← Назад
Решение #2848479 Экономические
Судебный акт
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 25 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
*******-сонли иқтисодий иш
Судья: *******
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Урганч шаҳри
*******
Урганч туманлараро иқтисодий суди, судья ******* раислигида, судья
ёрдамчиси ******нинг котиблигида, даъвогар вакили ******, жавобгар
вакиллари ******нинг иштирокида, даъвогар *******нинг жавобгар
*******дан ******* сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни Урганч туманлараро иқтисодий судининг биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
******* (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Урганч
туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
******* (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)дан ******* сўм
пеня ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок қилган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок қилган жавобгар вакиллари даъво талабига
эътироз билдириб, суддан даъвони қаноатлантиришни рад этишни сўрадилар.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларини тинглаб ҳамда
ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасига кўра, ҳар
кимга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат
органларининг
ҳамда
бошқа
ташкилотларнинг,
улар
мансабдор
шахсларининг қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги
устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги ҳужжатлардан маълум бўлишича, ******* (Буюртмачи) ва
******* (Пудратчи) ўртасида ***** пудрат шартномаси тузилган.
Шартнома қиймати барча солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз
ичига олган ҳолда ҚҚС билан тахминий нархларда ******* сўмни ташкил
қилади.
Ушбу шартномага асосан пудратчи Хоразм вилояти ҳокимлиги
биносини таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини бажариш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ****** сўм аванс ўтказилган.
Шартнома шартларига мувофиқ жавобгар мазкур объектни ******ча
топшириши лозим бўлган.
Даъвогар томонидан жавобгарга ****** сўм маблағ ўтказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан ****** ҳолатига ******* сўмлик қурилишмонтаж ишлари бажарилиб, қолган ******* сўмлик қурилиш-монтаж ишлари
бажарилмаган ва якунига етказилмаган.
Шу боис, даъвогар ўзининг даъво талабида жавобгардан
******* сўмлик ишларнинг натижасини топшириш кечиктирилганлиги учун
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 14.3-бандига асосан ******* сўм
пеня ундиришни сўраган.
ФКнинг 260, 262-моддасига кўра, қонун ҳужжатлари ёки шартнома
билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақди да кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка
ҳисобланади. Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 14.3-бандига кўра,
“Пудратчи” объектни ўз вақтида ишга тушириш бўйича ўзаро тузилган
шартномани ишларни бажариш жадвалидаги мажбуриятларни бузганлиги
учун “Буюртмачи”га муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
мажбуриятларнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня
тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар
қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
“Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига
кўра, товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган, тўлиқ
етказиб берилмаган, ишлар бажарилмаган ёки хизматлар кўрсатилмаган
ҳолларда, товар етказиб берувчи (пудратчи) сотиб олувчига (буюртмачига)
кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг
0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси
етказиб берилмаган товарлар, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган
хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Пеняни тўлаш
шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш
муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик, ишларни
бажармаслик ёки хизматларни кўрсатмаслик оқибатида етказилган зарарни
қоплашдан озод этмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига асосан судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига
мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилашлари шарт.
ФКнинг
326-моддасига
мувофиқ,
суд
қарздор
томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра, суд даъво талабидаги ҳисобланган пеня ундириш
талабини кўриб чиқиб, даъвогар ўз вақтида ундириш чораларини кўрмасдан,
пеня суммасининг кўпайишига сабаб бўлганлигини инобатга олиб, пеня
суммасини камайтириб, жавобгардан ******* сўм пеня ундиришни,
пенянинг қолган қисмини рад қилишни ва ушбу қисм юзасидан суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши
керак.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан суд, даъвогарнинг даъвосини қисман
қаноатлантиришни ва суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим деб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 129, 170, 176-179 ва
180-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар *******дан даъвогар ******* фойдасига ******* сўм пеня,
олдиндан
тўланган
******* сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар *******дан республика бюджетига ******* сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан Хоразм вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига шу суд орқали бир ой ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой
ичида кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
*******