Реквизиты
Категория economic_new Номер дела 4-2203-2501/10428 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Ургенчский межрайонный экономический суд Судья TURAKULOV AKRAM NIGMATULLAYEVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 6ef29040-8be9-4476-98f5-d73bcb61cd59 Claim ID PDF Hash 4a89dc3cb3f965a3... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2203-2501/10428-сонли иқтисодий иш судья: *** БОҒОТ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМИ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) Боғот туман 2025 йил 11 ноябрь Боғот туманлараро иқтисодий суди, судья *** раислигида, судья ёрдамчиси У.Зариповнинг котиблигида, даъвогар вакили *** (08.08.2025 йилдаги 04-07/1415-сонли ишончнома асосида)иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси ***даъвогар “***” АТБ *** манфаатида жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан *** сўм муддати ўтган кредит фоизи қарздорли ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “***” АТБ *** (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Боғот туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “***” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан *** сўм муддати ўтган кредит фоизи қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қуллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси ***даъвогар “***” АТБ *** манфаатини кўзлаб, “***” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан *** сўм муддати ўтган кредит фоизи қарздорлигини ундиришни сўраган, Вахоланки, манфаати кўзланган “***” АТБ *** юридик шахс хисобланмайдию Бундан ташқари, Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси ***даъвогар “***” акциядорлик тижорат билан 2025 йил 18 март куни аъзолик шартномаси расмийлаштирилган. Аммо “***” АТБ *** билан ўрталарида аъзолик шартномаси тузилмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) ИПК 110-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга таалуқли бўлмаса иш юритишни тугатади. ИПКнинг 118-моддаси 8-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади. Бундай ҳолатда, суд, даъвогарнинг даъво аризаси бўйича иш юритиш тугатишни, мазкур иш бўйича олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топди. Юқоридагиларга асосан ҳамда ИПКнинг 110,157,195-196-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қи л д и: Боғот туманлараро иқтисодий судининг 4-2203-2501/10428-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “***” АТБ *** зиммасида қолдирилсин. Ажрим нусхаси тарафларга юборилсин. Мазкур ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья ***