← Назад
Решение #2848438 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2501/13996-сонли иқтисодий иш
судья О.С.Асатов
Ўзбекистон Республикаси номидан
Ҳал қилув қарори
Жиззах шаҳри
2025 йил 11 ноябрь
Жиззах туманлараро иқтисодий суди, судья О.С.Асатовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ш.Каримовнинг котиблигида, *******нинг даъвогар «*******»
АТБнинг манфаатида, жавобгар «*******» фермер хўжалигига нисбатан берган
жами 95 024 979 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган ишни, Жиззах туманлараро иқтисодий судининг биносида,
очиқ суд мажлиси муҳокамасида, ааааааааа (ишончномага асосан) иштирокида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
АНИҚЛАДИ:
******* «*******» АТБ (кейинги ўринларда Банк ёки даъвогар деб
юритилади) манфаатида Жиззах туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, «*******» фермер хўжалиги (кейинги ўринларда Қарздор
ёки жавобгар деб юритилади)га 2024 йил 10 сентябрдаги кредит шартномаси
бўйича 91 708 358 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилганлиги, бироқ
шартнома мажбуриятлари қарздор томонидан ўз вақтида бажарилмаганлиги
натижасида 2025 йил 13 октябр ҳолатига кредит қарзидан 85 492 000 сўм, фоизидан
қарзи
9 532 979 сўмни ташкил этиши, жавобгар бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай
шу кунга қадар кредитга хисобланган фоизларни тўламасдан келаётганлигини
баён этиб, қарздордан банк фойдасига 9 532 979 сўм кредит фоизидан қарзи жами
95 024 979 сўмни ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгардан суд мажлисига вакил келмади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо
уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, жавобгар вакилининг иштирокисиз ишни
кўришни мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар томонидан
бугунги кундаги қадар кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги, кредитнинг
асосий қарзи ва пенясини қисман тўлаб берганлигини таъкидлаб, даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида қатнашган прокурорнинг ёрдамчиси даъво аризасини
қисман қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича берган кўргазмасини, прокурор
ёрдамчисининг иш бўйича фикрини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни
лозим топди.
2
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Даъвогар (Банк) билан Жавобгар (Қарз олувчи) ўртасида 2024 йил 10
сентябрда кредит шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, Банк Қарз олувчига 60 ойга, 14 фоиз тўлаш шарти билан
билан 91 708 358 сўм миқдорида кредит бериши, Қарз олувчи Банкдан олинган
кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига мувофиқ равишда
тўлаб бориш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк
ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари
(кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун
фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Банк томонидан Қарз олувчига 91 708 358 сўм кредит маблағи ўтказиб
берилган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасида қарздор кредитни ва
унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддатларда ўз вақтида
тўлиқ қайтарилиши ҳамда тўланилишини таъминлаш мажбуриятини олган.
Қарз олувчи ва банк томонидан кредит шартномасининг иловасига асосан
ажратилган кредитни қайтариш жадвали тасдиқланган.
ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Қарзни қайтариш тўғрисида банк томонидан қарздорга бир неча бор ёзма
равишда огоҳлантирилган. Лекин, қарздор ўз мажбуриятни лозим даражада
бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзига
хисобланган фоизларни ўз муддатида тўлаб бормаган.
ФКнинг 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб
(бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги
қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи
қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича
фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган
бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз
суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
Бироқ, суд муҳокамасига қадар жавобгар кредит қарзларини қисман тўлаб,
унинг асосий кредит қарзи 34 483 000 сўмни ва фоиз қарзи 204 000сўмни ташкил
этган бу ҳақда даъвогарнинг вакили судга маълумотнома тақдим этди.
Қайд этилганларга биноан суд, жавобгар кредит қарзларини ва унга
ҳисобланган фоизларини қисман тўлаб берганлигини инобатга олиб, даъво
аризасининг тўланмаган 34 483 000 сўм кредит қарзини ва 204 000 сўм фоиз
қарзини ундириш қисмини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
3
Қайд этилганларга мувофиқ, даъвогарнинг даъво талабини
қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 34 483 000 сўм кредит қарзи,
204 000сўм фоиз қарзини ундиришни, Республика бюджетига 1 900 499 сўм давлат
божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
236, 270, 279, 280, 736, 744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб
суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «*******» фермер хўжалигидан:
- даъвогар «*******» АТБнинг фойдасига 34 483 000 сўм кредитнинг асосий
қарзи, 204 000 сўм кредит фоизи ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта
харажати;
- Республика бюджетига 1 900 499 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво аризасининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти(протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач олти ой
ичида кассация шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
О.С.Асатов