Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1801-2401/5195 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Кассация Тип документа Суд Каршинский межрайонный экономический суд Судья IBRAGIMOV JASUR SHODMONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 71d39eb6-cb5c-4841-ad96-bc83fcc276fd Claim ID PDF Hash 97693a0a42e432e5... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 13
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддаси збекистон Республикаси Бюджет кодекси 122 code_article
онунининг 46-моддаси онуни 46 law
онуни 47-моддаси онуни 47 law
кодексининг 47-моддаси кодекси 47 code_article
тисодий процессуал кодекси 66-моддаси тисодий процессуал кодекси 66 code_article
тисодий процессуал кодекси 74-моддаси тисодий процессуал кодекси 74 code_article
тисодий процессуал кодекси 299-моддаси тисодий процессуал кодекси 299 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1801-2401/5195-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Қодиров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Н.Хўжақулов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Қарши шаҳри 2025 йил 11 ноябрь Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича кассация инстанцияси судлов ҳайъати судья Ҳ.Турсуновнинг раислигида, судьялар Л.Абдуллаев, Н.Хўжақуловдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Абсатторовнинг котиблигида, Қашқадарё вилоят прокуратураси бўлим прокурори Ж.Абдуллаев, Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили Х.Махматқулов, 17-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати вакили Б.Нажжиевлар иштирокида, Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга вилоят судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Em rg n S rvi ” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, 17-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан 900 000 000 сўм бажарилган ишлар қийматини ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2024 йил 30 августдаги ажрими билан иш бўйича низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси ва Қашқадарё вилоят Иқтисодиёт ва Молия бош бошқармаси жалб қилинган. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 896 467 256 сўм бажарилган ишлар қиймати, олдиндан тўланган 8 964 672 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати ундирилиб, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қарорга нисбатан низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан кассация шикояти келтирилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, тарафлар ўртасидаги шартнома Ғазначилик хизмати бошқармасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги, бюджет кодекси ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун нормалари бузилганлик ҳолатлари ҳақидаги важлар келтирилган. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси вакили, даъвогар томонидан ишни бошқа кунга қолдиришни сўраб мурожаат этган илтимосномасига нисбатан эътирози борлигини, ишни чўзиш учун ушбу ҳаракатлар содир этилаётганлигини, илтимосномани қаноатлантиришни рад этиб, ишни кўриб чиқишни, кассация шикоятини қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган шартнома ғазначилик бошқармасидан рўйхатдан ўтмаганлигини маълум қилиб, кассация шикоятини қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогар томонидан ишлар тўлиқ бажарилганлигини, эътирози йўқлигини, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган прокурор, даъвогар томонидан ишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, ишни мазмунан кўриб чиқишни, кассация шикоятида келтирилган важларни қўллаб-қувватлаб шикоятни қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни ҳамда даъвогарнинг даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Даъвогар томон суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бироқ суд мажлисида иштирок этмади. Даъвогар раҳбари ушбу кунда кўриб чиқилиши белгиланган суд мажлисини адвокати билан шартнома тузиш ва унинг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаганлиги сабабли, суд мажлисини бошқа кунга қолдиришни сўраб илтимоснома билан мурожаат этган. Судлов ҳайъати, мазкур иқтисодий ишни кўриб чиқиш дастлаб 2025 йил 6 ноябрь санасига белгиланганлиги, ушбу кундаги суд мажлисида ҳам даъвогар томонидан суд мажлисини кўриб чиқишни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, ишни кўриб чиқиш 2025 йил 11 ноябрь санасига қадар қолдирилганлиги, даъвогар томонга етарлича муддат берилганлиги ҳамда иккинчи маротаба келтирилаётган илтимосномага асослантирувчи бирон-бир далиллар илова қилиб келтирилмаганлиги ҳолатларидан келиб чиқиб, илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринда – ИПК деб юритилади)нинг 127, 297-моддаларига асосан ишни даъвогар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришини ҳамда прокурорнинг кассация шикоятини қаноатлантириш тўғрисидаги фикрини тинглаб, кассация шикоятида баён этилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасига кўра ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши, 237-моддасида мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги, 333-моддасида эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб бериши белгиланган. ФК 631-моддасининг биринчи қисмида, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади. ФК 638-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи пудратчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2024 йил 24 июнда 12-пудрат шартномаси тузилган бўлиб, шартнома шартларига кўра, пудратчи (даъвогар) шартномага кўра жавобгарга лойиха смета ҳужжатларига асосан 17-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати биносини 900 000 000 сўмлик жорий таъмирлаш ишлари ишларни бажариши буюртмачи (жавобгар) эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олишини белгиланган. Даъвогар томонидан 900 000 000 сўм миқдорида ишлар бажарилган бўлиб, ушбу ишлар тарафлар ўртасида расмийлаштирилган бажарилган ишларни қабул қилиш ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилган. Мазкур қарздорлик тарафлар ўртасида 2024 йил 1 августда тасдиқланган солиштирма далолатнома билан ҳам тасдиқланган. Бироқ, жавобгар шартнома мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан тўловларни амалга оширмаган. Натижада тарафлар ўртасида шартномалар бўйича жами 900 000 000 сўм қарздорлик юзага келган. Қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабномалар жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Натижада ушбу низо келиб чиқиб даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Бунга асос сифатида, SQB “ ntru ti n” МЧЖ томонидан 2024 йил 17 сентябрдаги ўтказилган назорат ўлчовида “Em rg n S rvi ” МЧЖ томонидан 896 467 256 сўмлик ишлар бажарилганлиги ҳамда 3 532 744 сўмлик ишлар тўловга ортиқча тақдим этганлик ҳолатлари аниқланганлиги ва тарафлар ўртасида изоҳ хати (далолатнома) расмийлаштирилганлиги қабул қилинган. Бироқ, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш тўғрисида барвақт хулосага келган деб ҳисоблайди. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджет-дан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши белгиланган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 22 декабрда 2850-рақами билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидалари”нинг 3-бандида, ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган юридик мажбуриятлар, шунингдек уларга ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан сўнг кучга кириши назарда тутилган. Айнан тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг 10.1-бандида ҳам шартнома ғазначилик бўлинмаларидан рўйхатдан ўтказилгандан кейин қонуний кучга кириши келишилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сонли қарорининг 6-бандида бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобидан товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг бюджет тизими бюджетлари маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга кириши белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома натижасида бюджет маблағларидан фойдаланишнинг оқилоналиги, тежамкорлиги ва самарадорлигига ҳамда давлат харидларида рақобат ва холислик принципини бузилишига сабаб бўлган. Шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатли бўлмаган усулларини қонунга хилоф равишда танлашга, давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга, молиялаштириш манбалари ва миқдорлари мавжудлиги тўғрисида тасдиқларга эга бўлмаган ёки ажратилган маблағлар ҳажмидан ортиқ миқдордаги давлат харидларини амалга оширишга йўл қўйилмаслиги белгиланган. “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 47-моддасининг биринчи қисмига кўра ваколатли орган давлат харидлари электрон тизимларининг ва махсус ахборот порталининг ахборотлар базалари ўртасида ахборот алмашиш орқали шартномаларнинг ягона реестрини юритади. Ушбу модданинг бешинчи қисмида қайси шартномалар тўғрисидаги ахборот шартномаларнинг ягона реестрига киритилмаган бўлса, ўша шартномалар бўйича тўловлар амалга оширилмаслиги белгиланган. Тарафлар томонидан мазкур даъво талаби бўйича сўралаётган яъни 900 000 000 сўм асосий қарз юзасидан тузилган шартнома давлат харидлари бўйича қонун талабларини четлаб ўтилган ҳолатда тузилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасини биринчи қисмида товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида ҳисобварақ-фактура – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиши қайд этилган. Шунингдек, Низомнинг 10-бандида агар ушбу Низомнинг 12-бандида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилиши белгиланган. Тарафлар ўртасида 2024 йил 29 июль санасида ҳисоб-фактура расмийлаштирилган бўлиб, бироқ ушбу ҳисоб-фактура ҳам Низом талабларига мувофиқ электрон шаклда расмийлаштирилмаган. Бундай ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан шартнома, ҳисобфактура ва назорат ўлчовларига асосланиб, даъвогарнинг талабини қисман қаноатлантириш ҳолатини асосли деб баҳолаб бўлмайди ва ўз навбатида кассация шикоятида келтирилган важлар ўз тасдиғини топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 66-моддасининг биринчи қисмига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишида иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ашёвий, ёзма ва рақамли далиллар, экспертнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 74-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 299-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослигини текширади. Суд янги далилларни текшириш ва янги фактларни аниқлаш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг биринчи қисми иккинчи бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (шикоятини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақлилиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисмида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб ҳисобланган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Судлов ҳайъати юқорида қайд этилган ҳолатларга ҳамда моддий ва процессуал қонун нормаларининг талабларига асосланиб, даъвогарнинг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этишни, кассация шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, даъвогар томонидан биринчи инстанция суди учун олдиндан 9 000 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиб ўзининг зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига кассация инстанцияси учун 4 500 000 сўм давлат божи, Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундиришни, Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024 йил 25 октябрда берилган ижро варақаларини бекор қилишни ҳамда янги ижро варақалари беришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15, 55-моддалари, Фуқаролик кодексининг 234, 236, 631, 638-моддалари ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 74, 118, 299, 301, 302-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: “Em rg n S rvi ” масъулияти чекланган жамиятининг ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси томонидан келтирилган кассация шикояти қаноатлантирилсин. Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 24 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. “Em rg n S rvi ” масъулияти чекланган жамияти томонидан келтирилган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “Em rg n S rvi ” масъулияти чекланган жамияти томонидан биринчи инстанция суди учун тўланган 9 000 000 сўм давлат божи ва 34 000 сўм почта харажати тўланганлигини инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. “Em rg n S rvi ” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджетига 4 500 000 сўм давлат божи; - Қашқадарё вилоят Ғазначилик хизмати бошқармаси фойдасига 41 200 сўм почта харажати ундирилсин. Қарши туманлараро иқтисодий суди томонидан 2024 йил 25 октябрда берилган ижро варақалари бекор қилинсин. Қарор асосида янги ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан биринчи инстанция суди орқали вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига тафтиш тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. раислик қилувчи Ҳ.Турсунов судлов ҳайъати Л.Абдуллаев Н.Хўжақулов