Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2505/8904 Дата решения 11.11.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья YULDASHEV ILHOM BOBOJONOVICH Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID e15683cc-83fa-4bd9-a1a1-1af6c557319b Claim ID PDF Hash 4ce8d4872181eebd... Загружено 10.04.2026 17:06 PDF
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 34-моддаси онуни 34 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2505/8904-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Ҳ Л ҚИЛУВ Қ Р РИ Бухоро шаҳри 2025 йил 11 ноябрь Бухоро туманлараро иқтисодий суди, судья И.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси А.Абдуллаевнинг котиблигида, ишни видеоконференцалоқа режимида кўмаклашаётган суд ходими Ш.Бобохўжаевнинг кўмагида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “***” АТБ манфаатида жавобгар “***” акциядорлик жамиятидан уғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қўзғатилган ишни жавобгар вакили Т.Муротқосимов (ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “***” АТБ (матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “***” акциядорлик жамияти (матнда жавобгар деб юритилади)дан 33.600.000 сўм суғурта товонини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этмади, бироқ суд мажлисига қадар ариза билан мурожаат қилиб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар вакили даъво аризасига нисбатан эътирозлар билдириб, даъвогар шартномада белгиланган кутиш даврига риоя қилмаганлигини ва суғурта ҳодисаси содир бўлмаганлиги сабабли даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган палата вакил иштирокини таъминлашмади. Палата даъво аризасида ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларини қўллаб, ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан фуқаро Салимов Элдор Саид ўғли (матнда қарз олувчи деб юритилади) билан тузилган 2023 йил 10 июнда тузилган кредит шартномасига асосан мототранспорт воситасини сотиб олиш мақсадида уч йил муддатга, йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 28.000.000 сўм миқдорида кредит ажратилган. Кредит қайтмаслиги хатаридан (тадбиркорлик хавфини) суғурталаш юзасидан тарафлар ўртасида тузилган 2023 йил 2 мартдаги 1-сонли суғурта 2 шартномаси асосида суғурта мукофоти тўлангач 2023 йил 14 июнь куни EKU 0255060-сонли суғурта полиси расмийлаштирилган. Қарз олувчи кредит шартномаси мажбуриятларини бажармасдан, кредит ва унга ҳисобланган фоиз қарзини ўз вақтида тўламаганлиги учун даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарори билан қарз олувчидан даъвогар фойдасига муддати ўтган 8.549.828 сўм кредит ва фоиз қарзи ундирилиши белгиланган ва ижро варақаси берилиб, мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Бироқ, Мажбурий ижро бюроси Қоракўл туман бўлими давлат ижрочисининг 2025 йил 9 сентябрдаги қарорига асосан қарздорнинг пул маблағлари ва мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тегишли моддаларига асосан ижро иши юритиш тамомланган ва ижро ҳужжати мажбуриятлар реестрига юборилган. Шунга кўра даъвогар қарз олувчининг 28.000.000 сўм кредит асосий қарзи ва 5.600.000 сўм фоиз қарзи, жами 33.600.000 сўм кредит қарздорлиги ҳисобланган. Даъвогар мазкур ҳолат юзасидан суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги бўйича 33.600.000 сўм суғурта товонини тўлаш тўғрисида юборган талабнома хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 915-моддасининг биринчи қисмига кўра, мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади. “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 34-моддасининг биринчи қисмига кўра, суғурталовчи суғурта шартномасида кўрсатилган шахсга фақат суғурта ҳодисаси юз берган тақдирда суғурта товонини (суғурта тўловини) тўлаши шарт. Суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, “қарз олувчи” (кредит олувчи) кредит шартномаси сўндириш жадвалида белгиланган кредит қарзини қайтариш муддатида ёки кредит қарзи суд томонидан муддатидан олдин ундириш белгиланганда “Суғурта қилдирувчи” олдидаги молиявий мажбуриятни бажармаслиги, яъни кредит шартномаси бўйича кредит асосий қарзи ва/ёки унга ҳисобланган фоизларни (кредит қарздорлигини) тўламаслиги (қайтара олмаслиги) натижасида “Суғурта қилдирувчининг” зарар кўриши суғурта ҳодисаси ҳисобланади. 3 Суд муҳокамасида аниқланишича, суғурта шартномаси шартларига кўра кредит шартномасига асосан қарздор фуқаро томонидан кредит қарзини қайтариш муддати тугамаган ёки қарздордан кредит қарзини муддатидан олдин ундириш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинмаган. Ваҳоланки, мазкур ҳолатлар юзага келгандан сўнг кутиш даври якуни бўйича суғурта ҳодисаси юзага келиши мумкинлиги келишилган. Бинобарин, мазкур ҳолатда суғурта шартномасида келишилган суғурта ҳодисаси содир бўлмаган, шу боис даъвогар жавобгардан суғурта товонини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келмаган ҳисобланади. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд даъвогар вакилининг даъво аризасида ва суд мажлисида келтирган важлари билан қўшилмайди. Чунки, Фуқаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро иқтисодий судининг 2024 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан қарз олувчидан даъвогар фойдасига кредит қарзи муддатидан олдин ундирилмаган, балки 8.549.828 сўмлик муддати ўтган кредит қарзи ундирилган холос. Қайд этилганларга асосан даъвогарнинг даъво талаби асоссиз ҳисобланади. Шу сабабли суд даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Давлат божи ставкаларининг миқдорлари” 2-бандининг “а” кичик бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўланиши лозим. Шу боис суд, иш юзасидан олдиндан тўланган 41.200 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни, даъвогар ҳисобидан республика бюджетига 672.000 сўм давлат божи ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундиришни лозим топади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ИПКнинг 118, 170, 176-179моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л д и: Даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси “***” акциядорлик тижорат банкидан республика бюджетига 672.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси “***” акциядорлик тижорат банкидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобварағига 4 ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 103.000 сўм суд харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья ***