Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1201-2503/13555 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Гулистанский межрайонный экономический суд Судья XOLIKOV MUZAFFAR ABDIGAPPAROVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Gulist n- r l r Ответчик / Подсудимый IRZ D R YL R
Source ID 3ab2260e-3423-4f7d-99d6-4efb2235f802 Claim ID PDF Hash a87b7fdc57f84ca9... Загружено 10.04.2026 PDF
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 150-моддаси нинг 150 law
ФКнинг 150-моддаси ФКнинг 150 law
ФКнинг 153-моддаси ФКнинг 153 law
бандида ФК 153-моддаси бандида ФК 153 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онуни 23-моддаси онуни 23 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1201-2503/13555-сонли иқтисодий иш ГУЛИСТОН ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛҚИЛУВ ҚАРОРИ Гулистон шаҳри 2025 йил 11 ноябрь Гулистон туманлараро иқтисодий суди, судья М.Холиков раислигида, Ю.Абизов котиблигида, даъвогар вакили - тугатиш (суд) бошқарувчиси Т.Махаммадиев ва жавобгар вакили – раҳбар Э.Бабаханов ва унинг вакили адвокат Дж.Бабаханов (20.10.2025 йилги 107-сон ордер ва 20.10.2025 йилги 01-сон ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Gulist n- r l r” МЧЖнинг жавобгар “ IRZ D R YL R” МЧЖ ҳисобидан 4 559 557 599,92 сўм асоссиз ўтказилган пул маблағини ундириш тўғрисидагидаъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ўз биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар “Gulist n- r l r” МЧЖ номидан тугатиш (суд) бошқарувчиси Т.Махамадиев (даъвогар) Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “ IRZ D R YL R” МЧЖ (жавобгар) ҳисобидан 4 559 557 599,92 сўм асоссиз ўтказилган пул маблағи ундиришни сўраган. Суднинг 2025 йил 20 октябрдаги ажрими “ ududg zt ’min t” АЖ ва “ UDUDIY L K R R QL RI” АЖни низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган “ ududg zt ’min t” АЖ ва “ UDUDIY L K R R QL RI” АЖ суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Шу боис суд, ИПК 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни “ ududg zt ’min t” АЖ ва “ UDUDIY L K R R QL RI” АЖ иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, тўлиқ қаноатлантиришни сўради ва жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари даъво аризага эътироз билдиришиб, 4 300 000 000 сўм маблағлар тарафлар ўртасида тузилган 2020 йил 24 январдаги 13-ж-сонли шартнома доирасида жавобгар томонидан даъвогарга тўлаб берилган маблағи эканлиги, тарафларнинг ўзаро келишувига кўра, 2020 йил 24 январдаги 13-ж-сонли шартнома бажарилмаганлиги, шу сабабли даъвогар 4 300 000 000 сўм маблағни 2021 йилда жавобгарга қайтарганлиги, даъвонинг қолган қисми бўйича пул маблағлари ижара шартномаси, хизмат кўрсатиш шартномалари доирасида амалга оширилганлиги, шунингдек, ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (ФК)нинг 150-моддасида кўрсатилган даъво муддатлари ўтиб кетганлиги сабабли даъво муддатини қўллаб, даъвогарнинг даъвосини рад қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво аризасига нисбатан даъво муддатини қўллаб, даъвони қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 4-1201-2403/2564-сонли иқтисодий иши бўйича 2024 йил 07 ноябрда қабул қилган ҳал қилув қарорига асосан даъвогар тўловга қобилиятсиз деб топилиб, тугатишга доир иш юритиш бошланган ва тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб Ф.Ниязметов тайинланган. Суднинг 2025 йил 3 июндаги ажрими билан Ф.Ниязметов вазифасидан озод этилиб, қарздорнинг тугатиш (суд) бошқарувчиси этиб Т.Махамадиев тайинланган. Даъвогар тугатиш бошқарувчиси суднинг ҳал қилув қарори билан юклатилган вазифа ва Қонун талабларига асосан даъвогарнинг молиявий аҳволини таҳлил қилиб, даъвогар олдидаги дебитор қарзларни ундириш чораларини кўришни бошлаган. Молиявий таҳлиллар натижасига кўра: - даъвогар жавобгар ҳисобига 2021 йил 29 июнда 1 470 000 000 сўм ва 2 830 000 000 сўм, жами 4 300 000 000 сўм маблағ 2020 йил 24 январдаги 13-ж-сонли шартнома доирасида ўтказилганлиги; - даъвогар томонидан Мирзаобод туман электр тармоқлари корхонасига 2021 йил 27 сентябрда 41 040 992,92 сўм, 2021 йил 29 июлда 35 000 000 сўм, 2021 йил 8 сентябрда 18 000 000 сўм, 2021 йил 29 октябрда 24 669 000 сўм, 2021 йил 16 декабрда 30 000 000 сўм жавобгарнинг электр-энергияси учун; - “ ududg zt ’min t” АЖ филиалига 2021 йил 16 декабрда 13 047 257 сўм, 2022 йил 10 мартда 91 000 000 сўм; - “Мирзаобод тумангаз” бўлимига 2021 йил16 декабрда 3 700 000 сўм, жавобгарнинг газ истеъмоли учун олдиндан тўлов мақсади билан ўтказиб берилганлиги аниқланди. Шу билан бирга, “ r Gr u ” МЧЖ ҳисобига 2021 йил 19 ноябрда маҳсулот етказиб бериш шартномаси доирасида 3 100 000 сўм маблағ ўтказиб берилганлиги аниқланди. Суд муҳокамаси давомида, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил 24 январдаги 13-жсонли парранда сотиб тўғрисидаги шартнома тузилганлиги, жавобгар томонидан даъвогарга 2020 йил 24 январда 4 300 000 000 сўм тўлаб берилганлиги, тарафларнинг ўзаро келишувига кўра, 2020 йил 24 январдаги 13-ж-сонли шартнома бажарилмаганлиги, шу сабабли даъвогар жами 4 300 000 000 сўм маблағларни 2021 йилда жавобгарга қайтарганлиги ҳолатлари аниқланди. Бундан ташқари, тарафлар ўртасида 2021 йил 1 июлда 14-сонли жавобгарга тегишли 12 000 кв.м. иборат бўлган нотурар жой биносини даъвогарга ижарага бериш тўғрисида шартнома имзоланганлиги аниқланди. ФК 8-моддасининг биринчи қисмига кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Шундай бўлса-да, жавобгар ўз эътирозномасида даъво муддати ўтиб кетганлиги боис, даъво муддатини қўллаб, даъво аризани рад этишни сўради. ФКнинг 150-моддасига асосан умумий даъво муддати - уч йил. ФКнинг 153-моддасига биноан бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. ФК 154-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 282-сон қарорининг 8-бандида ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилиши, қонунда даъво муддатини қўллаш ҳақидаги ариза қандай шаклда берилиши кўрсатилмаганлиги сабабли, бундай ариза ҳам оғзаки билдирилиши, ҳам ёзма шаклда берилиши мумкинлигини инобатга олиш лозимлиги, 10-бандида даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши ҳақида тушунтиришлар берилган. Шунингдек, суд даъвогарнинг даъвогарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик иши қўзғатилгандан бошлаб, даъво муддати узилганлиги тўғрисидаги важлари билан келишмайди. Чунки,даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. ФК 156-моддасига кўра, даъво муддатининг ўтиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: 1) агар даъво қўзғатилиши учун муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган фавқулодда ҳодиса (енгиб бўлмас куч) тўсқинлик қилган бўлса; 2) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мажбуриятларни бажаришни кечиктирганлиги (мораторий) туфайли; 3) агар даъвогар ёки жавобгар ҳарбий ҳолатга ўтказилган Қуролли Кучлар, чегара қўшинлари ва ички қўшинлар таркибида бўлса; 4) агар муомалага лаёқатсиз шахснинг қонуний вакиллари бўлмаса; 5) тегишли муносабатни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатининг амал қилиши тўхтатилган бўлса. 6) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилган тақдирда. Даъвогар томонидан эса судга даъво муддатининг узилишига доир далиллар тақдим этилмади ва даъвогар келтирган важ даъво муддатининг узилишига ёки даъво муддатининг тўхтатилишига олиб келмайди. Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси (ИПК) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Учинчи қисмига кўра эса ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида, агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд жавобгарнинг даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризани муҳокама қилиб, даъво аризада даъвогар ҳисобидан жавобгар учун охирги тўлов санаси 2022 йил 10 март эканлиги, даъвогарнинг жавобгарга талабнома юборилгунга, яъни 2025 йил 5 сентябрга қадар қонунчиликда белгиланган уч йиллик даъво муддати ўтганлиги, мазкур талаб даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар доирасига кирмаслигини инобатга олиб, жавобгарнинг даъво талабига нисбатан даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунига асосан иқтисодий судларга бериладиганмулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилиши белгиланган. Суд, ИПКнинг 118-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни ҳамда даъво ариза Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни 23-моддасининг биринчи қисми асосан даъво ариза давлат божи тўловисиз иш юритишга қабул қилинганлиги, даъво ариза рад қилинганлиги сабабли даъвогар ҳисобидан республика бюджетига даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида (4 559 557 599,92 х 2%=) 91 191 152 сўм давлат божи ундиришни, олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажатларини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси 68, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар “Gulist n- r l r” МЧЖнинг жавобгар “ IRZ D R YL R” МЧЖ ҳисобидан 4 559 557 599,92 сўм асоссиз ўтказилган пул маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризасига даъво муддати қўлланилиб, даъво аризани қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўлаб чиқилган 41 200 сўм почта харажати даъвогар “Gulist n- r l r” МЧЖ зиммасида қолдирилсин. Даъвогар “Gulist n- r l r” МЧЖ ҳисобидан республикабюджетига 91 191 152 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда шу суд орқали Сирдарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибда шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья М.А. Холиков