 28 январда
олди-сотди шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 386-моддаси биринчи қисмига кўра, олди-сотди шартномаси
бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб
топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг
учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома шартларига кўра, «Сотувчи»
«Харидор»га шартноманинг 1-бандига белгиланган қиймати “пиво
махсулотлари” (бундан буён матнда - товар деб номланади) “Харидорга” унинг
сотиши, «Харидор» эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини ушбу
шартномада белгиланган муддатларда тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.1-бандида шартнома имзоланган кундан «Сотувчи»
«Харидор»га маҳсулотни мазкур шартнома шартлари асосида сотади, «Харидор»
маҳсулотни шартнома шартлари асосида унинг қиймати бўйича тўловни амалга
ошириши лозимлиги қайд этилган.
Сотувчи томонидан Харидорга электрон ҳисобварақа-фактурага асосан
2 822 400 сўмлик маҳсулот топширилган ва Харидор томонидан маҳсулотлар
қабул қилиб олинган.
ФКнинг 419-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатлари ёки
олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда
тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки
ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан
тўлаши лозим. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, агар олди-сотди
шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб
олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши
лозим.
Аниқланишича, жавобгар томонидан шартнома бўйича жами 2 822 400
сўмлик товарлар қабул қилиб олинган бўлиб, қарздорлик тўланмаганлиги боис,
ушбу қарздорлик юзага келган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 419-моддаси учинчи қисмига кўра, агар сотиб олувчи олди-сотди
шартномасига мувофиқ топширилган товар ҳақини ўз вақтида тўламаса, сотувчи
товар ҳақини ва ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгар мазкур қарзларни тўлаб берилганлигини ёхуд бу қарзларни инкор
этувчи далилларни тақдим этмади. Бундан ташқари даъвогар жавобгарнинг
қарзларини тўлаб бермаганлиги тўғрисида судга маълумотнома тақдим этган.
Мазкур ҳолатда, суд, даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни ундириш
талабини қанотлантиришни лозим топди.
Шунингдек, даъвогар шартноманинг 8.3-бандига биноан жавобгардан
1 411 220 сўм пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли
билан ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада
бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни
мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.
Шартноманинг 8.3-бандига кўра, етказиб берилган товарлар ҳақини ўз
вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи (буюртмачи) етказиб берувчига
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1
фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлайди.
Қонунга мувофиқ, даъвогар жавобгардан 1 411 220 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги,
суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга
эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг
4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Мазкур ҳолатда суд, қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, хисобланган пенянинг миқдорини
мажбурият бузилиши оқибатларига номутаносиб эканлигини инобатга олиб,
унинг адолатли миқдорини белгилаб, пенянинг 300 000 сўм қисмини
қаноатлантиришни лозим топди.
Қайд этилганлага мувофиқ, суд ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган
ҳолда, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 2 822 400 сўм асосий қарзни ва 300 000 сўм пеняни
ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини
тўлиқ жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-180, 186, 2034, 2035 - моддаларини қўллаб, суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «******» МЧЖдан даъвогар «******» МЧЖ қўшма корхонаси
фойдасига 2 822 400 сўм қарз, 300 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган
41 200 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «******» МЧЖдан Республика бюджетига 412 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти
(протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой мобайнида
кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов