← Назад
Решение #2848449 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ажримда жавобгарга ИПК | 2034 | — | law | |
| Шу сабабли суд ишни ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-2001-2505/9055-сонли иқтисодий иш
Бухоро шаҳри
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2025 йил 11 ноябрь
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Юлдашев,
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “***”
ХУЖМШдан 5.144.903,72 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
асосида қўзғатилган ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
даъвогар “***” масъулияти чекланган жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***”
ХУЖМШ (матнда жавобгар деб юритилади)дан 5.144.903,72 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда “ИПК” деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан - базавий ҳисоблаш миқдорининг
йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса - беш
бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг даъво аризаси
соддалаштирилган тартибда иш юритишга қабул қилиниб, ажримда жавобгарга
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига асосан ўн беш кунлик муддатда
эътирозларини ёзма равишда судга тақдим этиши билдирилган бўлсада,
эътирозлар келиб тушмади. Шу сабабли суд ишни ИПК 2034-моддасининг
тўртинчи қисмига асосан кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2023 йил
5 сентябрда ва 2024 йил 30 июлда кўп қаватли уйларнинг ички иссиқлик
тизимларини гидропневматик усулда ювиш хизматларини кўрсатиш тўғрисида
шартномалар (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган.
Шартномаларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга 2023 ва 2024
йилларда иситиш мавсумида жами 5.144.903,72 сўмлик қийматдаги хизматлар
кўрсатилган. Бироқ, жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари лозим
даражада бажарилмасдан, мазкур хизматлар ҳақини келишилган муддатда ўз
вақтида амалга оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида
5.144.903,72 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг мазкур
қарздорликни тўлаш ҳақида юборган талабнома хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
2
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир
ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда
топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб
олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги етказиб берилган иссиқлик энергияси
қиймати ва кўрсатилган хизматлар учун жами 5.144.903,72 сўмлик қарздорлиги
иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ-фактура, иссиқ сув сарфи ҳақидаги ҳисоботлар,
ўзаро ҳисоб-китобларни солиштирма далолатномаси, маълумотнома, талабнома
хати ва бошқа далиллар билан тасдиқланади.
Демак, даъвогарнинг даъво талаби асосли ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шу сабабли суд, иш юзасидан суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 41.200 сўм почта
харажати ва республика бюджетига 412.000 сўм давлат божи ундиришни лозим
топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб ҳамда ИПКнинг 118, 176-179, 2032, 20342035-моддаларини қўллаб, суд
Қ
Р
Р
Қ И Л Д И:
Даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Жавобгар “***” ХУЖМШдан даъвогар “***” масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 5.144.903,72 сўм асосий қарз ва олдиндан тўланган 41.200
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “***” ХУЖМШдан республика бюджетига 412.000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кундан сўнг қонуний кучга киради ҳамда ижро
варақалари берилади.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судига ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан ўн кун муддат ичида апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
***