Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2503/8806 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья ABDULLAYEV BOTIRJON MUXIDDINOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e03fd588-e54f-4412-bbb6-0ee0754df66c Claim ID PDF Hash 869dbde9c9838387... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
збекистон Республикаси Конституцияси 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПКнинг 72 law
ИПК 74-моддаси ИПК 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
ХХХХХХХХ-сонли иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Термиз шаҳри 2025 йил 11 ноябрь Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси ХХХХХХХХ, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “ХХХХХХХХ” АЖ манфаатида жавобгар - ХХХХХХХХХга нисбатан киритган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни соддалаштирилган тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “ХХХХХХХХ” АЖ (кейинги ўринларда – даъвогар) иқтисодий судга соддалаштирилган тартибида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХХХ (кейинги ўринларда – жавобгар)га нисбатан кредит шартномасига асосан юзага келган ХХХХХХХХ сўм муддати ўтган кредит фоизини ундиришни сўраган. Суд, ишда мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишда мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида ХХХХХХ йилда тузилган ХХХХХХХ-сонли кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга йиллик 22 фоиз устама тўлаш шарти билан 81 ой муддатга ХХХХХХ олиш мақсадида ХХХХХХХ сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига биноан жавобгар ажратилган кредит маблағи ва унга ҳисобланган фоизларни шартномасида кўрсатилган тўлов жадвали асосида белгиланган муддатларда ва тўлиқ қайтарилишини ҳамда тўланишини таъминлаш мажбуриятини олган. Бироқ, даъвогар кредит шартномасида ўзига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ бажарган бўлиб, кредит маблағи ажратилган бўлсада, жавобгар шартномавий мажбуриятларини бажармасдан, кредит қарздорлиги ва фоизларини тўлашдан бўйин товлаб келган. Жавобгар кредит шартномасида белгиланган кредит маблағлари ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш муддатларига риоя этмаганлиги боис, кредит шартномаси бўйича ХХХХХХХХ сўм муддати ўтган кредит фоизи қарздорлиги юзага келган бўлиб, жавобгар ушбу қарздорликни бартараф этиш чораларини кўрмаган. Шу боис, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар ҳисобидан кредит қарздорлигини ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан жавобгарга ХХХХХ йилда юборилган ХХХХХХХ-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра, ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли. Ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади. Ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда - ФК) 744-моддасининг биринчи қисмига кўра к[СПиТ: 1.Кредит. Кредит ташкилотлари / Кредит] редит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 236-моддаси талабига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 23.06.2023 йилдаги “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 16-сонли Қарорининг 1-бандида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 15-моддасининг иккинчи қисмига кўра, конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этиши, Конституциянинг олий юридик кучга эгалиги ҳақидаги қоида унинг нормалари барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устун туришини англатиши ва шунга кўра, судлар кўриб чиқилаётган ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини баҳолаши ва Конституция нормаларини тўғридан-тўғри амал қилувчи олий юридик кучга эга норматив-ҳуқуқий асос сифатида қўллаши лозимлиги” тўғрисида тушунтириш берилган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақлилиги қайд этилган. ФКнинг 734-моддасига асосан агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПК 74-моддасининг биринчи қисмига асосан суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Суд, юқоридагиларни инобатга олган ҳолда даъво талабини тўлиқ қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан ХХХХХХХХ сўм муддати ўтган кредит фоизини ундириш лозим топди. Шунга кўра, суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд харажатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412 000 сўм давлат божини, даъвогар фойдасига иш учун тўланган 41 200 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186, 2035-моддаларини қўллаб қарор қ и л а д и: Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Даъвогар “ХХХХХХХХ” АЖ фойдасига жавобгар “ХХХХХХХХ ҳисобидан ХХХХХХХХ сўм муддати ўтган кредит фоизи ва иш учун олдиндан тўланган 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар “ХХХХХХХХ ҳисобидан Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 412 000 сўм давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтиб қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари ёки ушбу муддатда апелляция шикояти (протест берилмаса), олти ойлик муддатда касация шикояти (протест) беришлари мумкин. Судья ХХХХХХХХ